3-МАВЗУГА. АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ ҚИЛИШ ТИЗИМИ
Аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш – бу, биз аҳолига давлат томонидан яшаш учун барча шарт-шароитларни яратишга мақсадли йуналтирилган кафолатлар тизимидир.
Давлат ижтимоий таъминоти – бу, Ўзбекистон Республикаси фуқароларини кексайганда, касаллик рўй берганда, меҳнатга лаёқатини қисман ёки бутунлай йўқотганда, боқувчисини йўқотганда, шунингдек, болали оилаларни моддий таъминлаш ва уларга хизмат кўрсатиш давлат тизимидир.
Кам таъминланганлик – бу жамиятнинг катта қисми учун хос бўлган мўътадил турмуш тарзини олиб бориш учун моддий бойликларнинг етишмаслиги сабабли юзага келган ҳолатдир. Бу ҳолат тузилиш, шакллари ва ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасидан қатъий назар, барча жамият учун хосдир.
КАМБАГАЛ ОИЛАЛАР СОНИ
Кам таъминланган оилалар – даромади яшаш минимумидан паст бўлган оилалар.
Аҳолининг пул даромадлари – бу аҳолининг барча пул маблағлари тушуми: пенсия, стипендия, нафақа, мулкдан фоиз, дивиденд, рента, акция, қимматбаҳо қоғозлар, кўчмас мулк, чорва моллари, томорқа маҳсулотлари, турли буюмлар ва бошқа товарларни сотишдан тушадиган, турли хизматлар кўрсатишдан келадиган пул тушумларидир.
Аҳолининг пул даромадларининг қуйидаги турлари мавжуд:
1) иш ҳақи;
2) тадбиркорлик фаолиятидан олинган даромад;
3) шахсий ёрдамчи хўжаликлардан олинган даромад;
4) ижтимоий трансфертлар;
5) қариндошлардан олинган моддий ёрдам;
6) мулкдан олинган даромад;
7) кредитлар, ссудалар ва бошқа пул даромадлари.
ТЕСТЛАР
Ижтимоий трансферт нима?
а)бажарилган ишга тўланадига тўловлар;
б)бажарилишидан қатиий назар тўланадиган тўловлар;
в)махсус фондлардан ёки давлат бюджетидан тўланадиган тўловлар;
г)ҳама жавоблар тўғри.
Ижтимоий шерикчилик жараёнида кимлар иштирок этади?
а) ёлланма ишловчи ва давлат;
б) ёлланма ишловчи ва иш берувчи;
в) давлат ва иш берувчи;
г) ёлланма ишловчи, иш берувчи вакиллар ва давлат.
Ижтимоий шерикчиликнинг асосий мақсади нима?
а) меҳнат шароитлари ҳусусида томонларни биргалашиб фаолият юритиши;
б) иш ҳақини ошириш учун биргалашиб фаолият юритиш;
в) меҳнат унумдорлиини ошириш учун қилинган ҳамкорлик;
г) меҳнат интизомини яхшилаш учун қилинган харакатлар.
Камбағаллик нима?
а)даромаднинг яшашга етмаслиги;
б)харажатларнинг даромаддан зиёдлиги;
в)оила даромадларнинг минимал истеъмол бюджетидан пастлиги;
г)жон бошига тўғри келувчи даромадларнинг минимал истеъмол бюджетидан пастлиги.
Ижтимоий муҳофазадан кўзда тутилган асосий мақсад нима?
а)бозор иқтисодиётига ўтиш даврида аҳолини ижтимоий ҳимоялаш;
б)кучли ижтимоий сиёсатни амалга ошириш;
в)аҳолини турмуш даражасининг пасайиб кетишига йўл қўймаслик;
г)аҳоли заиф тоифаларини ҳимоялаш.
Иш билан таъминланмаган меҳнат заҳиралари ва ишсизлар ижтимоий муҳофаза қилинадими?
а)ҳа;
б)йўқ;
в)қисман;
г)улардан фақат кўп фарзандлилар ҳимоя қилинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |