3 Neft va gaz quduqlarini burg‘ilash mashinalari va jihozlari



Download 207,71 Kb.
bet3/6
Sana23.02.2022
Hajmi207,71 Kb.
#147979
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
2.1-Ma`ruza

3 Жинс емирувчи асбоблар

Айланма бурғилашда барча тоғ жинсларининг емирилиши иккита: бурғига бурғилаш қувурлари тизмасининг оғирлиги ҳисобига юзага келтириладиган вертикал юклама ва бурғилаш қувурлари айлантирилиб ёки қудуқ туби двигатели валининг айланишидан юзага келадиган горизонтал кучлар таъсирида юзага келади.


Тоғ жинсларининг емирилиш тавсифи уларнинг қаттиқлиги ва пластик хусусиятларига боғлиқ. Юмшоқ пластик жинслар, масалан, гиллар кесилиб самарали емирилади. Бундай жинсларнинг емирилиш самарадорлиги бурғининг ишчи элементлари ўткирлашган сари ошади. Қаттиқликнинг ошиб бориши ва пластиклик хоссасининг пасайиши билан тоғ жинсларининг кесилиб емирилиш самарадорлиги камаяди. Шунинг учун ўртача қаттиқликдаги жинслар учун (гилли сланецлар, аргеллитлар, қумтошларнинг бир қанча турлари ва бошқалар) майдалаб бўлаклашни таъминловчи бурғилардан фойдаланилади. Бундай бурғиларда бурғининг ишчи элементи жинсга унинг қудуқ тубига урилиши натижасида ботади, жинсларни бўлакланиши эса бурғининг айланиши натижасида унинг ишчи элементларини қудуқ туби текислигига нисбатан ишқаланиши ҳисобига юзага келади.
Майдалаб – бўлакловчи бурғилар бурғиланадиган тоғ жинсларига чуқур ботишини таъминлаш учун етарли даражада узун ва ишчи элементлари ўткир қилиб тайёрланади.
Қаттиқ ва мустаҳкам абразив жинслар бурғининг ишчи элементларининг жинсга урилиши натижасида майдаланиб самарали емиради. Бу ҳолда бурғининг ишчи элементлари етарли даражада мустахкамликка эга бўлиши керак. Кам абразивли қаттиқ ва мустаҳкам жинслар майда кесилиб яхши емирилади. Жинсларнинг майда кесилиб емирилишини таъминловчи бурғининг ишчи элементлари жуда катта қаттиқликка эга бўлиши, уларнинг сони эса қудуқ тубининг бутун юзаси бўйлаб жинсларнинг емирилишини таъминлаши керак.
Бурғилар иккита белгиси бўйича: вазифаси ва жинсга таъсир этиш тавсифига кўра таснифланади.
Бурғилар бажарадиган вазифасига кўра учта синфга ажратилади:

  1. Қудуқ тубини тўлиқ бурғилаш учун бурғилар.

  2. Қудуқ тубини ҳалқа бўйлаб бурғилаш (намуна олиш мақсадида) учун бурғилар.

  3. Махсус ишларни бажариш учун бурғилар.

Тоғ жинсига таъсир қилиш тавсифига кўра бурғилар тўртта гурухга ажратилади:

  1. Кесиб-бўлакловчи бурғилар.

  2. Майдалаб-бўлакловчи бурғилар.

  3. Майдаловчи бурғилар.

  4. Кириб-кесувчи бурғилар.

Қудуқ тубини тўлиқ бурғилаш учун парракли, шарошкали ҳамда сунъий ва табиий олмосли бурғилардан фойдаланилади.
Парракли бурғилар кесиб-бўлакловчи бурғилар синфига киради. Улар икки, уч ва кўп парракли бўлади. Ҳозирги кунда ўрта қаттиқликдаги қатламчалари бўлган юмшоқ пластик жинсларни ротор усулида бурғилаш учун асосан уч парракли бурғилар қўлланилади.
Икки парракли бурғи «2Л» (ОН26-02-88-68) шифрига эга. Улар қуйидаги ўлчамларда ишлаб чиқарилади: 76, 93, 97, 112, 118, 132, 140, 151, 161 мм. Икки парракли диаметри 140 мм бўлган бурғи қуйидагича белгиланади: 2Л-140.
Уч парракли бурғилар учта кесувчи ишчи элементга эга. Юқорида қайд этилганидек, бурғиларнинг бу тури юқори оралиқлардаги юмшоқ пластик жинсларни бурғилашда кенг қўлланилади. Уч парракли бурғилар (ОН26-02-88-68) оддий 3Л ва гидромониторли ЗЛГ турларда ишлаб чиқарилади (7.1-расм). Уч парракли бурғиларнинг диаметри 118-445 мм га тенг. Гидромониторли бурғилар ЗЛГ қуйидаги диаметрларда ишлаб чиқарилади: 161; 190; 214; 243; 269; 295; 320; 346; 370; 394 ва 445 мм, тешикларининг диаметри асосан 14-16 мм.





7.1-расм. ЗЛ ва ЗЛГ туридаги уч парракли бурғи.
а - оддий ювиладиган;
б–гидромонитор тармоқли.






7.2-расм. Кўп парракли кириб-кесувчи ИР ва ИРГ туридаги бурғи (Азинмаш конструкцияси). а – гидромонитор тармоқли; б – оддий ювиладиган (ИР)



7.3 – расм. Шарошкали бурғилар.
а - бир шарошкали; б- икки шарошкали; в- уч шарошкали.


Кўп парракли (олти парракли) ва ИР ҳамда ИРГ туридаги бурғилар юмшоқ жинслар ва ўрта қаттиқликдаги жинсларни бурғилашга мўлжалланган (7.2-расм). Бу бурғиларга учта паррак меъёрий баландликка эга, учтаси эса қисқартирилган. Меъёрдаги ва қисқартирилган парраклар навбати билан жойлаштирилган.
Икки парракли ва уч парракли бурғилардаги ишчи элементларнинг емирилишини олдини олиш учун уларнинг кесувчи тишлари ва ён бурчаклари қаттиқ қўймалар – побэдит пластинкаси ва релит қобиғи билан мустаҳкамланган.
ИР ва ИРГ туридаги бурғиларнинг ишчи элементлари қаттиқ қўйма тишлар билан, уларнинг оралиғи эса релит билан мустаҳкамланган.
Ўзбекистонда ва хорижда нефт ва газ қудуқларини бурғилашнинг асосий хажми шарошкали бурғилар билан амалга оширилади. Шарошкали бурғилар қуйидаги турларда ишлаб чиқарилади: бир шарошкали, икки шарошкали ва уч шарошкали бурғилар (7.3-расм). Булардан энг кўп ишлатиладигани 3-шарошкали бурғилардир. Шарошкали бурғилар ГОСТ 20692 – 75 бўйича ишлаб чиқарилади.
ГОСТ 20692 – 75 бўйича бир қанча турдаги шарошкали бурғилар ва қўлланилиш шароити турлича бўлган, ҳамда ювиш тешикларининг жойлашуви ва конструкцияси, ҳамда шарошкаларининг таянчлари турлича бўлган бурғилар ишлаб чиқариш йўлга қўйилган (7.1 -жадвал). Бурғилар марказдан ювадиган (Ц); марказдан ҳайдайдиган (П); ёнлама (чекка) гидромониторли ювадиган (Г); ёнлама ҳайдайдиган (ПГ); мой тўлдирилган таянчли (В) турларда ишлаб чиқарилади. Шарошкаларининг таянчи ва шарик подшипникли бурғилар В ҳарфи билан белгиланади. Агар таянчлар иккита ва ундан ортиқ айланиш подшипникларида жойлашган бўлса А ҳарфи билан, таянч битта айланиш подшипникига эга бўлса Н ҳарфи билан белгиланади.
Масалан, 215,9 диаметрли юмшоқ абразив жинсларни бурғилаш учун айланиш подшипникига эга бўлган уч шарошкали бурғи қуйидагича белгиланади: ИИИ 215,9 М-ГА (ГОСТ 20692-75).
7.1- жадвал
Шарошкали бурғиларнинг турлари ва уларни қўллаш шароитлари
( ГОСТ 20692-75 )

Бурғи
тури

Қўллаш шароити

Ишчи элементлари

М

Юмшоқ жинсларни бурғилаш

Бурғи тишлари фрезаланган

МЗ

Юмшоқ абразив жинсларни бурғилаш

Бурғи тишлари қўйма

МС

Ўрта қаттиқликдаги қатламчали юмшоқ абразив жинсларни бурғилаш

Бурғи тишлари фрезаланган

МСЗ

Ўрта қаттиқликдаги қатламчали юмшоқ абразив жинсларни бурғилаш

Бурғи тишларининг бир қисми фрезаланган, бир қисми қўйма

С

Ўрта қаттиқликдаги жинсларни бурғилаш

Бурғи тишлари фрезаланган

СЗ

Ўрта қаттиқликдаги абразив жинсларни бурғилаш

Бурғи тишлари қўйма

СТ

Қаттиқ жинс қатламчали ўрта қаттиқликдаги жинсларни бурғилаш

Бурғи тишлари фрезаланган

Т

Қаттиқ жинсларни бурғилаш

Бурғи тишлари фрезерланган

ТЗ

Қаттиқ абразив жинсларни бурғилаш

Бурғи тишлари қўйилган

ТК

Мустаҳкам жинс қатламчали қаттиқ жинсларни бурғилаш

Бурғи тишларини бир қисми фрезаланган, бир қисми қўйма

ТКЗ

Мустаҳкам жинс қатламчали қаттиқ абразив жинсларни бурғилаш

Бурғи тишлари қўйма



К

Мустаҳкам жинсларни бурғилаш

Бурғи тишлари қўйма

ОК

Жуда мустаҳкам жинсларни бурғилаш

Бурғи тишлари қўйма



Шарошкали бурғиларнинг ишлаш шароитларига кўра: бурғилаш эритмалари ва техник сув билан ювилганда, ҳамда роторли бурғилаш усулида ва қудуқ туби двигателлари ёрдамида бурғилашда бурғилар шифри 7.2- жадвалда келтирилган.
Майдалаб–бўлакловчи бурғилар ва бурғилаш бошчаларига бир, икки ва кўп шарошкали бурғилар киради. Бу бурғилар билан жинсларни майдалаш-айланиш жараёнида шарошка тишларининг жинсга урилиши ҳисобига, жинсларнинг бўлакланиши эса шарошка тишларини қудуқ туби текислигига ишқаланиши натижасида юзага келади. Майдалаб–бўлакловчи бурғилар сферик, икки ва уч конусли шарошкаларга эга. Майдалаб–бўлакловчи бурғиларга М, МЗ, МС, МСЗ, С ва СЗ туридаги бурғилар киради.
М туридаги бурғилардан юмшоқ, пластик, кам абразив жинсларни, ҳамда сланецли гиллар, ғовак қумтошлар, оҳактошлар, мергеллар ва шу кабиларни бурғилаш учун фойдаланилади. Бу бурғиларнинг тишлари ўткирлашган, бурчаклари эса кичик бўлади.
МЗ туридаги бурғилар шарошкаларнинг тишларини емирилишга олиб келувчи пластик абразив жинсларни бурғилашда қўлланилади. Бу турдаги бурғилар қаттиқ қўйма тишларга эга.
МС туридаги бурғилардан ўрта қаттиқликдаги жинслар қатламчалари аралашган юмшоқ жинсларни бурғилашда фойдаланилади (сланецли гиллар, гилли мергеллар, ғовак гилли сланецлар, гипс, тош тузи, бўрли ётқизиқлар, тошлар ва бошқалар).
7.2- жадвал

Бурғининг диаметри, мм

Бурғилар шифри

Узлуксиз ишлаб чиқарилиши

Қабул қилишдаги синов


Download 207,71 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish