3 Neft va gaz quduqlarini burg‘ilash mashinalari va jihozlari



Download 207,71 Kb.
bet5/6
Sana23.02.2022
Hajmi207,71 Kb.
#147979
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
2.1-Ma`ruza

4. Қудуқларни қуриш босқичи

Бурғилаш ишларини бошлашдан олдин қудуқни бурғилаш жойидаги майдон бегона предметлардан тозаланади, ўрмон мавжуд бўлганда дарахтларни қирқиш ва кундалар қазиб олиш ишлари амалга оширилади. Агар бурғилаш ишлари ботқоқли жойда олиб борилса йўл тайёрланади. Майдонча қурилиш материаллари тўқилади, бурғилаш қурилмаси тагидаги ботқоқлик бартараф қилинади.


Қурилиш майдони текисланади, электр узатмаси, алоқа ва сув келтирилади. Агар маҳаллий рельф ва масофа яқин бўлса, бурғилаш минораси демонтаж қилинмасдан - махсус занжирли тележкаларда ёки сирпанувчи чаналарда, ҳамда пневматик ҳаракатланувчи усулларни қўллаш мумкин.
Бурғилаш минораси кўчириб борилгандан ва жойига ўрнатилгандан кейин қолган жиҳозларни монтаж қилиш бошланади, яъни дизель узатмали поршенли насосларни ёки электроузатмали насосларни; бурғилаш аралашмасини тозалаш тизими, электр шитлари, қудуқ усти жиҳозлари (ротор, превентор, гидравлик оғирлик индикатори), минора иншоотларини бурғилаш ёпилмалари ва ҳакозолар.
Агар бурғилаш ишлари янги майдонда бошланса, унда ҳамма жиҳозлар, бурғилаш минорасидан бошлаб, насос блоки, тозалаш иншоотлари ва ҳоказолар алоҳида-алоҳида бурғилаш майдонига ташиб келтирилади, шу ернинг ўзида бурғилаш минораси ва ҳамма қолган жиҳозлар йиғилади. Бурғилаш минораси ва ҳамма жиҳозлар монтаж қилингандан кейин қудуқни бурғилашни бошлаш учун тайёргарлик ишлари олиб борилади.
Тайёргарлик ишларига қуйидагилар киради:
1. Тал блокини ва кранблокни пўлат арқон билан жиҳозлаш ва кўтарувчи илгакни осиш.
2. Кичик механик восита қурилмаларини ўрнатиш ва синаш.
3. Квадратни вертлюг илгагига йиғиш ва осиш (етакчи қувурни), қувур-устунга ва вертлюга эгилувчан юқори напорли шлангни улаш.
4. Минорани марказлаш.
5. Роторни ўрнатиш.
6. Қудуқ йўлланмасини бурғилаш.
Тайёрлов ишлари тугаллангандан кейин бурғилаш бригадаси ҳамма агрегатларни синайди ва ундан кейин синов бурғилаш ишлари ўтказилади. Синов бурғилашдан кейин ишга қўшиш деб аталувчи конференция ўтказилади.
Ишга тушириш конференциясида мастер бошчилигида бурғилаш бригадасининг ҳамма аъзолари, муҳандислик-технологик хизматнинг масъул ходимлари, марказий лаборатория ходимлари бурғилаш ишлари бошлиғи ва бош муҳандисларнинг ҳаммаси қатнашади.
Конференцияда технологик режа ва қудуқни бурғилаш масалалари, бурғилашда содир бўлиши мумкин бўлган мураккабликлар ва бошқа саволлар билан таништирилади.
Бурғилаш режасига мувофиқ бурғилаш учун бурғилар, бурғилаш қувурлари жамланади. Бурғилаш майдонида бурғилашни бошлагунча вагон-ошхона, дам олиш ва махсус кийимларни қуритиш учун вагонлар, бурғилаш эритмаларини таркиби ва сифатини таҳлил қилиш учун кимёвий лабораториялар ўрнатилади.
Бурғилаш ишлари олиб бориладиган жой атрофига асбоблар майдони, бурғилаш аралашмаларини сақлаш, кимёвий регентлар учун омборхоналар жойлаштирилади.
Ишга тушириш конференциясидан кейин режали қудуқларни бурғилаш ишлари бошланади. Қудуқларни бурғилаш жараёнида тўхтовсиз бурғилаш эритмалари ҳайдалади.
Бурғилаш аралашмаси фақат парчаланган тоғ жинсларини ер устига ўзи билан олиб чиқмасдан, бошқа бир қатор қуйидаги муҳим функцияларни ҳам амалга оширади:
1. Нефт ва газнинг очиқ отилмаларига йўл қўймаслик мақсадида қудуқ тубида қарши босим ҳосил қилиш.
2. Қудуқ стволи деворини лойлаш ва қудуқда тоғ жинсларининг нураб кетиши олдини олиш.
3. Қудуқ стволида бурғилаш аралашмаси циркуляцияси тўхтатилганда, парчаланган тоғ жинсларини муаллақ ҳолда ушлаб туриш.
4. Бурғини, турбобурни, электробурни ва тизмани совутиш.
5. Энергияни турбобурга ёки винтли двигателга узатиш.
6. Бурғилаш жиҳозларини ва бурғилаш тизмасини каррозия ва ишқаланишдан ҳимоя қилиш.
7. Инертлик хоссасига эга бўлиш.
8. Иссиқликка чидамли бўлиши ва ўзидан иссиқликни қатламга ўтказиб юбормаслик.
9. Тоғ жинс заррачаларидан тозалашнинг қўлай бўлиши ва бршқа шу кабилар.
Бурғилаш эритмаларини тайёрлаш усулларига кўра қуйидаги турларда бўлади:
1. Сувли асосда тайёрланган, яъни лой сувда кимёвий реагентлар қўшимчалари билан эритилган ёки оддий техник сувда эритилган бўлиши мумкин.
2. Нефт асосли эритмалар ёки карбонсувчил эритмалар.
3. Эмульсия асосидаги эритмалар.
4. Газсимон ёки аэрацияли эритмалар.
5. Сирт-фаол моддалар (СФМ) ва полимерлар, кўпинча полиакриламид (ПАА) ли эритмалар.
Сув кўпгина ижобий сифатларга эгадир, жумладан: қудуқ тубида парчаланган тоғ жинсларини яхши тозалайди, бурғилаш жиҳозларини совитади, бошқа эритмалар билан таққосланганда арзон. Лекин технологик сувнинг қўлланилиши чегараланади.
Маҳсулдор қатламларни очишда технологик сув қатламга сизилиб, коллекторларнинг ўтказувчанлигини пасайтиради ва натижада қудуқдан нефт қазиб олиш дебитининг камайишига олиб келади. Сув циркуляцияси тўхтаб қолганда тоғ жинсларини ушлаб туролмайди, лой жинсларнинг бўлишига олиб келади ва ҳоказо.
Шунинг учун лойли бурғилаш эритмалари қўлланилади, лойли эритмаларни тайёрлаш учун бентонит, каомин ва бошқа шу турдаги лойлар қўлланилади. Бир тонна бентонитли лойларга 14-15 м3 сув аралаштирилганда сифатли лойли эритма олинади, ўрта ва паст сортли лойдан 4÷8 м3 ҳажмдаги лойли эритма тайёрланади.
Лойли эритмаларнинг зичлиги ва қовушқоқлиги эритма циркуляция тўхтатилганда у парчаланган тоғ жинсини заррачаларини муаллақ ушлаб туриши, қатламга фильтратларнинг кириб боришига тўсқинлик қилиши, қудуқ деворини яхши лойлаши ва нефт газни очиқ отилишига тўсқинлик қилиши каби хусусиятларга кўра танланади.
Лойли эритмалар бурғилаш шароитига боғлиқ ҳолда кимёвий реагентлар қўшимчалари, сирт фаол моддалар (СФМ), полиакриламид ва бошқалар билан тайёрланади.
Нефт асосли эритмалар кўп компонентли тизим бўлиб, асоси нефт ёки дезиль ёқилғиси бўлиб, дисперс фазаси сифатида эса битум оксиди, асфальт ёки гидрофобли бентонит олинади.
Нефт асосли бурғилаш эритмалари маҳсулдор горизонтларни очишда, ҳамда қатламда бўкувчи лойлар ва тузлар мавжуд бўлган ҳолларда қўлланилади.
Нефт асосли бурғилаш эритмалари асосан маҳсулдор қатламларни очишда яхши самара беради, чунки қатламнинг қудуқ туби сохасидаги табиий хоссаларини сақлайди, жумладан, нефт ва газли коллекторларга кириб борганда қатламнинг асосий параметри – ўтказувчанлигининг ўзгаришига олиб келмайди. Эритманинг асосий эмульсиясида 60-70 % нефт ёки нефт маҳсулотлари, қолган қисми эса сувдан иборат. Эмульсияли бурғилаш аралашмалари лойли ва тузли ётиқизиқларни бурғилашда қўлланилади.
Газ шаклли ёки аэрацияли аралашмалар суюқликни (сув ёки нефт эмульсияси) газ-ҳаво билан аралаштирилган аралашмасидан тузилган бўлиб, СФМ ва кўпик шакллантирувчилар билан 1:30 нисбатда бўлади.
Бу эритмалар ҳам, юқорида келтирилган лойли эритмаларнинг хоссаларига эга бўлиб, уларни бурғилаш жараёнидаги катастрофик ютилишда қўллаш мумкинлиги, ҳамда паст қатлам босимли маҳсулдор қатламларни очишда қўллаш мумкин каби қўшимча ютуқларга ҳам эга.
СФМдан ва биополимерлардан фойдаланиб, сувли асосдаги бурғилаш эритмаларини тайёрлаш мумкин. Сувни СФМ ёки биополимерлар билан аралаштирилганда гелеосимон аралашма шаклланади, жумладан ўзининг тузилмали механик хоссалари ҳар қандай минераллизацияда сақланади. Бундай аралашма қудуқ деворининг мустаҳкамлигини сақлаш ва маҳсулдор қатламларнинг ўтказувчанлигини пасайтиришга йўл қўймаслик учун қўлланилади.
Бурғилаш эритмаларининг зичлиги ҳар хил бўлади. Кам лойли эритмаларнинг зичлиги 1500-1600 кг/м3, оғир бурғилаш эритмалариники 2100кг/м3 ва ундан юқори, нефт асосли эритмалариники эса 790-980кг/м3 бўлади. Бурғилаш эритмаларининг қовушқоқлиги уни ташкил этувчи заррачалар ҳаракатланганда қаршилик кўрсатиш хоссасидир.
Бурғилаш эритмасининг таркибидаги сувни тоғ жинсига бериш ҳусусиятига фильтрация деб аталади. Эритмада сув қанча кўп бўлса, лойли заррачалар шунча кам бўлади, маҳсулдор қатламга сув қанчалик кўп ютилиб кирса, унинг ҳисобига маҳсулдор қатламнинг ўтказувчанлиги ва қудуқнинг дебити шунча кам бўлади.
Бурғилаш эритмаларини парчаланган тоғ жинсларини қанчалик ушлаб туриш қобилиятига барқарорлик деб аталади.
Бурғилаш эритмаларини тайёрлаш жараёнида уни хоссаларини яхшилаш мақсадида кимёвий ишлов берилади. Бурғилаш эритмаларига кимёвий ишлов бериш унинг таркибига мос бўлган кимёвий моддаларни қўшиш жараёнидир.
Бурғилаш эритмаларига кимёвий ишлов берилганда зарурий қовушқоқликка эришиш, унинг иссиқликка чидамлилик хоссасини ошириш, барқарорлигини кучайтириш ва сизилиш хоссасини пасайтириш кабиларга эришиш назарда тутилади.
Бурғилаш эритмалар завод шароитларида ёки тўғридан-тўғри бурғилаш майдонида тайёрланади. Бурғилаш эритмалари қудуқларни бурғилаш жараёнида тозаланади. Бурғилаш эритмалари қисман тоғ жинсларидан тарновлардан тушишида ва сиғимлардан чиқишида тозаланиши мумкин. Шунингдек бурғилаш эритмалари тебратиш блокларида, гидроциклонларда махсус тизимларда мажбурий механик тозалашдан ўтказилади. Тоғ жинсларидан тозаланган эритма яна қайтадан қудуққа ҳайдалади. Қудуқни бурғилаш жараёнида ҳар хил мураккабликлар, жумладан тоғ жинс номустаҳкамлиги туфайли ағнаб кетиши; бурғилашда қатламнинг катта ғоваклиги ва ўтказувчанлиги туфайли бурғилаш эритмасининг оз-оздан то тўлиқ ютилиб кетиши; катта ковакларнинг пайдо бўлиши; қудуқдаги босимдан қатлам босими юқори бўлганда нефт ёки газ (очиқ нефт ёки газ) отилмаларининг пайдо бўлиши; тоғ жинслари нураб кетганда, катта эгриланишда, қудуқнинг стволида бурғиланган тоғ жинслари чўкканда, қудуқ стволида циркуляция тўхтаганда бурғилаш жиҳозларини қисилиб қолиши кабилар содир бўлади.
Қудуқлар тик, қия-йўналтирилган ва горизантал бурғиланади. Узоқ вақт қудуқлар фақат тик ҳолда бурғиланиб келинди. Сўнгги йилларда кўпроқ қудуқларни бурғилашда кеч-йўналтирилган бурғилаш усули қўлланилиб, қудуқ лойиҳага мувофиқ тикликдан траектория бўйлаб оғдирилади.
Одатда қия қудуқларни денгиз тагини, дарё, кўл, ҳамда тоғлар тагини, жарларни: ботқоқ жойларни ҳайвонот ўрмонларини, йирик саноат объектларини, шаҳар ва қишлоқлар жойлашган жойлар тагини бурғилашда қўллаш мақсадга мувофиқдир. Очиқ нефт ва газ фаввораларини бартараф этишда, маҳсулдор ерларни сақлаб қолишда, бурғилашга қудуқларни тайёрлашда, коммуникация (алоқа электроэнергия, сув узатмалари ва ҳоказо) ҳаражатларини камайтиришда қия қудуқларни қўллаш мумкин. Қудуқ профилини тикликдан оғдириш учун махсус мосламалар қўлланилади. Уларга қуйидагилар киради: эгри узатма, эгри бурғилаш қувури, ҳар хил кўринишдаги оғдиргичлар ва ҳ.к.
Кейинги йилларда кўпроқ горизонтал қудуқлар, ҳамда ишланган қудуқларда ва норентабел қудуқларда, нефт билан ишланмаган қатламчаларда ён горизонтал стволларни бурғилаш қўлланимоқда.

Download 207,71 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish