ЭКОЛОГИК МАДАНИЯТ ВА БОҒ ВА ПАРК САНЪАТИ
Жонузақов А.Э., Ибайдуллаев С. С. - талаба,
Жиззах политехника институти
Боғ-парк санъати объектларининг янгидан - янги турлари пайдо бўлмоқдаки, уларда
аҳолининг маданий талабларининг ўсиши, ҳар-хил ижтимоий гуруҳларнинг қизиқишлари, турли
кишиларнинг таъби ва ҳоҳишлари ўзида акс этмоқда. Бу соҳада ландшафт архитектураси
объектларини оригинал тасвирлаш воситаларини излаш жараёни давом этмоқда.
Хорижда ва юртимизда шаҳар парклари ва боғларини яратиш тажрибаси бир қатор янги
ривожланиш йўналишларини бегилаб бермоқда. Улар дам олиш учун кўкаламзорлаштирилган
муҳитларнинг
жиддий
экологик
аҳамиятини,
шунингдек,
парк
ландшафтларини
шакллантиришнинг замонавий янги техник воситаларининг пайдо бўлиши, боғлар, парклар ташқи
муҳитининг тез ўзгарувчанлиги ва уларнинг шаҳар тузилмаси билан интеграциясини англаш
билан боғлиқ.
Зеро XXI асрга келиб ландшафт қурилишида вазият тубдан ўзгарди. Боғ-парк санъати
фақатгина декоративликни эмас, балки экологик жиҳатни, планетамизнинг глобалроқ
принципларини ўзида мужассам эта бошлади. Бу эса планетамизда экологик вазиятнинг
ёмонлашуви, табиий ер майдонларининг қисқариши, шаҳарларнинг ўсиши ва бошқа сабаблар
билан изоҳланади. Ландшафт санъатининг вазифаси янада жиддийлашди: биосферани тиклаш
унинг биринчи навбат вазифасига айланмоқда.
Ландшафт санъати номоён бўлишининг турларидан бири кўргазмалар ҳисобланади. Айтиш
лозимки, ҳозирда жаҳон боғ-парк санъати амалиётида кўргазмаларнинг сони кўпаймоқда: баъзи
давлатлар ўзининг ҳудудида шунга ўхшаш ўнлаб тадбирларни ўтказишадилар ва ҳақиқатда
гулчилик, парк, боғ кўргазмаларни ташкил қилиш соҳасида етакчи ҳисобланишадилар. Бунга
Голландия, Нидерландия, Буюкбритания ва бошқа давлатларни мисол тариқасида келтириш
мумкин.
Шу билан кўргазмалар ва улар фаолияти даврининг тарихий умумлашмасидан келиб чиқиб
кўплаб йўналишларни ажратиш мумкин: охирги янги селекцияларнинг тақдимоти, хусусий
боғлар, жамоат муҳитлари учун оригинал декорациялар, муайян мамлакатнинг маданий ўзига хос
анъаналарининг намоён бўлиши, шу билан бирга кўргазмалар қандайдир даражада кишилар учун
кўнгилочар тадбир ҳамдир. Албатта, ташкиллаштирилган кўргазмалар ўзича ноёб ҳисобланади,
зеро кишилар кўргазмага келиб, декорациялар, компонентлар билан танишиб, бирини
иккинчисидан аниқ ажратиш мумкин бўлади.
Бошқа томондан кўргазма – ташриф қилувчиларнинг кўп қатнайдиган ва кўп тўпланадиган
жойи ҳисобланади. Сир эмаски, одамларни айнан шу ҳудудда атроф муҳитга негатив таъсир
этувчи (билиб ёки билмай қиладиган) ўзларининг ҳаракатларини англашлари, позитив
фаолиятларида янги ривожланиш принципларини, асосийси замонавий ривожланиш йўлини
27
белгилаб олишлари бўйича қарашларини ўзгартириш осон кечади. Бу ерда ўзларига хулосага
қилишади ва экологик маданиятлари яна бир поғонага кўтарилади.
Ҳозирги вақтда унча катта бўлмаган хусусий боғларни лойиҳалаш ва қуришга, турли
жамоат бинолари ва иншоотлари ҳудудларини безашга, интерьерларни кўкаламзорлаштиришга ва
бошқаларга бўлган талаб ўсди.
Шаҳарнинг гўзаллиги яшил “либос” билан ҳам ўлчанади. Парклар, хиёбонлар, гулзорлар ва
яшил кўкаламзорлар ҳавони тозалайди, жазирама кунларда салқинлик таратади.
Мисол тариқасида Жиззах вилоятининг марказини келтиришииз мумкин. Кейинги вақтда
вилоят маркази ҳам жадал ривожланиш босқичини бошидан кечирмоқда. У ўзига хос ва оригинал
безатилган янги-янги турар-жой бинолари, мактаблар, коллеж ва лицейлар, савдо ва хизмат
кўрсатиш бозорлари, махсус магазинлар, хусусий меҳмонхоналар, даволаш муассасалари каби
жамоат бинолари қурилишининг юқори суратларида кузатилмоқда. Шунинг учун ҳам шаҳримизга
ташриф буюрган меҳмонлар “Жиззах янгиланмоқда” дейишмоқда.
Жиззах шаҳрини ҳам яшил шаҳарлар сирасига киритиш мумкин. Шаҳарда бизнинг жойимиз
учун камчил бўлган манзарали дарахтлар ўтқазилмоқда ва маҳаллийлаштирилмоқда. Кўчаларни,
майдонларни, аллеяларни безашда можжевельникнинг чиройли турлари, япон сафораси, каштан,
оққайин, кипарис, арча, лола дарахти, магнолия, атлас акация ва бошқа экзотик экинлар
экилмоқда.
Шаҳарнинг қиёфаси тубдан ўзгармоқда. Қайта қурилган “Ўрда” экологик боғи, Ш.Рашидов,
Ҳ.Олимжон ва Зулфияхоним боғлари, болалар парки, маҳаллалар ҳудудларидаги дам олиш
парклари, Жиззах Давлат педагогика ва Жиззах политехника институти оралиқ муҳитидаги
“Ёшлар боғи”, “Сўғдиёна” спорт комплекси атрофида бунёд этилган ландшафт дизайн намуналари
ва хиёбонлар шулар жумласидандир.
Диёримиздаги қайси обод манзилга назар солсак, у Тошкент бўлсин, вилоятлар марказлари
бўлсин, бошқа манзиллар бўлсин - ландшафт дизайнининг меъморий ечимларидаги янгиликлар,
тугалланганлик ва яхлитлилик биз талабалар ва мутахассисларни қойил қолдиради. Уларни кўрар
экансиз “яратувчи мутахассисларга тасанно!” дегингиз келади.
Бунинг учун биз юксак ривожланиш йўлини тутган мустақил давлатимиздан ва биз
ҳақимизда, ёш авлод учун қайғураётган президентимиздан миннатдор бўлишимиз керак.
XX асрнинг охири ва XXI асрнинг бошидаги боғ парк санъатининг бир қанча асосий
ривожланиш тенденцияларини ажратишимиз мумкин:
Сунъий ландшафтга табиий элементларни қўшимча қилиниши.
Кўргазма, спорт мажмуалари, мемориаллар, аквопарклар яратилмоқда.
Бир функцияли, тематик боғ ва парклар пайдо бўлмоқда.
Боғ - парк санъатида сунъий муҳитларни иншоотларнинг томига ёки интерьерларига
жойлаштириш амалиётининг киритилиши.
Боғ парк санъатининг экологиялашуви(парк ландшафтининг табиийлигини сақлаш
ғояси).
Ландшафт “иқтисоди” ёки ландшафт “эстетикаси”, ландшафтда иншоотларни ер остига
жойлаштириб, максимал қурилмалардан холос қилишга интилиш.
Мини - паркларни яратиш.
Стилли йўналишларнинг кенгайиши (суперматизм, авангардизм, инновационлик ва
бошқ.).
Анъанавий ва янги материаллардан фойдаланишнинг имкониятлари: бетон, рангли шиша,
газлама ва ҳ.к.
Шарқ, европа ва америка усул ва стилларининг ўзаро сингишиши. Европада япон боғлари
руҳидаги ҳудудлар оммабоп бўлиб бормоқда. Шарқда эса европа ва америкача боғ - парк
композиция усулларини қўлаш кенгаймоқда.
Боғ парк санъатининг янги нусхалари (бизнес - парклар ва ишлаб -чиқариш
корхоналарининг боғлари)ни яратиш. Бизнес - парк ғояси барча ҳудудни паркли еки табиий қиёфа
билан узлуксиз яхлит ландшафтга айлантиришга ҳаракат қилишдан иборат.
Ўтган даврлар анъаналарига мурожаат қилиш, ички ободонлаштирилган ҳовли –
патиоларни, “яшил том”ларни яратиш, боғ - парк қурилишида топиар ва эфемерида санъатларини
қўллаш.
28
«Аттракцион» назариясининг ривожи, яъни номувофиқликнинг уйғунлиги, рамка
эффекти, инъикос эффекти, таажубланишни мўлжалга олиш кабилар.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:
1.Нефедов В. А. - Ландшафтный дизайн и устойчивость среды. - Санкт - Петербург, Санкт -
Петербург, 2002 г.
2.Электронный ресурс - www. Gardener. ru.
УДК 677. 21.017.
Do'stlaringiz bilan baham: |