Nazorat savollari
Yoshlar muammolarini o'rganishning nazariy asoslari
Yoshlar va yoshlar muammolarini ilmiy tadqiq etish xususiyatlari
Yoshlikning nazariy ta'riflari: tanqidiy tahlil
Juvenologiya yoshlar va yoshlarning ijtimoiy-falsafiy nazariyasi sifatida
Avlodlararo munosabatlar jamiyat barqarorligining omili sifatida
Avlodning statistik-demografik va sifat-ramziy kontseptsiyasi. Avlod belgilari
Zamonaviy yoshlarning ehtiyojlari va qiziqishlari tarkibi, qadriyatlar tizimi
Avlodlar davomiyligining dialektikasi
Саломатлик ва соғлом ҳаёт тарзи: Мутахассисларнинг баҳо беришича аҳоли саломатлигининг 40—50 % ҳаёт тарзига боғлиқ. Зарарли одатлар, нотўғри овқатланиш, алкоголь ва тамакини меъёридан ортиқ истеъмол қилиш, кўп утириш, стресс, атроф— муҳитнинг ифлослиги турли касалликларга (юрак —қон ва нафас олиш системаси касалликлари, ошқозон—ичак функцияларининг бузилиши) олиб келиши маълум. Ёш ўтган сайин ва соғлом ҳаёт тарзининг бузилиши билан орттирилган касалликлар сурункали касалликларга айланади. Бундан, инсон қандай ҳаёт тарзи юритишига қараб саломатлиги даражаси ҳақида сўз юритиш мумкин, деган хулосага келиш мумкин. Шунинг учун ҳаёт тарзи саломатлик базаси сифатида кўриб чиқилади. Саломатлик даражасини тана оғирлиги, ўпкаларнинг ҳаётий сирими, юрак қисқаришларининг частотаси, қон босими, стандарт синовдан кейин юрак уриши тикланишига кетган вақт оддий кўрсаткичлари ёрдамида аниқлаш мумкин. Саломатликнинг таркибий элементларига инсоннинг жисмоний ва функционал тайёргарлиги ҳақидаги маълумотлар киради. Саломатликни асраш ва мустаҳкамлаш, деганда жисмоний ривожланиш гавда тузилиши, жисмоний ва функционал тайёргарликни яхшилаш тушунилади. Саломатликни яхшилашга эса мунтазам жисмоний машғулотлар орқали эришиш мумкин. Абу Али Ибн Сино саломатлик ҳақидаги фаннинг асосчиларидан биридир. Аллома касалликларнинг олдини олиш ва уларни даволаш билан биргаликда саломатликни асрашга ҳам катта эътибор берган. У жисмоний машқлар билан мунтазам шуғулланиш соғлом бўлишнинг кучли омили эканлигини кўп бора қайд этган. Т.И.Искандеров, В.И.Исхақов уз ишларида қадимий дунё ва шарқ анъаналари билан учунлашган турли жисмоний машҳлар ҳақида суз юритадилар. Булар: отда юриш, югуриш, кўраш, тош кўтариш, тўп ўйинлари. Жисмоний тарбия ва саломатлик: Жисмоний тарбия—жамиятдаги умумий маданиятнинг бир қисмидир. Шунингдек у инсоннинг жисмоний қобилиятини ривожлантириш, саломатлигини мустаҳкамлашга йўналтирилган ижтимоий фаолият соҳаларидан биридир. Жамиятда жисмоний маданиятнинг полати ҳақида қуйидаги кўрсаткичлар орқали сўз юритиш мумкин: инсонлар саломатлиги ва жисмоний маданиятни савияси: таълим ва тарбия, соҳасида ишлаб чиқариш ва турмушда жисмоний 8 тарбиядан фойдаланиш даражаси; бўш вақтдан фойдаланиш: жисмоний тарбия тизимининг ҳарактери, оммавий спортнинг ривожланиш, спортдаги юксак ютуқлардир. Жисмоний тарбиянинг асосий элементлари: жисмоний машқлар, машқлар комплекслари ва улар бўйича мусобақалар, танани чиниқтириш, меҳнат ва турмуш гигиенаси, спорт туризми. Жисмоний тарбия жамиятдаги умумий маданиятнинг бир қисми ҳисобланар экан, умуммаданий ва ижтимоий вазифалар (таълим—тарбиявий, норматив, ўзгартирувчи, ўргатувчи). Жисмоний тарбия ўзининг махсус воситалари ёрдамида бажаради. Бу вазифаларни қуйидаги гурухларга ажратиш мумкин: 1.Организмни инсоннинг ёши, жинси, соғлигининг ҳолати, жисмоний ривожланишидан қатъий назар ривожлантириш ва мустаҳкамлаш. 2.Ёшларни меҳнатга ва Ватан ҳимоясига жисмснан тайёрлаш. 3.Ёшларнинг фаол дам олиш ва бўш вақтдан унумли фойдаланиш эҳтиёжини қондириш. 4.Ёшларнинг иродасини, жисмоний қобилиятларини ва ҳаракат имкониятларини чиниқтириш. Жисмоний тарбия ва спорт ҳар томонлама комил инсонни тарбиялашда муҳим восита ҳисобланади. Жисмоний машқлар билан мунтазам шуғулланиш иш қобилятини ўстиради, соғлом ҳаёт тарзига эҳтиёжни тарбиялайди, бу эса узоқ йиллар мустахжам саломатлик ва ижодий фаоллик гаровидир. Шунинг учун ўқувчи ва талаба ёшларни жисмоний тарбия қилиш бўйича ўқув жараёнларни такомиллаштириш республиканинг ижтимоий—иқтисодий ривожланишида муҳим давлат аҳамиятига эга, чунки ёшлар саломатлиги омили ҳалқ хўжалиги учун ишчи ресурслар резервини тайёрлашнинг асоси ҳисобланади. Шу муносабат билан олий ўқув юртлари даргоҳидан чиҳаётган мустақил Ўзбекистон Республикаси халқ хўжалигининг бўлажак мутахассислари жисмоний тарбия ва спортни меҳнат фаолиятида, турмушда, ҳарбий бурчни бажаришда жорий этишга тайёр бўлишлари ва спортнинг ишлаб чиқаришнинг иқтисодий кўрсаткичларига ижобий таъсир этишини чуқур тушунишлари керак. Хозирги вақтда ўқувчи ва талаба ёшлар саломатлигида жиддий камчиликлар мавжудлиги аниқанган. Айниқса мактаб ва олий ўқув юртини битириш олдидан ёшлар саломатлигининг ёмонлашуви кузатилмоқда. Бунга ёшларнинг кам ҳаракатлилиги саба6 бўлмоқда. Кам ҳаракатлллик семизлик диабет, невроз, ясси товонлик қоматнинг бузилиши каби касалликларнинг ривожланишига олиб келади. Жисмоний тарбия бўйича мутахассислар ҳаракат фаоллигини саломатликни сақлаш ва мустаҳкамлашда муҳим омил ҳисоблайдилар. Айни пайтда шуни ҳам айтиб ўтиш керакки, педагогика соғломлаштирувчи жисмоний тарбиянинг шакллари, воситалари, усуллари ва методик кўрсатмаларни ишлаб чиқаришга етарлича эътибор бермаган. Шу пайтга қадар жисмоний тарбияда ўқувчи ва талабалар, асосан, чидамлилик чаққонлик куч, тезлик эгилувчанлик ва бошқа сифатларни ривожлантириш ғояси асосий ўрин эгаллаган. Ёш спортчиларни, шунингдек малакали спортчиларни тайёрлаш масалаларини ҳал қилувчи спорт машғулотлари методологиянинг базаси ҳисобланади. Шу муносабат билан жисмоний тарбия машғулотларри мазмунини тубдан ўзгартириш керак чунки ёшлар саломатлиги кескин муаммо бўлиб турибди. Бундан ташқари инсоннинг саломатликни асраш ва мустаҳкамлашга, жисмоний машғулотлардан оладиган қониқишга бўлган эҳтиёжини, унинг қизиқишларини ҳам эътиборга олиш керак.
Amaliy vazifalar
1. Zamonaviy O'zbekistonda yoshlar siyosati vazifasining tamoyillari, maqsadlari.
2. Yoshlar muammolari sohasida ijtimoiy dizaynning imkoniyati va zaruriyati.
3. Ijtimoiy loyiha yoshlarning muammolarini hal qilishda davlat ishtirokining eng samarali mexanizmi sifatida.
4. Demografik, mintaqaviy siyosat va yoshlarning o'zini o'zi belgilashi? zamonaviy O'zbekistonda yosh avlodni rivojlantirishni loyihalashtirishning o'zaro bog'liq jihatlari.
Yoshlar bilan bog'liq startap loyihasini tasvirlab bering.
Yoshlar mavzusidagi loyihani yarating.
Do'stlaringiz bilan baham: |