қилиш, бизнес жараёни ташкил этувчилари.
44
Табиатига кўра бизнесни тадқиқ этиш босқичлари 2 та амалий мақсадга эга.
Биринчиси,
бизнесни тадқиқ этиш - бу мулоқотнинг амалий қуроли. Ишлаб
чиқарувчи ва харидор ўртасидаги мулоқот ва бу мулоқот қанчалик тўғри йўлга
қўйилса, корхонанинг фаолият натижаси шунчалик самарага эга бўлади. Шунинг
учун биз, бозор қатнашчилари орасидаги мулоқотни ташкил қилиш санъатини –
бизнес жараёни деб атаймиз.
Иккинчиси,
бизнесни тадқиқ этиш – рақобатда устунликка эга бўлиш
қуролидир.
“Бизнесни тадқиқ этиш усуллари” фанининг мақсади ва вазифалари
Иқтисодиётнинг изчил ва барқарор ривожланишини таъминлашда келгуси давр
учун пухта ва ҳар томонлама асосланган чора-тадбирлар, муҳим вазифа ва
йўналишлар, турли даражалардаги иқтисодий тараққиёт дастурларнинг ишлаб
чиқилиши ва аниқ белгилаб олиниши муваффақият гарови ҳисобланади.
Бозор иқтисодиёти шароитида ҳар қандай ижтимоий-иқтисодий фаолият учта
бир-бирига боғлиқ бўлган муаммоларга дуч келади. Иқтисодиёт назарияси бу
муаммоларни қуйидагича тарифлайди.
Биринчидан, нима ишлаб чиқариш ва қанча миқдорда?
Иккинчидан, қандай ишлаб чиқариш ва қанча харажатлар зарур бўлади?
Учинчидан, ким учун ишлаб чиқарилади ва улар қандай тақсимланади?
Жаҳон амалиётидан маълумки, ривожланган давлатлар ҳам, юқоридаги
масалаларни ҳал қилишда бир талай негатив ҳодисаларга дуч келмоқда. Булар
жумласига кризислар, монополизм, инфляция, ишсизлик, истеъмол бозоридаги
номутаносиблик, ресурсларни, товар ва хизматларни дифицитлиги, пул
муомаласидаги нуқсон ва камчиликлар кабилар.
Юқорида келтирилган учта фундаментал муаммони ҳал қилиш, келтирилган
камчиликларни, нуқсонларни ечимини топиш ўз-ўзидан ҳал бўлмайди. Бунинг учун
улар ҳал қилиш усуллари ва механизмини тўғри топиш, истеъмолчилар талабини тўла
қондириш йўлларини излаш, юқори самарали ишлаб чиқаришни ташкил қилиш, уни
бошқариш, тармоқлараро ва хўжалик субъектлари ўртасидаги иқтисодий алоқаларни
боглаш, сотувчи билан истеъмолчилар орасидаги муносабатларни такомиллаштириш
каби иқтисодий ҳодисаларни уйгунлаштириш каби масалаларни ҳал қилиш зарурати
тўгилади.
Буларни ҳал қилиш назарий ва амалий билимларни мустаҳкам эгаллаган,
олинган билимларни муайян илмий, техникавий, ишлаб чиқариш, иқтисодий,
ижтимоий вазифаларни ҳал этишда ижодий қўллайоладиган, масалани тўғри ўргана
оладиган, уни ниҳоясига етказиш бўйича оптимал қарор қиладиган мутахассисларга
кўпдан боғлиқдир.
Бундай маҳоратларга эга бўлиш сифатли иқтисодий, нафақат абстракт
иқтисодий назария, балки кўпроқ амалий иқтисодий билим берадиган адабиётларни,
дарслик ва ўқув қўлланмаларни яратилиши ва чоп этилишига ҳам боғлиқдир.
Паркер Л.М. Интегрированный брендинг. – СПб.: Издательский дом «Нева»; М.: «ОЛМА-ПРЕСС Инвест,
2003., Музыкант В.Л. Формирование бренда средствами ПР и рекламы. – М.: Экономистъ, 2006., Прингл Х.,
Томпсон М. Энергия торговой марки. – СПб.: Питер, 2003., Райс Э., Райс Л. Происхождение брэндов, или
Естественный отбор в мире бизнеса. – М.: АСТ, Транзиткнига, 2005.
Do'stlaringiz bilan baham: |