Жуда катта эътибор (model drawing)моделлаштиришга қаратилади. Бу билан берилган масала шарти кўргазмали қилиб визуаллаштирилади. Масала моделлаштирилади ва берилганлардан қулай равишда фойдаланиш ташкил қилинади ва босқичма-босқич масалани ечишга киришилади.
Ҳамкорликда ўрганиш ва ўзаро мулоқотга катта эътибор берилади. Сингапур математикасидаги кўпгина масалалар шартини “Қара!” ва “Сўзлаб бер!”, деб тавсифлаш мумкин. Бу масаллаларни ечишда ўқувчиларга математик тушунчаларни ва масалалар бўйича ўз фикрларини билдириши, уларни биргаликда муҳокама қилиш ва бошқалар фикрини ҳам тинглаш имконияти яратилади. Натижада ўқувчилар тушунчани яхшироқ ўзлаштиришади, математика тилидан тўғри фойдаланишга ўрганишади, баъзи ҳолларда у ёки бу масаланинг бир неча ечими бўлиши мумкинлигини тушуниб етишади.
Дарсликдаги масалаларнинг деярли кўпчилигида, масала шарти, уни ечиш усуллари ва ечими ҳақида ҳар сафар синфдошларига ёки ўқитувчига овоз чиқариб сўзлаб беришга ундов бор. Бу эса ўз навбатида мавзуни, масалани ечиш йўлларини яхшироқ эслаб қилишларини таъминлайди.
Ҳар бир мавзу чуқурроқ ўрганилади. Ўқувчилар олдин ўрганилган мавзуга уни такрорлаш учун эмас, балки чуқурроқ ўрганиш мақсадида қайта-қайта мурожат қилишади. Яъни мавзуга уни жиддийроқ даражада чуқурроқ ўрганиш учун яна қайтилади.
Ўқувчиларни эслаб қолишга эмас, масала ечиш (problemsolving)га ўргатилади.
Сингапур математика таълимининг фан дастуридан кўра кўпроқ самара бераётган қуйидаги ажойиб хусусиятларини санаб ўтиш мумкин: Ўқитувчи касби Сингапурда энг ҳурматли касблардан биридир.
Ота-оналар ўқитувчиларни ҳар томонлама қўллаб қувватлашади ва болаларини уйда таълим олиш учун жиддий меҳнат қилишга йўналтириб уларга катта ёрдам беришади. Ўқитувчи мавқеи ва обрўси ҳеч қачон отаоналар томонидан шубҳа остига олинмайди. Улар ҳар доим ўқитувчи томонида туришади.
Сингапур ўқитувчилари кунига 10-12 соатдан ишлашади. Мактабда дарс беришдан олдин улар катта тайёргарликдан ўтишади. Олий ўқув юртини битирган ёш ўқитувчи махсус тайёргарлик курсидан ўтгандан кейингина мактабда дарс беришга қўйилади. Улар ўз дарс бериш малакаларини яна бир марта исботлаб бериши лозим бўлади.
Синфда одатда 30-40 ўқувчи ўқийди.
Бошланғич мактабда математика ҳар куни 1 соат ҳажмида ўқитилади.
Ўқувчилар ўзлаштириш даражасининг юқори бўлиши дарсдан кейинги, одатда пуллик машғулотлар эвазига ушлаб турилади. Сингапур мактабларида мавзуларни ўзлаштирмаган қолоқ ўқувчи одатда бўлмайди. Ҳамма эътибор барча ўқувчилар томонидан мавзунинг маълум даражада ўзлаштирилишига қаратилади. Бу даражани олдинроқ ўзлаштирган ўқувчилар, бошқалар ҳам бу даражага етишгунга қадар мавзуни чуқуррроқ ўрганишга ўтишади.
Одатда дарс янги турдаги масалани ечиш қоидасидан эмас, балки бевосита нотаниш масалани ечишдан бошланади. Ўқувчилар олдинги билим ва кўникмалари асосида интуитив равишда масалани ечишга уриниб кўрадилар. Улар биргаликда “уриниш, хато қилиш ва уни тузатиш” орқали мулоҳаза юритадилар, хатолар қиладилар ҳамда бу хатолар устида ишлашади, шу асосида тўғри ечимга босқичма-босқич яқинлашиб боришади. Бу ўринда, ўқувчилар хато қилиш унчалик ёмон иш эмаслигини, айнан турли хато ечимларни таҳлил қилиш ва текшириш (кичик тадқиқот) жараёни борабора уларни тўғри ечимга олиб боришини ўз тажрибалари асосида тушуниб етишади.
Ўқувчилар бир неча кишилик кичик гуруҳларда интерфаол ишлар билан шуғулланадилар. Масалани жамоа бўлиб ечишга ўрганадилар, мавзуни қандай тушунганликларини бир-бирларига айтиб беришади, ечимларни муҳокама қиладилар ҳамда жамоавий ишларни бажаришади.