174
1. Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонуни. Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил. 9-сон, 225-модда.
2. Кадрлар тайёрлаш миллий дастури. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг
Ахборотномаси, 1997 йил. 11-12-сон, 295-модда.
3. Махкамова М.А. Инновацион менежмент. Ўқув қўлланма. – Т: Фан ва технология, 2013.
4. Эргашходжаева Ш.Ж. Инновацион маркетинг. Ўқув қўлланма. ТДИУ, Иқтисодиёт, 2014,
177-б.
5.
Eigler Pierre, Langeard Eric. Services as Systems: Marketing Implications // Marketing
Consumer Services: New Insights. - Cambridge, MA: Marketing Science Institute. -2004. - p. 83-103.
КОРПОРАТИВ ҲАМКОРЛИКНИ АМАЛГА ОШИРИШ, ТЕГИШЛИ ХУЖЖАТЛАРНИ
ШАКЛЛАНТИРИШ, САҚЛАНИШИ ВА ЯНГИЛАНИБ БОРИЛИШИНИ
ТАШКИЛЛАШТИРИШ ТАРТИБИ
Алиев Машраб Рахмонқулович
Жиззах политехника институти – катта ўқитувчи
Олий таълим тизимининг ишлаб чиқариш билан ўзаро манфаатли инновацион корпоратив
ҳамкорлигини амалга оширувчи асосий бошкарув бўғини - олий таълим муассасаларининг
мутахассислик кафедралари ҳисобланади. Мазкур ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида
мутахассислик кафедралари қошида етук профессор-ўқитувчилар, тегишли ишлаб чиқариш
корхоналари вакиллари, катта илмий ходим-изланувчи, стажёр-тадқиқотчи-изланувчи, магистрант
ва иқтидорли талабалар таркибидан иборат инновацион гурухлар шакллантирилади.
Инновацион гурухлар тўғрисида мутахассислик кафедраларида инновацион гурух аъзолари
фамилияси, исми ва отасининг исми, иш жойи ва лавозими, илмий даражаси ва унвони, инновацион
гурухдаги вазифаси ҳамда боғланиш телефони тўғрисидаги ахборотни ўзида мужассамлаган
маълумотлар шакллантирилади, мутахассислик кафедраси мудир(лар)и
томонидан имзоланади,
ҳамкор корхона(лар) вакил(лар)и билан келишилган холда
факультет декани томонидан
тасдикданади. Ушбу маълумотларни шакллантирилиши, мазмуни, ҳар янги ўқув йили
бошланишида янгиланиши ва кафедраларда доимий сақланишига мутахассислик кафедралари
мудирлари масъул ҳисобланади.
Инновацион гурухлар тегишли мутахассислик кафедралари ихтисослашувига мос замонавий
корхоналар тўғрисида маълумотлар базасини шакллантиради. Мазкур маълумотлар тегишли
ишлаб чиқариш корхонаси номи, ҳамкорлик шартномаси тўғрисида маълумот, ишлаб чиқариш ёки
хизмат кўрсатиш йуналиш(лар)и (маҳсулоти номи, ихтисослашуви ва ҳ.к.), корхонанинг манзили,
раҳбарининг фамилияси, исми, шарифи ва ҳамкорликка маъсул ходими тўғрисидаги ахборотни ўз
ичига олади. Ушбу маълумотлар мутахассислик кафедраси мудир(лар)и томонидан имзоланиб,
хамкор корхона(лар) вакил(лар)и билан келишилган ҳолда факультет декани томонидан
тасдиқланади ҳамда йилнинг ҳар чорагида янгиланиб борилади. Маълумотларнинг
шакллантирилиши, мазмуни, доимий сақланиши ва ўз вақтида янгиланиб борилишига
мутахассислик кафедралари мудирлари масъул ҳисобланади.
Олий таълим муассасаси инновацион гурухлар томонидан мутахассислик кафедраларида
шакллантирилган ахборот базасига киритилган замонавий корхоналар билан шартномавий
алоқаларни ўрнатади. Тегишли шартномада олий таълим муассасаси ҳамда ишлаб чиқариш
корхонаси учун ўзаро манфаатли булган қуйидаги масалалар уз аксини топиши лозим:
корхонанинг ўз ечимини кутаётган илмий-технологик муаммоларини ўрганиш ва уларни хал
қилиш чораларини кўриш, жумладан, олий таълим муассасаси профессор-ўкитувчилари, стажёр-
тадқиқотчи-изланувчи,
катта
илмий
ходим-изланувчи
ва
изланувчилари,
иқтидорли
талабаларининг интеллектуал салохиятини мазкур муаммолар ечимига сафарбар қилиш; олий
таълим муассасаси профессор-ўқитувчилари илмий-тадкикот фаолияти натижасида яратил(аёт)ган
ишланмаларни ишлаб чиқаришга жорий килиш; ишлаб чиқариш базасида талабалар ўқув-ишлаб
чиқариш амалиётларини ташкиллаштириш ҳамда профессор-ўқитувчилар
малакасини ошириш;
олий таълим муассасаси битирувчиларини ишга жойлаштириш, ва бошқалар.
Инновацион гурух(лар) олий таълим муассасаси билан ҳамкорлик шартномаси тузилган ҳар
бир корхонанинг илмий-технологик муаммоларини ўрганади (зарур холларда бевосита жойларга
чиққан холда), умумлаштиради, тахлилдан ўтказади ва ягона ахборот базасини яратади. Ахборот
175
базасида инновацион ҳамкор корхона номи, илмий-технологик муаммо(лар) мавзуси, муаммо
мохияти, талаб қилинадиган ечим ҳамда муаммони ечимидан кутилаётган натижага оид
маълумотлар тўпланади. Маълумотлар мутахассислик кафедраси мудир(лар)и томонидан
имзоланади, ҳамкор корхона(лар) вакил(лар)и билан келишилган
холда факультет декани
томонидан тасдиқланади. Маълумотларни йилнинг ҳар чорагида янгилаш лозим ва ушбу
маълумотларнинг мазмуни, сақланиши ва янгиланиб борилишига мутахассислик кафедралари
мудирлари масъулдирлар.
Илмий-технологик муаммолар ягона ахборот базасини экспертиза қилиш, тахлилдан ўтказиш
ва саралаш асосида намунавий мавзулар руйхати шакллантирилади. Мутахассис чиқарувчи
кафедралар ушбу муаммолар ягона ахборот базаси асосида курс ишлари, битирув малакавий
ишлар, магистрлик, номзодлик ва докторлик диссертациялари мавзуларини шакллантиради,
корхона манфаатига мувофик, хўжалик шартномалари асосида изланишларни ташкил этади хамда
натижалар буйича маълумот (ишланма)ларни корхонага такдим этиб боради.
Маълумотлар
мутахассислик кафедраси мудир(лар)и томонидан имзоланади, ҳамкор корхона(лар) вакил(лар)и
билан келишилган холда факультет декани томонидан тасдикланади. Маълумотлар хар академик
семестр бошланишида янгиланиши лозим ва ушбу маълумотларнинг шакллантирилиши, мазмуни,
сақланиши ва янгиланиб борилишига мутахассислик кафедралари мудирлари масъул ҳисобланади.
Олий таълим муассасаси ва унинг факультетлари миқёсида мутахассис чиқарувчи
кафедралар (факультетлар) номи, кафедралардаги инновацион гурухлар сони, инновацион гурух,
аъзолари сони, шартномавий асосда инновацион ҳамкорлик йулга қўйилган корхоналар сони,
ўрганилган корхоналар илмий-технологик муаммолари сони, корхоналар илмий-технологик
муаммолари асосида йўлга қўйилган илмий-тадкикот ишлари сони хақидаги ахборотларни ўзида
мужассамлаган умумлаштирилган маълумот тайёрланади. Ушбу маълумот ОТМ хар бир кафедра
ва факультет кесимида тайёрланади ҳамда мос равишда факультет декани ва илмий ишлар буйича
проректор келишуви асосида илмий ишлар проректори ва ректор томонларидан тасдиқланади.
Маълумотлар ҳар академик семестр бошланишида янгиланиши лозим ва ушбу маълумотларнинг
шакллантирилиши, мазмуни, доимий сақланиши ва янгиланиб борилишига
факультет деканлари
ва илмий ишлар буйича проректорлар масъул хисобланади.
Мутахассислик кафедраларида ташкил этилган инновацион гурухлар фаолияти натижалари
хар календар йилда йилига икки марта (июнь, декабрь ойларида) ҳамкор корхоналар вакиллари
иштирокида ОТМ Илмий кенгаши томонидан ректор раислигида кўриб чиқилади. Бу борада
инновацион гурухлар аъзолари, мутахассислик кафедралари мудирлари ва аъзолари, факультетлар
деканлари ҳамда илмий ишлар буйича проректор фаолиятлари самарадорлиги мухокама этилиб,
тупланган ижобий натижаларни умумлаштириш ва кёнг микёсда татбик килиш, мавжуд
муаммоларни тезкор равишда хал этиш ва камчиликларни бартараф қилиш чоралари белгиланади.
ОТМ инновацион ҳамкорлик йўлга қўйилган корхоналарда
педагоглар стажировкаси,
талабалар амалиёти, корхона талабига мувофиқ, битирувчиларни ишга йўллаш масалаларининг
ўзаро манфаатли шаклларини ишлаб чиқиб, шартномавий муносабатларни ривожлантиради.
Шунингдек, ишлаб чиқариш буюртмасига кўра ОТМда мақсадли равишда кадрлар тайёрланади,
уларни малакасини ошириш ва кайта тайёрлаш ишлари кўлами кенгайтирилади.
ОТМ мутасадди вакиллари томонидан ҳамкор корхоналарнинг амалий муаммолари бўйича
инвестицион лойихалар портфели шакллантирилади ва мунтазам янгилаб борилади. Олий таълим
муассасаси олий таълим, фан ва ишлаб чиқариш ўртасидаги инновацион корпоратив ҳамкорликни
амалга оширилиши ва инновацион гурухлар фаолияти юзасидан Олий ва ўрта махсус таълим
вазирлигига ҳисобот топшириб боради. Ўз навбатида, вазирликнинг Илмий-тадқиқот фаолиятини
мувофиқлаштириш бошқармаси олий таълим, фан ва ишлаб чиқаришнинг инновацион корпоратив
ҳамкорлигини ташкил этишга оид хужжатларнинг юритилиши юзасидан ОТМга ахборот-услубий
ёрдам кўрсатиб боради, такдим этиладиган маълумотларни умумлаштиради ва улар асосида
таклифлар тайёрлаб раҳбариятга тақдим этиб боради.
Do'stlaringiz bilan baham: