3-мавзу. Уруғ-Қабила ва миллий динлар режа


Зардуштийлик: таълимоти ва ахлоқи



Download 58,14 Kb.
bet13/15
Sana21.02.2022
Hajmi58,14 Kb.
#23619
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15
Зардуштийлик: таълимоти ва ахлоқи.
Зардуштийлик энг қадимги динлардан бўлиб, бу дин эрамиздан аввалги VII-VI асрларда даставвал Урта Осиёда-Хоразм воҳасида пайдо бўлган. Унинг пайғамбари Зардушт тарихий шахс эди. У маздаийлик динини ислоҳ қилиб, унинг асосида янги якка худолик динини юзага келтирди.
Зардуштийлик - илгариги диний тасаввурлар ва кўп худочиликка асосланган диний эътиқодларни такрор Зардушт ислоҳ қилиши оқибатвда юзага келган диндир. Бу қадимий дин ҳақида бир-бирини истисно этувчи фикрлар ҳанузгача давом этиб келаяпди. Кўп тадқиқотчилар Зардушт тарихий шахс бўлиб, милодгача 589-512 йилларда яшаб ижод этган биринчи илоҳиётчи, файласуф, табиётшунос ва шоир эканини эътироф этадилар. Бу ҳақиқатга яқиндир.
Зардуштийлик пайдо бўлган вақт қулдорлик тузуми эндигина пайдо бўлаётган давр эди. У уруғ-қабилачилик тузуми емирилиб аҳоли қуллар ва қулдорларга бўлинаётган давр бўлган. Бу дин энг аввал Ўрта Осиё, сўнг Эрон, Озарбайжонда қарор топган эди.
И.А. Каримов ўзининг 'Тарихий хотирасиз келажак йўқ" деган асарида шундай деган эди: "Энг мўътабар, қадимги қўлёзмамиз "Авесто" нинг яратилганига 3000 йил бўлаяпти. Бу нодир китоб бундан 30 аср муқаддам икки дарё оралиғида, мана шу заминда умргузаронлик килган аждодларимизнинг биз авлодларига қолдирган маънавий, тарихий меросидир"6. Бу, таъбир жоиз бўлса шаклан диний, мазмунан бошдан оёқ дунёвий ёзувнинг қадр-қимматини теран англаб, унинг ўзбек ёзма маданиятининг илк сарчашмаларидан бири сифатида Хоразмда яратилган дурдонага юксак баҳо бериб, яна бундай деб ёзган эди, муаллиф: "Авесто" айни замонда бу қадим ўлкада буюк давлат, буюк маънавият, буюк маданият бўлганидан гувохлик берувчи тарихий ҳужжатдирки, уни ҳеч ким инкор этолмайди"7.
Юқорида қайд этилганидек, Хоразм давлати тарихини биз 2700 йиллик тарих деб биламиз. Шу ўринда биринчи давлат ташкил топгандан кейинги "ёзма тарих",шунингдек Юнон, Хитой тарихчи сайёҳлари тамонидан ёзиб қолдирилган хотиралар, Зардуштийлик ёзувларида берилган тарихий далиллар гоят ўринли тарзда назарда тутилган.
Хоразмда ўтроқ ҳаёт ундан ҳам бирмунча олдин юзага келган; давлат эса унинг махсули тарзида ташкил топган. Бу ҳақда бундан тахминан 3 минг йил аввал яратилган "Авесто"нинг қўлёзмаси, бинобарин, ёзма тарихнинг илк дебочаси ишончли далолат берган. Юртбошимиз таъкидлаганидек, "Авесто" Хоразмдек қадимий ўлкада буюк давлат, бой маънавият, қимматли маданият ёдгорлиги эканлигини бугунги кунда ҳеч ким инкор эта олмайди.
Зардуштнинг диний ислоҳотини тушуниш учун ўша давр Туроннинг ижтимоий-иқтисодий аҳволи ва сиёсий вазиятни эътиборга олиш керак. Гап шундаки, Турон иқлимининг континентал, яъни нисбатан мўътадиллиги, географик жиҳатдан икки катта қитъа ўртасида, Аму ва Сир дарёлари оралиғида жойлашгани сабабли савдо-сотиқнинг кучайиши бу минтақада сунъий суғоришга асосланган деҳқончилик эртароқ вужудга келишига сабаб бўлган. Худди шу тарихий даврда ҳунармандчилик ва овчилик ҳам анчагина ривожланган. Бу ҳудудда йилқичиликнинг ривожланиши, айниқса Фарғона водийсида қорабайир зотига ўхшаш отларни боқиш кенг кўлам олгани ҳам ижтимоий ҳаётда катта ролъ ўйнаган. Бунинг устига мис ва қўрғошин конларига бой бўлган
Олтойнинг яқинлиги бу ерда темирчилик, мисгарлик ривожига асос бўлган.
Зардушт яшаган даврда ўтроклик ҳаёти афзаллигн яқкол намоён бўлган. Аммо унга қабилалар ўртасидага қирғинбарот урушлар рахна солаётган эди. Урушлар кўпинча ҳар бир қабила ва элатнинг ўз худоларига кўплаб қурбонликлар қилиш одатлари заминида ҳам юзага келарди. Ўз даврининг коҳинлари, сехргарлари ва мўътабар қариялари билан кенг мунозаралар олиб борган Зардушт юқоридаги одатларни бартараф этиш ва ҳалкдарга тинч меҳнат билан шуғулланиш имконини яратиш учун кўп худолик эътиқодларига ва оташпарастликка барҳам бериб, якка худоликка сиғинишни тарғиб этиш деб билган ва шу вазифани бажарган.
Шундай қилиб, Зардуштийлик эрадан аввалги VII-VI асрларга хос бўлган дин сифатида ундан олдинги уруғ-қабилачилик динлари негизида пайдо бўлган якка худолик дини бўлган. У эрамизнинг то VII-IХ асрларигача турли шаклда давом этиб, сўнгра унинг ўрнини ислом эгаллаган. У даставвал Хоразм воҳасида шаклланиб, Яқин ва Ўрта Шарқгача тарқалиб, айрим асоратлари ҳалигача сакданиб келмоқда.

Download 58,14 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish