13
инновацион фаолият натижалардан мамалакатнинг ижтимоий–иқтисодий ривожланишида ва
жамият эҳтиёжларини тўла қондиришда кенг фойдаланишдир. Давлат инновацион сиёсати
учта босқичдан ташкил топган:
•
Инновацион фаолиятни ривожлантиришнинг илмий асосланган концепциясини
ишлаб чиқиш;
•
Инновацияни
давлат
томонидан
қўллаб
қувватланишининг
асосий
йўналишларини аниқлаш;
•
Инновацион фаолиятни фаоллаштириш бўйича қўйилган мақсадга
эришишга
амалий таъсир кўрсатиш.
Инновацион сиёсатнинг икки тури мавжуд: стратегик ва тактик. Давлат инновацион
сиёсатининг стратегияси мамлакатнинг ижтимоий–иқтисодий ва сиёсий ривожланишининг
узоқ муддатли концепциялари асосида шакллантирилади. Инновацион сиёсат стратегиясини
танлаш ўз навбатида қуйидагиларни талаб қилади: инновацион фаолиятни давлат томонидан
тартибга солишнинг асосий йўналишларини аниқлаш, илмий
потенциални ривожлантириш
ва ундан фойдаланиш методларини танлаш, ижтимоий-иқтисодий ривожланишга мос ҳолда
инновацион ривожланишнинг асосий мақсадларини белгилаш.
Тактик инновацион сиёсатда жорий мақсадлар ва бу мақсадларга юқори самарадорлик
билан эришишни таъминлайдиган аниқ тадбирлар аниқланади. Тактик воситалари – бу
илмий тадқиқот ва лойиҳа –конструкторлик ишларни молиялаштириш, моддий-техник ва
ахборот таъминоти, ходимларни танлаш, инновацияни ривожлантириш бўйича тадбирларни
амалга ошириш учун ҳуқуқий ва ташкилий шароитлар яратишдир.
Давлат инновацион сиёсати, уни шакллантириш методларининг
самарадорлигини ва
инновацияни қўллаб-қувватлашнинг асосий йўналишлари бўйича давлатда фан техниканинг
ривожланишига баҳо бериш мумкин. Фан техника ривожланган мамлакатларда илмий-
техника натижаларини (лицензия, патент ва бошкалар) экспорт қилиш кенгаяди, тайёр
янгиликларни экспорт қилиш кўпаяди ва бошқа мамлакатларда
илмий-техник инновацион
ёрдам кўрсатиш кенгаяди.
Давлат инновацион сиёсати асосан инновацион жараённи амалга ошириш учун қулай
иқтисодий, ташкилий, ҳуқуқий, ахборот ва ижтимоий-психологик шароитлар яратишга
йўналтирилган.
Инновацион сиёсатнинг шаклланиш методлари, шароитларидан келиб чиққан ҳолда,
давлат томонидан инновацияни қўллаб қувватлашнинг асосий йўналишлари аниқланади.
Инновацияни давлат томонидан қўллаб қувватлашнинг асосий йўналишлари қуйидагилардан
ташкил топган:
1)
перспектив йўналишдаги илмий тадқиқотларнинг (фундаментал, изланиш,
амалий) ривожланишни қўллаб қувватлаш;
2)
инноввацион фаолиятни мутахассислар билан таъминлаш;
3)
инновацион фаолликни оширишга йўналтирилган
турли хил дастурларни
ишлаб чиқиш;
4)
алоҳида
фирма
(корхоналар)нинг
инновацион
фаолиятининг
самарадорлигини оширишга рағбатлантирувчи таъсир кўрсатувчи фиксал
ва бошқа дастакларни давлат томонидан тартибга солиш;
5)
фаннинг турли сохаларининг (академия, тармоқ ва олий ўқув юрти) ўзаро
алоқасини самарали ташкил этишда давлат воситачи сифатида иштирок
этиши ва олий ўқув юртлари (университет, институт, академия)
билан
саноат
корхоналари
орасидаги
инновация
ишламалари
бўйича
корпорацияни рағбатлантириш;
6)
инновацион ишламаларга давлат буюртмаларини шакллантириш;
7)
вилоятлардаги инновацион фаолиятни тартибга солиш;
8)
инновацион фаолиятни ҳуқуқий базасини яратиш;
9)
инновацион жараёнлар бўйича халқаро алоқаларни тартибга солиш.
PDF created with pdfFactory trial version
www.pdffactory.com
14
Инновацион фаолият бўйича халқаро алоқаларни тартибга солиш шакллари турли
хилдир. Улардан асосийсилари қуйидагилардир:
- хорижий инновацион инвестицияларни рағбатлантириш;
- ҳамкорликнинг энг перспектив ва устивор йўналишларини асосли танлаш;
- инновацион ишламаларни экспорт назоратидан ўтказиш;
- халқаро кичик инновацион тадбиркорлик алоқаларини қўллаб қувватлаш;
- ҳамкорликда бажарилаётган инновацион лойиҳанинг иштирокчи давлатларга
(корхоналарга) махсус солиқ ва кредит имтиёзларини қўллаш;
- мамлакатга халқаро стандарт ва нормаларни жорий қилиш
Бундан ташқари ушбу соҳани давлат томонидан
тартибга солиш шаклларига
қуйидагиларни киритиш мумкин: маълум маънода инновация муаммолари билан
шуғулланаётган халқаро ташкилотларнинг (ЮНЕСКО, ОЭСР, ЮНИДО, МАГАТЭ ва
бошқалар) ишларида иштирок этиш. Халқаро конвенцияларда қўшилиш (масалан:
интеллектуал мулк ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича конвенцияга) халқаро
инновациялар
алоқаларни ҳуқуқий тартибга солувчи махсус қонунлар ва нормалар ишлаб чиқиш, халқаро
патент-лицензия операцияларида иштирок этиш ва ҳоказо.
Do'stlaringiz bilan baham: