Назоарт саволлари: Таъсир ва Лагранж функциялари қандай боғланишга эга бўлади?
Энг қисқа таъсир принципи қандай маънони англатади?
Ўзаро таъсирларнинг тарқалиш тезлиги деб нимага айтилади?
Классик механикадаги энергия ва импульс ифодаси релятивистик механикадаги ифодасидан қандай фарқ қилади?
Энергия ва импульс ҳамда Лагранж функциялари ўзаро қандай боғланишга эга?
Зарранинг тинч ҳолатдаги энергияси ифодаси қандай келтириб чиқарилади?
Гамильтон функциясини тушунтиринг.
Зарраларнинг парчаланишида энергиянинг сақланиш қонуни ифодаси қандай ёзилади?
Боғланиш энергияси қандай катталик ва у нима учун керак бўлади?
Зарралар парчаланишида импульс сақланиш қонунини қандай бажарилади?
Зарраларнинг қандай тўқнашиш жараёнлари бор ва улар бир-биридан қандай фарқ қилади?
Эластик тўқнашишида энергия ва импульс қийматлари қандай катталикларга боғлиқ бўлади?
Эластик ва ноэластик тўқнашишлар бир-биридан қандай фарқ қилади?
4. Зарраларнинг парчаланишида қандай катталиклар аниқланади?
5. Зарраларнинг эластик тўқнашишида энергия ва импульс қандай
ўзгаради?
6. Зарраларнинг парчаланишида энергиянинг сақланиш қонуни ифодаси
қандай ёзилади?
7. Боғланиш энергияси қандай катталик ва у нима учун керак бўлади?
8. Зарралар парчаланишида импульс сақланиш қонунини қандай
бажарилади?
9. Энг қисқа таъсир принципи электродинамикада қандай кўринишга эга
бўлади?
Глоссарий
Импульс—барча кўринишдаги материя ҳаракатининг умумий ўлчови-ҳаракат миқдори; физикавий тизимлар ўзаро таъсирлашганда уларнинг механик импульси ўзгаришидан намоён бўлади.
Импульс моментининг сақланиш қонуни—агар тизимга қўйилган кучларнинг ҳаракатсиз нуқтага нисбатан бош моменти айнан нолга тенг бўлса, механик тизимнинг шу нуқтага нисбатан импульс моменти ўзгаришсиз қолади, дейилувчи механика қонуни.
Кечикувчи потенциаллар—майдон ўзгаришлари уларни вужудга келтирувчи манбадаги ўзгаришларга нисбатан кечикишини ҳисобга олувчи ўзгарувчан электро-магнитик майдон потенциаллари.
Тензор—жадвал кўринишида жойлаштириладиган сон қийматлар тўплами билан белгиланувчи ва бир координаталар тизимидан бошқасига ўтишда махсус қоидалар бўйича ўзгартирилувчи физикавий катталик.
Электрик индукция—диэлектрик мавжудлигида электрик майдонни тавсифлаш учун ишлатиладиган вектор катталик; унинг ёпиқ сирт бўйича оқими катталиги шу сирт ичидаги эркин зарядлар билан белгиланади.
Электрик майдонни кучланганлиги—электрик майдоннинг муайян нуқтасига жойлаштирилган қўзғалмас электрик зарядга таъсир қилувчи кучнинг шу заряд катталигига нисбати билан аниқланувчи электрик майдон тавсифи.
Электродинамика—электрик зарядлар орасидаги ўзаро таъсирни юзага келтирувчи электро-магнитик майдон назарияси.
Электромагнитик майдон—электромагнитик ўзаро таъсир содир бўлувчи куч майдони.
Электромагнитик майдон импульси—муҳитнинг бирор ҳажмида шу ҳажмдаги майдон эга бўлган энергиянинг шу муҳитдаги ёруғлик тезлигига нисбати билан ўлчанувчи электромагнитик майдон импульси.
Электромагнитик майдон потенциаллари—ихтиёрий электромагнитик майдонни тавсифлашда магнитик индукция ва электрик майдон кучланганлиги ўрнига киритиладиган вектор потенциал ва скаляр потенциал.
Электромагнитик нурланиш—тезланиш билан ҳаракатланаётган зарядланган зарралар чиқараётган электромагнитик тўлқинлар, зарядланган зарраларга эга бўлган тизимлар чиқараётган электромагнитик майдон квантлари (фотонлар, гамма-квантлар), шунингдек, элементар зарралар емирилганда вужудга келувчи гамма-квантлар.
Энергия-импульс тензори— майдон назариясида энергия зичлиги ва механик кучланишларнинг моддада ёки нурланиш майдонида тақсимотини ифодаловчи тензор.