Кун тартибидаги учинчи масала юзасидан
Эшитилди: касаба уюшма қўмитаси раиси М.Умирзокова мактаб маъмурияти ва касаба уюшма қўмитаси ўртасида 2022-2024 йилларга мўлжалланган жамоа шартномаси лойиҳасини тайёрланиш жараёни ва қисқача мазмуни билан барчани таништирди.
Жамоа шартномаси лойиҳаси юзасидан музокарага сўзга чиқдилар: Ж.Асадов ва Ф.Ражабовалар жамоа шартномасини тузиш юзасидан деярли 3 ой давомида музокаралар олиб борилганлиги, ходимларнинг таклифлари инобатга олинганлиги ҳамда эксперт комиссиясидан экспертизадан ўтказилганлигини ҳисобга олган ҳолда жамоа шартномаси лойиҳасини маъқуллаш фикрини билдирдилар.
Таклиф бир овоздан маъқулланди.
Музокарага иштирок этганларнинг фикр-мулоҳазалари ва кун тартибидаги барча масалалар юзасидан билдирилган таклифлар инобатга олиниб умумий йиғилиш
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1.2019-2021 йилларга тузилган жамоа шартномасининг 2021 йилда бажарилиши юзасидан мактаб директори А.Ишонкулов ва касаба уюшма қўмитаси раиси М.Умирзоковаларнинг ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин (илова қилинади).
2. 2019-2021 йилларга тузилган жамоа шартномасининг 2021 йилда бажарилиши бўйича текширув далолатномаси тасдиқлансин (далолатнома илова қилинади).
3. 2019-2021 йилларга тузилган жамоа шартномасининг 2021 йилда бажарилиши қониқарли деб ҳисоблансин.
4. 2022-2024 йилларга мўлжалланган жамоа шартномаси юзасидан таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Галлаорол туман кенгаши қошидаги эксперт комиссиянинг экспертиза хулосаси инобатга олинсин.
5. Жамоа шартномаси лойиҳасини тайёрлаш бўйича комиссия томонидан ишлаб чиқилган 2022-2024 йилларга мўлжалланган жамоа шартномаси лойиҳаси маъқуллансин.
6. Музокаралар олиб бориш ва жамоа шартномаси лойиҳасини тайёрлаш комиссиясига:
2022-2024 йиллар учун жамоа шартномаси бажарилишини текшириб бориш;
жамоа шартномаси бандларини бажарилишида молиявий интизомга, харажатлар сметасига риоя қилинишини назорат қилиш;
жамоа шартномасини барча бандларини ўз вақтида ижтимоий шериклик асосида бажарилишига эришиш;
жамоада юзага келган меҳнат низоларини ҳам келиб тушган мурожаатларни қонунчиликда ҳамда жамоа шартномасида белгиланган тартибда кўриб чиқиш;
ХМТ Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган Конвенциялари, Меҳнат қонунчилиги, ходимлар меҳнатини муҳофазаси ҳамда Ички меҳнат тартиб қоидаларига риоя қилиниши;
Жамоа шартномасини бажарилишини йил якунида умумий йиғилишда муҳокама қилинишини ташкил қилиш вазифалари топширилсин.
7. Ушбу қарор ижросини таъминлаш мактаб директори А.Ишонкулов ҳамда касаба уюшмаси қўмитаси раиси М.Умирзокова зиммаларига юклатилсин.
Йиғилиш раиси: А.Ишонкулов
Йиғилиш котиби: М.Умирзокова
Галлаорол тумани 34-умумтаълим мактаби меҳнат жамоасининг умумий йиғилишининг 2022 йил 3 февралдаги 3-сонли баённомасига 3-илова
Галлаорол тумани 34-умумтаълим мактаби маъмурияти ва касаба уюшмаси қўмитаси ўртасида 2019-2021 йилларга мўлжаллаб тузилган жамоа шартномасини
2021 йилда бажарилиши ҳақида текширув
Do'stlaringiz bilan baham: |