Лекин, уларда кечадиган жараёнларнинг физик моҳияти ва қонуниятларида ўхшашликлар кўп, яъни умумий ҳусусиятларга эга
Ички изоляциянинг қисқа вақтли электр мустаҳкамлиги ўз навбатида яшин ўта кучланишлари вақтидаги электр мустаҳкамлик (ўта кучланишларнинг таъсир қилиш вақти 1000 мкс гача) ва ички ўта кучланишлар вақтидаги электр мустаҳкамлиги (ўта кучланишларнинг таъсир қилиши вақт миллисекундларидан бир неча секундгача) бўлади. Кучланиш таъсир қилиш давомийлиги бир неча соатдан изоляциянинг хизмат қилиш вақти
(25–30 йил) гача бўлгандаги электр мустаҳкамлигига ички изоляциянинг узоқ вақтли электр мустаҳкамлиги дейилади. Бошқача қилиб айтганда ички изоляциянинг узоқ вақтли электр мустаҳкамлиги қурилманинг ишчи кучланишига тўғри келади.
Ички изоляция тайёрлашда ишлатиладиган диэлектрикларга қуйидаги талаблар қўйилади:
3). Диэлектрик исрофлари ва электр ўтказувчанлиги кичик бўлиши керак;
4). Иссиқлик сиғими ва иссиқлик ўтказувчанлиги катта бўлиши керак;
5). Ёнмаслиги керак;
6). Нарҳи арзон бўлиши керак
7). Экологик талабларга жавоб бериши керак, яъни заҳарли моддалар таркибида бўлмаслиги, ҳизмат муддати тугаганидан кейин осонлик билан қайта ишланиши ёки атроф муҳитни ифлосламасдан йўқотилиши зарур.
8). Кўп миқдорда ишлаб чиқариш учун қулай бўлиши керак
Юқорида келтирилган умумий талаблардан ташқари электр жиҳозлар ишлаш шароитларининг ўзига ҳос хусусиятларидан келиб чиқадиган талаблар ҳам қўшилиши мумкин. Масалан, куч конденсаторлари учун диэлектриклар юқори диэлектрик сингдирувчанликка эга бўлиши керак; ўчиргичларнинг камералари учун материаллар эса иссиқлик зарбалари ва электр ёйи таъсирига бардошли бўлиши керак.
Пробойдан кейин кучланиш манбасидан тезлик билан узилганда қисқа вақт ичида ўзининг электр мустаҳкамлигини қайта тиклайдиган изоляцияга ўз–ўзини тиклайдиган изоляция деб аталади.
Бундай изоляцияга ташқи изоляциянинг таркибига кирувчи ҳаволи оралиқлар ва ички изоляциянинг айрим турлари (суюқ, газсимон ва вакуум изоляция) киради. Лекин, ички изоляциянинг кўпчилик турлари ўз–ўзидан тикланмайдиган изоляция киради. Уларда пробой содир бўлиши қайтмас шикастланишни билдиради ва изоляцияни таъмирлаш ёки алмаштириш талаб қилинади.