36 хитой стратагемаси: ҳарбий ҳийлалар ва иқтисодий муваффақият сирлари Масъул муҳаррир



Download 1,45 Mb.
bet13/44
Sana03.07.2022
Hajmi1,45 Mb.
#735680
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   44
Bog'liq
36 хитой стратагемаси

олхўрини қурбон қилиш


Агар вазият йўқотишларсиз ўнгланмайдиган аҳволда бўлса, унда бутун нарсани мустаҳкамлаш учун заиф нарсани қурбонликка келтириш зарур.
36 стратагема”дан
Изоҳ: Ҳар қандай курашда икки тараф ҳам кучли ва заиф томонларига эга. Тўлиқ ғалабага камдан-кам ҳолларда эришилади. Кимки ўзининг кучли тарафини душманнинг кучсиз томонига қарши қўя олса у ғалабага эришади.
Бироқ яна бир сирли усул бор – бу ўзининг заиф томонларини ишлатиб, душманнинг кучли томонини енгиш.
1-ҳикоят. Қадимда саркарда Тян Цзи тез-тез Ци подшолиги ҳукмдори билан пойгада катта пул тикиб, гаров боғларди ва доимо ютқазарди. Ўша пайтларда пойга бир отхонадан бўлган ҳар хил отлар иштирокида уч марта ўтказиларди. Пойгада қатнашадиган отларнинг ўзи эса уч турга бўлинарди: яхши, ўрта ва ёмонга.
Бир куни машҳур саркарда Сун Бин пойгага Тян Цзи билан бирга келади. У Тян Цзига аввал ёмон отини подшолик отхонасидаги яхши отга қарши қўйишини, яхши отни подшонинг ўрта отига қарши ва охири ўрта отни эса ёмон отга қарши чиқаришни маслаҳат беради.
Тян Цзи унинг маслаҳатига кирди ва натижада бир марта ютқазди, чунки унинг ёмон оти подшонинг яхши оти билан мусобақада енгилсада, қолган икки оти ғалаба қозонди ҳамда у катта ютуққа эга бўлди.
Бу ерда “шафтолини қутқариш учун олхўрини қурбонлик қилиш” – ёмон отни рақибнинг яхши отига қарши қўйиб қурбон қилишни англатади. Аммо қолган икки пойгада ўзига ғалабани таъминлашни билдиради. Аксинча Тян Цзи отларни ўз даражаларига қараб қўйганида эди, пойгада отлари енгилиб, бутунлай гаровда ютқазган бўларди.
2-ҳикоят. Эр.ав. 317 йилда Цин подшолиги қўшини кучсиз Хан давлатига бостириб киради. Хан ҳукмдори маслаҳат учун ҳарбий қўмондони Гун Чжунминга мурожаат қилганда, у халқ қўшиғи билан жавоб беради: “Олхўри дарахти шафтоли ўрнига қурийди”. Подшо нимага шама қилинаётганини тушунмайди. Шунда Гун Чжунмин сарой боғида ўсаётган икки дарахтни кўрсатиб тушунтиради: “Фараз қилайлик кичик дарахт – бу шафтоли, каттаси эса олхўри. Шафтолига бирданига ҳашаротлар ҳужум қилса, уни қутқариш учун ҳашаротларни шафтоли дарахти ўрнига олхўрига ҳужум қилишга кўндириш керак”.
Подшо Гун Чжунмин режасини англаб етди ва Цинга элчи юборди. У Чу подшолигига қарши цинликлар билан ҳарбий иттифоқ тузди, эвазига эса Хан ерларидан Цинга катта бир шаҳарни берди. Чу подшоси ҳам бунга жавобан шу стратагемани Ханга қарши қўллади. У Хан подшосига қимматбаҳо совғалар билан чопар юборди ва Цинга қарши иттифоқ тузишга кўндирди. Бу келишувдан хабар топган Цин яна Ханга ҳужум қилди, Чу ҳукмдори эса атайлаб ханликларга ёрдамга қўшин юбормади. У Хан қўшини батамом яксон бўлиб, ўзи Циннинг вилоятларидан бирига айланишини кутиб турди. Шундай қилиб Хан подшолиги Чу подшолигини сақлаб қолиш учун қурбонликка келтирилди.
Бу ерда стратагемага қарши антистратагема қўлланганлигини гувоҳи бўламиз. Яъни Хан қўлламоқчи бўлган стратагемани Чу подшолиги қайта унинг ўзига қарши қўллаган.

Download 1,45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish