3 Слайд хисоб китоблар


Бухгалтерия ҳисоби стандартлари



Download 7,72 Mb.
bet2/6
Sana25.02.2022
Hajmi7,72 Mb.
#275749
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари фанига кириш. 2

Бухгалтерия ҳисоби стандартлари бухгалтерия ҳисоби объектларини тан олиш ва баҳолаш тартиби, принцип ва қоидаларнинг қўлланилиши ҳамда молиявий ҳисоботлардаги ахборотларнинг мазмуни ва таркибига доир минимал талабларни белгилайди. Бухгалтерия ҳисоби стандартлари ҳозирги кунда молиявий ҳисобот стандартлари деб юритилади.
  • 7-слайд
  • Молиявий ҳисобот стандартлари бу бухгалтерия ҳисоби концептуал асослари (қоидалари)ни амалиётга жорий қилиш воситаси бўлиб, у бухгалтерия ҳисоби объектлариниўрганиш борасидаги умумий ғояларни мужассамлаштирувчи ҳужжатлар тизимидир.Ушбу тизим қуйидагиларни қамраб олиши лозим: (1) молиявий бухгалтерия ҳисоби муҳим атамаларининг тавсифини; (2) молиявий бухгалтерия ҳисоби концептуал қоидаларининг, жумладан, тамойил (концепт)ларнинг қўлланилишини; (3) молиявий ҳисоботларнинг мазмуни ва унда акс эттириладиган ахборотлар таркибини.
  • 7-слайд
  • Молиявий ҳисобот стандартларига қўйиладиган талабларга қуйидагиларни киритиш мумкин: (1) энг умумий доирадаги масалаларни қамраб олиши; (2) қисқа, ихчам, мазмунли ва тушунарли бўлиши; (3) турли хил шароитда қўллана олишлиги; (4) бухгалтерия ҳисоби соҳасида энг илғор тажрибаларни умумлаштира олишини.
  • 7-слайд
  • Стандартларнинг фақат умумий қоидалар билан чегараланиши иккита муҳим имкониятни очиб беради. Биринчидан, стандартларда аниқ вазиятли ҳолатларда масалаларнинг айрим томонларини бухгалтерларнинг ўз профессионал доирасида ҳал қилишга йўл бериши, уларни профессионал даражасини ошириш устида ишлашга, масалаларни ҳал қилишда ижодий ёндашишга, профессионал компитенциясини юксалтиришга муҳит яратади. Иккинчидан, стандартларнинг умумий масалалар билан чегараланиши унинг хато қилиш, айрим вазиятли ҳолларга стандарт қоидаларининг тўғри келмаслик каби ҳолатларини камайтиради, яъни уни обрўсизлантиришдан сақлайди, қўлланилиш доирасини янада кенгайтиради.
  • 7-слайд
  • Бухгалтерия стандартлари жуда ихчам, қисқа, мазмунан бой, тушунарли ва оммабоп бўлиши керак. Масалан, 1-сон Бухгалтерия Ҳисобининг Халқаро Стандарти (БҲХС) “Молиявий ҳисоботни тақдим қилиш” деб аталиб, унда молиявий ҳисоботнинг фойдалилигини ошириш мақсадида уни тузиш ва тақдим қилишдаги бир қанча мулоҳазалар, унинг таркиби бўйича тавсиялар ва мазмунига қўйиладиган минимал талаблар белгиланган. Ушбу стандарт фойда олиш мақсадидаги барча корхоналарга, жумладан банк ва суғурта компаниялар учун ҳам мўлжалланган. Бундан ташқари, хоҳловчи давлат секторидаги ҳукумат нотижорат компаниялари ҳам ушбу стандартдан фойдаланишлари мумкин.
  • 7-слайд
  • Халқаро ҳисоб таълимотида бухгалтерия ҳисобига оид стандартларни уч тоифага ажратадилар: (1) Бухгалтерия Ҳисобининг Халқаро Стандартлари (БҲХС ёки IAS); (2) Молиявий Ҳисоботнинг Халқаро Стандартлари (МҲХС ёки IFRS); (3) Бухгалтерия Ҳисобининг Миллий Стандартлари (БҲМС ёки NAS).
  • 1-сон БҲХСда “Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари – бу Молиявий Ҳисоботнинг Халқаро Стандартлари Кенгаши томонидан қабул қилинган стандартлар ва интерпретациялардир” – деб таъкидланган. Уларга қуйидагилар киради:
  • а) Бухгалтерия Ҳисоби Халқаро Стандартлари (IAS);
  • б) Молиявий Ҳисоботнинг Халқаро Стандартлари (IFRS);
  • с) Интерпретациялар (SICва IFRICлар).
  • 7-слайд
  • БҲХС (IAS-International Accounting Standarts)лар Бухгалтерия Ҳисоби Халқаро Стандартлари бўйича Кенгаши (БҲХСК) (IASВ) томонидан ишлаб чиқилади. Ҳозирги пайтда ушбу Кенгаш таркибида 112 мамлакатдан 153 таси аъзо ҳамда 2 миллиондан ортиқ бухгалтерларнинг манфаатларини ҳимоя қилмоқдалар. 2018 йил 1 январь ҳолати бўйичаБҲХСК томонидан 1 та концептуал асос, 29 та БҲХСлари (охирги стандартнинг рақами41), 17 та Молиявий Ҳисобот Халқаро стандартлари (МҲХС), 33 та стандартларга интерпретациялар (SIC) ҳамда 23 та IFRICлар нашр қилинганлиги кўрсатилган.
  • 7-слайд
  • Бухгалтерия ҳисоби тизими мустақил иккита қисмга менежментлик (бошқарув) бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботига ажратилади. Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари курсини “Молиявий бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи” фанининг алоҳида тармоғи сифатида қараш мақсадга мувофиқдир.

  • Download 7,72 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish