165
ўлчаш керак. Ҳар қандай ўлчаш ҳам бирор хатолик билан бажарилади. Бу хатоликлар уч гуруҳга:
систематик, тасодифий, қўпол хатоликларга бўлинади. Ўлчаш асбобларнинг хатолиги ташқи
муҳит таъсири, ўлчаш ва ҳисоблаш жараёнида тўғри бўлмаган ахборотлардан фойдаланиш
натижасида юзага келадиган хатоликлар систематик хатоликлар дейилади. Систематик хатолик
ҳамма вақт бир томонлама бўлиб, ўлчанаётган катталикнинг ҳақиқий қийматидан ё ҳамма вақт
катта, ё ҳамма вақт кичик бўлади. Олдиндан ҳисобга олиниши қийин бўлган ва ҳар бир ўлчамга
таъсири ҳар хил бўлган тасодифий сабабларга кўра юз берадиган хатоликлар тасодифий
хатоликлар дейилади. Бундай хатоликлар ўлчаш объектидан ҳавонинг турлича тебраниши, тарози
палласининг мувозанати, асбоб шкаласининг тўлиқ ёритилмаганлиги, тажриба ўтказувчининг
ҳаяжонланиши каби ҳодисалар натижасида пайдо бўлади. Айни бир катталикни бир неча марта
ўлчаш натижасида тасодифий хатоликни камайтириш мумкин. Шунинг учун ҳам жуда кўп ўлчаш
натижаларнинг ўртача арифметик қийматини ўлчаш натижаларининг ҳар қайсисидан кўра
ўлчанаётган катталикнинг ҳақиқий қийматига яқинроқ бўлади. Кузатиш ва ўлчаш нотўғри
бажарилиши туфайли юз берадиган хатоликлар қўпол хатоликлар дейилади. Бунга асбоб
шкаласини кузатишда тўғри рақам ўрнига нотўғри рақамни ёзиб олиш ёки ҳисоблаш вақтида
амалларни нотўғри бажариш, бутун сонларни ажратишда, бирликларни биридан иккинчисига
айлантирищда адашиш кабилар мисол бўлади. Бундай қўпол хатоликларни йўқотиш ва олдини
олиш ўлчашни қайта бажариш ёзилганларни қайта кўриб чиқиш билан тузатилади. Ўқувчи
(талаба) лаборатория ишини бажаришда қуйидагиларга амал қилиши керак: ушбу берилган ишга
доир кимёвий ва физик жараёнлар, ҳодиса қонун, назарий, формулалар, катталиклар, бирликлар,
ўлчов асбоблари экспериментал қурилмаларнинг ишлаш принципи билан танишган, рўйхатда
келтирилган савол ва топшириқларни маълум қисмига тайёр бўлиши керак. Тажриба ўтказишда
барча ўлчашларни ҳавфсизлик қоидаларига амал қилган ҳолда мустақил етарлича аниқликда
ўтказиш лозим, кимёвий ва физик бирликлар системасини яхши билиши, биридан иккинчисига ўта
олиши, керакли катталикларни ўлчашни, изланаётган катталикни ҳисоблаш формулалари
ёрдамида аниқлай олиши, катталикнинг аниқланишидаги хатоликларни ҳисоблашни билиши,
натижани керакли ҳолларда назарий қиймат билан таққослай олиши, улар орасида мослик
бўлмаса, хатолик сабабларини излашни билиши, жадваллар тузиш, лозим бўлса график
боғланишларни чизиш, бажарилган иш юзасидан тўлиқ ҳисобот тузиши лозим. Хулоса қилганда
фронтал, ҳамда индивидуал амалий лаборатория ишларини бажаришга эътиборни кучайтириш
мақсадга мувофиқ бўлади.
Адабиётлар:
1.
Валова.В “Аналитическая химия и физико-химические методы анализа”: Практикум
2016
2.Бабкина.С.С. “Общая и неорганическая химия” . Лабораторный практикум: Учебное
пособие для бакалавров и специалистов 2016
3. Абдурахмонов.О.П. Тигай.О.Е. Хамидов.В.С. “Физика фанидан лабаратория ишлари ва
услубий курсатмалар мажмуаси” ТАТУ 2010
4. Мўминов М., Хайдаров X. “Физикадан лаборатория ишлари бўйича қўлланма.
5.Хайдарова Ш., Назаров У. “Физикадан лаборатория ишлари”.
Do'stlaringiz bilan baham: