2-ҳикоят. Анлиндан бўлган Цай исмли аёл жуда гўзаллиги сабаб Чу подшолиги ҳукмдори Гуннинг назарига тушиб қолади. Ҳукмдор Гун уни хотинликка танлаб олади. Сарой мулозими Цзян И Цайни олдига келиб сўрайди: “Сизнинг аждодларингиз сулола олдида ҳарбий хизмат кўрсатиб мукофотланганми?”. “Йўқ” жавоб беради аёл. Цзян И яна сўрайди: “Ёки сизни бундай хизматларингиз бўлгандир?”. Яна рад жавобини олгач, мулозим сўрайди: “Қандай қилиб бундай марҳаматга сазовор бўлдингиз”. “Мен бунинг сабабини билмайман” деди хоним.
Цзян И тушунтирди: “Мени эшитишимча, агар бирон бир кишини пул билан сийлаб турсалар, пул тугаши билан у кетиб қолади. Агар бирон бир кишига гўзалликни туҳфа этсалар, гўзаллик сўниши билан муҳаббат ҳам сўнади. Бугун сиз яшнаб турибсиз, аммо гул бир кунмас бир кун сўлийди. Қандай қилиб келгусида ҳукмдорнинг эътиборини қозонмоқчисизки, оқибат натижада у сиздан юз ўгирмасин?”
Цай хоним жавоб берди: “Мен хали ёш ва нодонман. Сиздан доно бир маслаҳат беришингизни ўтиниб сўрайман”. Цзян И унга қуйидагича таклиф берди: “Ҳукмдорга бирга қабрга қўйилишингизни шама қилиб қўйсангиз етарли”. Шундан сўнг Цзян И кетди ва бир йилдан сўнг яна Цай хоним билан учрашди. У хонимдан берган маслаҳати ҳақида сўради. “Менда қулай вазият бўлгани йўқ” деб жавоб берди хоним. Яна бир йилдан кейин Цзян И Цай хонимни учратди ва қайта сўради: “Энди ҳукмдор билан гаплашгандирсиз?”. “Йўқ, менда имконият бўлмади” деди аёл. Цзян И деди: “Икки йилдан бери ҳукмдор билан бирга шаҳар дарвозасидан битта аравада кириб чиқасизлар, наҳотки яна имконият бўлмади деб айтаяпсиз. Менимча маслаҳатимга қулоқ тутиб, амал қилмаяпсиз” дедида, норози аҳволда чиқиб кетди.
Ўша йили ҳукмдор катта ов уюштирди. Ов пайти қаердандир қутурган каркидон пайдо бўлиб, араванинг чап томонига уришга чоғланди. Ҳукмдор буйруғи билан каркидон бир ўқ билан ўлдирилди. Хурсандлигидан подшо кулиб, бошини Цай хонимга эгдида: “Агар мен ўлсам, ким билан сен бундай лаззатланиб, завқлана олардинг?” деди.
Шунда Цай хоним нигоҳини қуйи туширди, бир неча томчи кўз ёшлари кўйлагига томди ва шоҳни қучоқлаб, қасам ичди: “Ҳукмдорим ўн минг йил умр кўрганларидан кейин, чўрилари у киши билан бирга қабрга тушади. Бундай завқу шавқни кейинги подшо билан ким ўтказишини қандай ҳам билишим мумкин?”
Бундай ҳимматли сўзларни эшитган подшо Гун ўша пайтнинг ўзида Цай хонимга 300 хўжаликдан иборат еру мулкни ҳадя қилади. Шунинг учун ҳам айтилади: «Цзян И стратагемаларни билади, Цай хоним эса қулай пайтни танлашни». “Ғишт” бу ерда Цай хонимнинг қасами, “яшма” эса унинг умрбод ер мулкни совға сифатида олишидир.
Тан сулоласи ҳукмронлиги даврида Цуншэн исмли дзен-буддизм мураббийи яшарди. Бир куни у барча шогирдларини тўплаб, уларга қуйидагича мурожаат қилади: “Бугун мен сизларнинг саволларингизга жавоб бермоқчиман. Кимки Будда ҳақиқатини бошқалардан кўра чуқурроқ англаган бўлса олдинга чиқсин!”.
Ўзининг номукаммал билимини жуда юқори баҳолаган фақат битта ёш шогирд олдинга чиқди ва таъзим қилди. Цуншэн табассум қилди ва деди: “Мен яшмани олиш учун ғишт ташлаяпман деб ўйлабман, аслида эса пишмаган хом ғиштни олаяпман!”
Ўн саккизинчи стратагема: Қароқчиларни тузоққа илдириш учун аввал
Do'stlaringiz bilan baham: |