3 ЎҚув-услубий мажмуанинг таркибий тузилиши



Download 4,99 Mb.
Pdf ko'rish
bet35/160
Sana18.02.2022
Hajmi4,99 Mb.
#456552
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   160
Bog'liq
biznesni tadqiq etish usullari

 


41 
Модулли ёндашув асосида ишлаб чиқилган тестлар - иқтисодий мушоҳада 
асосида, математик ёндашув ёки назарий амалий ҳолатдаги воқеликни тўғри баҳолаб 
жавоб беришга қаратилган бўлса, мавзу юзасидан ишлаб чиқилган масала, кейс стади 
ҳамда лойиҳа топшириқ бу ҳолатни янада тўлиқроқ тасаввур қилишга, ўз фикрларини 
баён қилишга, таълим методлари асосида иш юргизишга, хулоса чиқариб, тўғри қарор 
қилишга қаратилган. 
Тараққиётнинг ўзи бир томондан, фанни чуқур ўзлаштиришни зарур қилиб 
қўйса, иккинчи томондан, турли-туман янги усулларни қўллаш, кўргазмаликни 
ошириш, техник воситалардан фойдаланиш, уларни қўллашни такомиллаштириш 
орқали билим олишни осонлаштириш, уни қизиқарли жараёнга айлантиришга ёрдам 
беради. 
Бизнес – бу иқтисодиётнинг замонавий технологияси ҳисобланиб, янги ишлаб 
чиариш, хизмат кўрсатиш, товар белгиларини яратиш, бозорга жойлаштириш, 
истеъмолчилар билан ўзаро муносабатларни шакллантириш билан боғлиқ бўлган 
жараёнларни ўз ичига олади. Бизнесни ташкил этишда томонлар фаолиятини 
олдиндан баҳолаш, тадқиқ этиш у ёки бу маҳсулотга қандай муносабатда эканини 
аниқ баҳолаш муҳим ҳисобланади. Бизнес тадқиқ этиш фақатгина ғоялар ташувчиси 
эмас, балки рақобатдош устунликларни кўпайтириш эвазига компанияни 
ривожлантириш воситаси ҳамдир. Шу жиҳатдан ушбу фан ишлаб чиқарувчи ва 
истеъмолчи ўртасида вужудга келадиган иқтисодий муносабатларни фаоллаштириш 
услубларини, товарларни ишлаб чиқариш ҳамда сотиш муаммоларини комплекс, 
тизимли ечиш услубларини, бозорда вужудга келадиган ўзгаришларга тезда 
мослашиш, бренд сиёсати, брендинг ва ребрендинг масалалари, истеъмолчиларга 
табақали ёндашиш, рақобатбардош янги товарларни вужудга келтириш ва уларни 
ишлаб чиқаришни ташкил этишни ўрганишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган.
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг экспорт салоҳиятини 
янада кенгайтириш, уларга замонавий, чет эл бозорларида рақобатдош маҳсулот 
ишлаб чиқаришни кўпайтиришда ва уни экспортга чиқаришда зарур ҳуқуқий, 
молиявий ва ташкилий ёрдам кўрсатиш, мамлакатимизнинг экспорт қилувчи 
тадбиркорларини ташқи бозор конъюнктураси ўзгаришлари хавф-хатарларидан 
ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш мақсадида 2013 йил 8 августда Ўзбекистон 
Республикаси Президентининг “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари 
экспортини қўллаб-қувватлаш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 
Қарори қабул қилинди. Ушбу қарор асосида Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик 
субъектлари экспортини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилди, унинг асосий 
вазифаларидан бири этиб кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари, 
фермер хўжаликларига: экспортга мўлжалланган маҳсулотнинг мамлакатимиз 
брендларини ривожлантириш, экспортга етказиб беришни олға силжитиш, жумладан, 
хорижий 
мамлакатларнинг 
қонунчилигига 
мувофиқ 
зарур 
лицензиялар, 
рухсатномалар, сертификатлар, шунингдек, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик 
субъектларининг халқаро тендер савдоларида иштирок этиши билан боғлиқ 
рўйхатдан ўтиш йиғимлари ҳамда бошқа тўловларни тўлаш белгиланди.
6
Демак, 
кичик бизнес ва фермер хўжалиги раҳбарларини маркетинг, менежмент ва брендинг 
соҳасидаги билимларини ривожлантириш чораларини кўриш талаб этилади.
6
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари экспортини 
қўллаб-қувватлаш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги Қарори. 2013 йил, 8 август. 
www.lex.uz
  


42 
Фанни ўқитишдан мақсад - талабаларга бизнесни тадқиқ этиш жараёни, унинг 
хусусиятлари, бозордаги вазият, баҳо динамикаси, таклиф ва талаб каби омиллар 
йиғиндисининг ўзаро муносабати орқали аниқлашни ўргатиш, бизнес жараёнини 
амалга ошириш, товарлар бозорида тадқиқотлар олиб бориш, истеъмолчиларнинг 
товарларга бўлган муносабатини ўрганиш, бренд товралар баҳоларини шаклланиши 
ва истеъмолчиларга сервис хизмат кўрсатиш стратегияларини, товар ва хизматлар 
сотилишини кенгайтириш имкониятлари ва уни рақобатга бардош бера олиш 
стратегия усул ва йўлларини ўргатиш ҳамда компанияларнинг бозордаги 
рақобатбардошлигини ошириш бўйича тавсиялар бериш бўйича йўналиш профилига 
мос билим, кўникма ва малака шакллантиришдир.
Фаннинг вазифаси – бизнес ва бизнес муҳитини аниқлаш, бизнес жараёнини 
тадқиқ этиш усуллари, маркетинг тадқиқотларини амалга ошириш, инновация 
жараёни, янги маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва уларни бозордаги ўрнини таъминлаш 
чора тадбирларини кўриш, бизнес жараёнида истеъмолчилар хулқ-атворини ўрганиш 
тамойиллари билан яқиндан ва ҳар томонлама таништириш, назарий материалларни 
ўзлаштириш, бизнесда зарур ахборотлар базасини шакллантириш, CRM 
технологиялар, тадыиы этишнинг замонавий усуллари бўйича тўпланган йирик 
корхоналар тажрибасини ўрганиш натижасида бизнес муҳитини баҳолаш, фирманинг 
стратегиясини танлаш, истиқбол режаларини яратиш ҳамда уларни қўллашни 
ўргатишдан иборатдир.
Мутахссислик фанлари ичида бизнесни тадқиқ этиш усуллари алоҳида ўрин 
тутади. Чунки ҳар доим инсоннинг ҳаёти иқтисодиёт билан чамбарчас боғлиқ бўлган 
ва таъминланган. Шунингдек, иқтисодиётнинг муҳимлиги шундаки, у инсоннинг энг 
зарур моддий шароитини таъминлайди, яшаш учун шароит яратади. Иқтисодий 
жиҳатдан муваффақиятли ривожланаётган жамиятда тинчлик, тартиб ва барқарорлик 
хукм суради. Самарали иқтисодиёт тамойиллари ва қонунларини билиш эса 
инсонларда ўзига ишонч уйғотади, энг қийин иқтисодий жараёнларни таҳлил қилиш 
ва баҳолашга, шунингдек оптимал бизнес қарорлари қабул қилишга имкон беради.
Бизнесни тадқиқ этиш усуллари фанининг зарурлиги шундаки, уни ўрганиш 
билан инсоннинг илмий дунёқараши ўзгаради, унинг интеллектуал ривожланишини 
рағбатлантиради, энг қизиқарли машғулотига айланади. Фанни мукаммал 
ўрганишнинг афзаллиги яна шу билан изоҳланадики, тўғри қарор қабул қилишда 
инсонлар доимо керакли ва ишончли назарий билимга ва маълумотга эга бўлиши 
зарур. Агар улар ўз билимларига эга бўлмаса тажриба ва хатоларидан келиб чиққан, 
ҳолда ўзига қимматга тушган усулни қўллаши мумкин ёки бошқаларнинг тажрибаси, 
хатоларини ўрганиши мумкин, лекин фан бўйича олган билимларига мурожаат қилса 
уларнинг иши анча енгиллашади, белгилаган стратегияси ва режаси аниқ бўлади. 
Иқтисодий ислоҳотларни ҳаётга самарали татбиқ этишнинг яна бир шарти иқтисодий 
таълим тизимини модернизациялашдир, бизнес соҳаси учун мутахассисларни 
шакллантириш механизмини яратишдир.

Download 4,99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish