3 ЎҚув-услубий мажмуанинг таркибий тузилиши



Download 4,99 Mb.
Pdf ko'rish
bet38/160
Sana18.02.2022
Hajmi4,99 Mb.
#456552
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   160
Bog'liq
biznesni tadqiq etish usullari

45 
1.3.
 
Ўзбекистонда бизнесни ривожлантириш тўғрисидаги қонунлар, 
фармонлар ва низомлар 
Ҳар қандай шаклдаги корхона жойлашган манзилгоҳи бўйича давлат 
органларида рўйхатга олинган кундан бошлаб ташкил қилинган ҳисобланади. 
Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатига олиш, тегишли равишда, 
юстиция органлари ёки туман (шаҳар)лар ҳокимликлари ҳузуридаги Тадбиркорлик 
субъектларини рўйхатга олиш инспекциялари ўрнига ташкил этилган "ягона дарча" 
марказлари томонидан амалга оширилади. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Хусусий мулк, кичик бизнес ва 
хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал 
ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 
2015 йил 15 майдаги ПФ-4725-сонли 
Фармонининг
ижросини таъминлаш ва 
тадбиркорлик тузилмаларига замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан 
кенг фойдаланган ҳолда давлат хизматларини кўрсатиш сифати ҳамда улардан 
фойдаланиш имкониятларини тубдан ошириш ва шаффофлигини таъминлаш 
мақсадида туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини 
рўйхатдан ўтказиш инспекциялари негизида тадбиркорлик субъектларига "ягона 
дарча тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказлари ташкил 
этилди. 
Бундан келиб чиққан ҳолда, вазирликлар, давлат қўмиталари, бошқа давлат 
органлари ва ташкилотларида мавжуд "ягона дарча" хизматларининг фаолияти 2016 
йилнинг 1 январидан бошлаб тўхтатилди. 
Мазкур хужжатга кўра "Ягона дарча" марказларининг асосий вазифалари этиб 
қуйидагилар белгиланди: 
"ягона дарча" тамойили бўйича давлат хизматларини кўрсатиш; 
тадбиркорлик субъектларига рўйхатдан ўтказиш, рухсат бериш ва лицензиялаш 
тартиб-таомилларида шаффофликни таъминлаш; 
тадбиркорларга давлат хизматларини кўрсатишда бюрократик ғов-тўсиқларга 
йўл қўймасдан давлат хизматлари кўрсатаётган давлат органлари ва бошқа 
ташкилотлар билан яқин ҳамкорлик ўрнатиш; 
аризачиларга информацион ёрдам кўрсатиш, шунингдек давлат хизматларини 
кўрсатиш тартиби ва муддатлари тўғрисида бепул консультация бериш. 
Корхоналарни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби ва муддатларини 
“Тадбиркорлик
 
субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш 
тизимини 
такомиллаштириш 
тўғрисида”ги 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Президентининг 2016 йил 28 октябрдаги ПҚ-2646 сонли Қарори белгилаб беради. 
Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш 
тартибини 
тубдан 
такомиллаштириш, 
замонавий 
ахборот-коммуникация 
технологияларини кенг жорий этиш асосида уларнинг давлат органлари билан ўзаро 
муносабатларида бевосита мулоқот қилмайдиган шаклларидан фойдаланишни жадал 
рағбатлантириш мақсадида мазкур қарорда алоҳида чора-тадбирлар комплекси ишлаб 
чиқилди. Чора-тадбирларда тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш 
ва ҳисобга қўйишни автоматлаштирилган тизимини босқичма-босқич ишлаб чиқиш 
ва жорий этиш, 2017 йил 1 апрелдан бошлаб тадбиркорлик субъектларини давлат 
рўйхатидан Ўзбекистон Республикаси Давлат интерактив хизматлари ягона порталига 


46 
интеграциялашган Интернет тармоғидаги Тизим орқали кечаю-кундуз ўтказиш ва 
ҳисобга қўйиш таъминлаш белгилаб берилди. Ушбу талаблар банклар ва кредит 
бюролари, уларнинг филиаллари ва ваколатхоналари, шунингдек, нодавлат 
нотижорат ташкилотларига татбиқ этилмайди. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик субъектларига 
давлат хизматларини кўрсатиш механизмларини такомиллаштиришга доир қўшимча 
чора-тадбирлар тўғрисида”ги 01.02.2017 й.N ПҚ-2750 Қарорига мувофиқ туман ва 
шаҳарларда фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик субъектларига “ягона дарча” 
тамойили асосида давлат хизматларини кўрсатиш марказлари туман (шаҳар) 
ҳокимликлари 
тузилмасидан 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Адлия 
вазирлиги 
бошқарувига ўтказилмоқда. Бу эса “ягона дарча” марказларини самарали бошқариш, 
уларнинг фаолиятини ва бошқа давлат органлари билан ўзаро ҳамкорлигини ташкил 
этишга нисбатан тизимли ёндашувни белгилаш имкониятини беради.
Банклар ва кредит бюролари, уларнинг филиаллари ва ваколатхоналаридан 
ташқари барча тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш “ягона 
дарча” марказлари зиммасига юклатилмоқда. Бундай чора тадбиркорлик 
субъектларини рўйхатдан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг мавжуд тарқоқ тизими 
ўрнига янги, яхлит тизимни яратишга қаратилган.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги “ягона дарча” марказлари 
фаолиятига умумий раҳбарликни ҳамда тадбиркорлик субъектларига давлат 
хизматларини кўрсатишга оид қонунчиликка риоя этилиши устидан назоратни амалга 
оширувчи ваколатли орган этиб белгиланди.
“Ягона дарча” марказлари томонидан тадбиркорлик фаолиятини амалга 
ошириш учун 16 турдаги рухсатномаларни бошқа идораларга бормасдан 
расмийлаштириш амалиёти тадбиркорлик субъектларининг вақти ва моддий сарф-
харажатларини тежашга кўмаклашади.

Download 4,99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish