3-мавзу. Уруғ-Қабила ва миллий динлар режа



Download 58,14 Kb.
bet12/15
Sana21.02.2022
Hajmi58,14 Kb.
#23619
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15
Синтоийлик (Синтоизм) дини қадимги Японияда вужудга келган. Унинг номланиши хитойча “синто” (худолар йўли) сўзидан олинган. Синтоийлик динининг вужудга келишига оид аниқ маълумотлар мавжуд эмас. Синтоийлик яна японлар учун ҳам тарих, ҳам анъана, ҳам ҳаёт тарзи демакдир.
Синтоийлик таълимотига кўра, Микадо (император) - осмон руҳларининг давомчисидир. Ҳар бир япон кишиси иккинчи даражали руҳлар (“Ками”)нинг ворисидир. Японлар “ками”ни аждодлар ва қаҳрамонларнинг руҳлари деб эътиқод қиладилар. Художўй япон вафот этгач ўзининг ҳам ўша “ками”лардан бири бўлишига ишонади.
Синтоийликда олий илоҳ тушунчаси мавжуд эмас. У аждодлар руҳи ва табиатга сиғинишга ўргатади. Синтоийликда умумий ҳаётий риоя қилиниши лозим бўлган қоидалардан бошқа диний урф-одатлар йўқ. Унда бир умумий маънавий қоида мавжуд бўлиб, у ҳам бўлса “Умум қонунларига риоя қилган ҳолда Табиат қоидаларига мос ҳаракат қил”. Японлар тасаввурида улар яхшилик ва ёмонлик тушунчаларини табиатан яхши билганлар. Синтоийлик ҳақидаги маълумотлар “Кодзики” (Қадимий ёзувлар) ва “Нихонги” (Япония анналлари) манбаларида учрайди.
“Кодзики” – синтоийликнинг муқаддас китобидир. Бу китоб Япония ва у ерда яшовчи халқларни тушунишнинг калити ҳисобланади. Унда иккита асосий мазмун мужассам: қон-қабилавий бирлик ва сиёсий ҳокимият ғояси.
Япон ёзувларида таъкидланишига қараганда, оламда биринчи бўлиб тартибсизлик ҳукмронлик қилган. Ундан сўнг ер осмондан ажралиб чиққан ҳамда аёл ва эркак жинси пайдо бўлган. Аёл жинси тимсолида аёл худо Изданами, эркак жинси тимсолида унинг эри Изданаги юзага келди. Улардан аёл жинсидаги қуёш худоси Аматэрасу, эркак жинсидаги ой худоси Цукиёми, шамол ва сув худоси Сусаноо туғилди. Аматерасу ғалаба қилиб осмонда қолди, Сусаноо эса ердаги Идзумо мамлакатига қувилди. Сусаноонинг ўғли Окунинуси Идзумо ҳокими бўлди. Аматерасу бу ҳолатга чидаб тура олмай, Окунинусини ҳокимиятни ўз набираси Нинигига топширишга мажбур қилди. Ниниги осмондан тушиб, Идзумо давлати раҳбарлигини қабул қилди. Унга ҳокимиятнинг рамзи сифатида уч муқаддас нарса - кўзгу (илоҳийлик тимсоли), қилич (қудрат тимсоли) ва яшма (садоқат ва фидойилик тимсоли) топширилди. Нинигидан Дзиммутэнно келиб чиқди. Тинно унвони “олий ҳукмдор” маъносини англатади. Бу сўз бошқа тилларда император маъносини билдиради. Дзиммутэнно Микадо – япон императорлари сулоласининг биринчи намояндаси, Япониянинг афсонавий биринчи императори ҳисобланади. Кўзгу, қилич, яшма ўша қадим замонлардан бери япон императорлари хонадонининг белгиси бўлиб қолган.
Император микадо, у бир оиладан иборат миллатнинг бошлиғидир. Японияда 300 йилдан ортиқ ҳукмронлик қилган сёгунлар ҳам ўзларини микадо намояндалари деб атаганлар. Синтоийлик таълимотида ёритилган Микадо ғоясининг бошқарувчилик хусусияти ҳозирги кунда кучи анчагина заифлашган бўлса-да, японлар тасаввуридан ўчиб кетмаган.
Ҳозиргача синтоийлик ибодатхоналарида император оиласига атаб турли маросимлар ўтказилиб туради.
Синтоийлик японларга мавжудот олами, табиат, инсонлар ўртасидаги ўзаро муносабат ҳақидаги қарашларни сингдирган. Бу қарашлар беш тамойилда намоён бўлади.
Биринчи тамойилнинг таъкидлашича, бутун борлиқ дунёнинг ўз-ўзича ривожланиши натижасидир. Дунё ўз-ўзича вужудга келган бўлиб, у яхши ва мукаммалдир. Синтоийлик таълимотига кўра, оламни бошқарувчи куч оламнинг ўзида мужассамдир.
Иккинчи тамойил ҳаёт кучини таъкидлайди. Ҳаётдаги ҳар бир табиий ҳолат эътиборга олинади. Фақатгина “нопок” бўлган нарсага аҳамият берилмайди. Бироқ ҳар қандай “нопок”лик тозаланиши мумкин. Шунинг учун синтоийлик маросимлари инсонда мослашишга мойиллик уйғотишга қаратилган. Шу боис, японлар тозалаб, ислоҳ қилинган ва япон урф-одатларига мослаштирилган ҳар қандай замонавийлашувни қабул қиладилар.
Учинчи тамойил табиат билан тарихни ягона деб тушунтиради. Синтоийлик таълимоти дунёни жонли ва жонсизга ажратмайди. Унга эътиқод қилувчилар наздида дунёдаги ҳайвонлар, ўсимликлар, жисмлар, умуман, табиатдаги барча нарсалар тирикдир ва инсон вужудида “ками” худолари яшайдилар. Синтоийликга кўра “ками” дунёси одамлар дунёсидан алоҳида дунё эмас, балки у одамлар билан уйғунлашиб кетган. Шунинг учун инсон нажотни қандайдир бошқа дунёдан эмас, кундалик ҳаётда нажотга “ками” билан бирлашиб кетиш натижасида эришилади.
Тўртинчи тамойил кўпхудолик билан боғлиқ. Синтоийлик маҳаллий табиат, уруғ, қабила худоларига бағишланган маросимлардан келиб чиққан. Синтоийликнинг ибтидоий шаманлик ва сеҳргарликка оид одатлари фақатгина V-VI асрларда император синто ибодатхоналари фаолиятини ўз назоратига олгач, ҳозирги маълум бўлган ягона шаклга кирган. VIII аср бошларида император саройида синто ишлари билан шуғулланувчи махсус бўлим ташкил этилди. X асрга келиб эса, синто худоларининг рўйхати тузилди. Ўшанда уларнинг сони 3132 та эди, кейинчалик эса бу сон янада кўпайди.
Бешинчи тамойил миллий руҳий асос билан боғлиқ. Бу тамойилга кўра, синто худолари “ками”лар барча инсонларни эмас, балки фақат японларнигина вужудга келтирганлар. Шунинг учун ҳам японлар ўз фарзандларига ёшлигиданоқ биз синтога тегишлимиз деган ақидани сингдириб борадилар. Шу йўл билан ахлоқ нормаларини бошқаришнинг икки муҳим омили мавжуд. Биринчидан, “ками” фақатгина япон миллати билан боғлиқ эканлигини тасдиқлаш; иккинчидан, Синтоийлик нуқтаи назарадан агар чет эллик киши синтога эътиқод қилиб, “камига” ибодат қилса япон бўлмаган кишининг бундай қилиши ахлоқсизлик саналади. Шу билан бирга, синтоийлик японларни бошқа динларга эътиқод қилишларига қаршилик қилмайди. Мана шунинг учун ҳам деярли барча японлар, синтоийлик билан бир қаторда, яна бошқа бир динга эътиқод қиладилар. Агар японларни диний эътиқодига кўра гуруҳларга ажратиб, умумий сони ҳисобланадиган бўлса, уларнинг сони мамлакат умумий аҳоли сонидан кўп чиқади.
Синтоийликда ҳар бир ибодатхонанинг ўз худоси бўлиб, унинг бошқа ибодатхоналарга ҳеч қандай алоқаси йўқ.
Оддий япон киши учун унинг ўз ибодатхонаси, унда амалга ошириладиган маросимлар, йилда бир марта бўладиган рангин байрамлар ҳаётининг зарурий қисми бўлиб қолган. Унинг ота-боболари ҳам шундай яшаганлар, ўзи ҳам ундан оширмасдан шу тарзда яшайди.
1868 йилда Мейдзи ислоҳотларидан кейин синтоийлик руҳонийларини ўқитадиган таълим тизимини яратишга ҳаракат қилинганди. Каннуси деб аталадиган бундай руҳонийлик лавозими одатда мерос сифатида ўтар эди. 1945 йилда конституция йўли билан дин давлатдан ажратилди.
Ибодатхонада турли ибодатлар амалга оширилади. Диндорлар алтар олдида туриб, махсус катакли қутига бирор танга ташлайдилар, таъзим қиладилар, бир неча марта чапак чаладилар ва ибодат сўзларини қайтарадилар. Синто ибодатхоналарида ҳар хил байрамлар ҳам ташкил қилинади.
Синтоийликнинг кенг тарқалган байрамларидан бири Моцуридир. Бу байрам баъзи ибодатхоналарда йилда бир марта, баъзиларида эса икки марта нишонланади. Кўпинча бу байрам деҳқончилик ишларининг бошланиши, ҳосил йиғиб олиш, шунингдек, ибодатхона ёки маҳаллий худога бағишланган сана билан боғлиқ бўлади. Байрам жуда юқори кайфиятда ўтади. Руҳонийлар байрам ҳақида фақатгина доимий ибодатга келадиган кишиларни эмас, балки атрофдаги барча аҳолини хабардор қиладилар. Моцури байрамида жуда кўп одам тўпланиб, улар тантаналар ва ўйин-кулгуда қатнашадилар. Айрим ибодатхоналарда Моцури ранг-баранг карнавал кўринишида ўтади.
Ҳар бир ибодатхонада “синтай” худоси турадиган “хонден” (муқаддас жой) бор. Хонденнинг ёнида “хайден” (ибодат қилувчилар турадиган жой) бўлади. Ибодатхоналарда худолар тимсоли йўқ. Аммо баъзи ибодатхоналар шер, баъзилари тулки, маймун ёки кийик тимсоллари билан безатилган. Бу ҳайвонлар муайян худоларнинг элчиси ҳисобланади. Буларнинг барчаси синтоийликнинг турли-туман, ўзига хос миллий эътиқодлар билан чамбарчас боғлиқлигини кўрсатади.
Халқ орасида тулки табиатига эга бўлган одамларни сеҳргар, фолбин, башоратчилик хусусиятига эга деб ҳисоблайдилар. Улар тулки тимсолидаги худога сиғинадилар. Қадимда японлар бўрига сиғинишган. Яқин-яқинларгача улар бўрини Аками тоғларининг руҳи деб ҳисоблаб келишган. Шунингдек, японлар тошбақа, илон, чувалчанг, балиқ, ниначи, акула, краб каби кўплаб турли ҳайвонларни муқаддас ҳисоблаб, уларнинг тимсолларини ёмон руҳлардан ҳимоя қилувчи, омад-бахт келтирувчи нарсалар сифатида уйлари, ибодатхоналарига осиб қўядилар. Ундан ташқари, ўсимликлардан баъзи дарахт ва гулларни, жонсиз нарсалардан тоғ, булоқ, тош кабиларни ҳам илоҳийлаштирадилар. Шуни таъкидлаш керакки, ушбу урф-одатлар диний эътиқоддан кўра кўпроқ халқнинг қадимий тасаввурлари билан боғлиқ.
Иудаизм - энг қадимги динлардан бўлиб, эрамиздан олдинги XIII асрда яҳудийларнинг миллий дини сифатида вужудга келган. Бу дин ўзининг асосий ақидаларини бевосита ўша даврда мавжуд бўлган политеистик динлардан олган. Унинг пайдо бўлиши ва мустақил монотеистик дин сифатида майдонга чиқиши марказлашган яҳудий давлатининг ташкил топиши билан узвий боғлиқдир.
Ҳозирги Фаластин ҳудудида қадимги замонларда деҳқончилик ва чорвачнлик билан шуғулланган кўчманчи яҳудий қабилалари яшаган. Бу қабилаларда дин сифатида аиимизм, магия, фетишизм, сеҳргарлик ва турли ўсимлик ҳамда ҳайвонларга сиғиниш ҳукмронлик қилган. Яҳудий қабилалари ўзларини муайян ҳайвонларнинг номлари билан атаганлар. Иудаизмнинг "муқаддас'' китоблар тўпламида ҳайвонларни ва ўсимликларни, табиатдаги даҳшатли, стихияли кучларни, арвохларни ва бошқаларни эъзозлаш излари бор.
Руҳонийлар иудаизмнинг обрўсини кўтариш мақсадида яҳудийлар "мумтоз халк.", унга динни худонинг ўзи ато этган, деган фикрни илгари сурардилар; ҳозир ҳам қисман шундай. Бунинг исботи сифатида улар асрлар давомида жамиятда содир бўлган улкан ижтимоий ўзгаришлар иудаизм таълимотига ҳеч қандай таъсир кўрсатмади, у ягона миллий динлигача қолди, шунинг учун унинг ижтимоий ва гносеологак илдизлари ҳам йўқ, деб жар солмоқдалар. Аслида эса яҳудий халқининг ижтимоий-иқтисодий шароитига мувофиқ иудаизм, бошка динлар каби, шакл ва мазмунини бир неча бор ўзгартирган.
Иудаизм политеизмдан монотеизмга ўтгунча бир қанча тарихий жараённи бошдан кечирган. Бу жараён ибтидоий жамоа тузумидан қулдорлик жамиятига ўтгунча бўлган даврни ўз ичига олади. Мана шу тарихий даврда яҳудий қабилаларн кўп худоларга эътиқод қилганлар. Ҳар бир қабиланинг, ҳар бир уруғ, ҳатто шаҳарнинг ўз худоси бўлган, шунингдек моддий олам ҳодисаларининг ҳар бир гуруҳи алоҳида худонинг номи билан боғланган. "Сенинг шаҳарларинг қанча бўлса, худоларнинг шаҳри ҳам шунчадир", дейилади Таврот ёзувларида. Иудаизмда маҳаллий авлиёлар хисобланмиш Исо (Иисус), Равин, Иброҳим (Авраам), Исҳоқ (Исаак) Ёқуб (Иаков), Юсуф (Иосиф) ва бошқалар. Булар бошқа динларда ҳам пайғамбар деб тан олинган.
Эрамиздан аввалги X асрда иудаизм яҳудий қабилалари ўртасида синфий табақаланиш рўй бериши ва қулдорлик муносабатларининг вужудга келиши жараёнида мавжуд қабилавий динлар асосида шаклланган.
Аммо тарихий феномен сифатида иудаизмнинг ривожланиши қабилалар ўртасидаги муносабатлар тараққиёти билан бевосита боғлиқ эди. Чунки қабилавий худолар эволюцияси натижасида ягона худо юзага кела бошлаган эди. Бу жараён ўша даврдаги ижтимоий-иқтисодий ривожланишга асосланиши муқаррар эди. Ривожланишнинг муайян даврида энг кучли қабилалар худоси бошқа қабила худоларидан юқори турувчи бош худо ҳисоблана бошлаганди. Фаластиндаги Рувим, Симон, Левин ва Иуда сингари энг машҳур қабилалар обрўси кўтарила бошлаган. Буларнинг орасида Иуда қабиласи кучли ҳисобланиб, обрўси жуда ошиб кетган, унинг худоси Яхве эса барча худолардан юкори турувчи якка ҳукмрон худо сифатида қабул қилинган. Бунга қадар политеизмда Яхве тоғ-тош, чақмоқ, момақалдироқ ва сув худоси сифатида тасвирланган. қулдорлик давлатининг барпо этилиши ва ривожланиши яҳудий қабилаларини яқинлашиши ва бирлашишига олиб келган. Яҳудий давлати вужудга келиши билан яҳудий қабилалари ўзларини ерда ҳукмдор дейиш билан чекланмасдан, ягона худони ҳам осмон ҳукмдори сифатида тан олишган.
Шу тариқа Яхведан бошқа худоларга эътиқод қилишга барҳам берилган. Илгариги қабила худоларидан бири бўлган Яхве якка деб эътироф этилган. қудус (Иерусалим) шаҳрида марказий ибодатхона қурилган ва яҳудий миллий-давлат дини вужудга келган. Яҳудийлик монотеизм синфий муносабатлар билан бевосита боғлиқ равишда юзага келганлиги учун жамият ҳаётидаги тенгсизликни оқлаган.
Иудаизм миллий-давлат дини сифатида подшо ҳимоясидаги руҳонийлар мавқеини мустақкамлаган, ҳамда подшонинг ғоявий ҳимоячисига айланганлар. Яҳудий руҳонийлари, коҳинлар политеистик динлардаги ақида, ривоят, мифологик қарашларни, урф-одат, маросимларни ҳукмрон синф манфаатларини кўзлаб, янги монотеистик дин талабларига мослаб қайта ишлаш орқали иудаизмнинг асосий ақидавий таълимотларини ўзида акс эттирувчи муқаддас китобларни яратдилар.
Шундай қилиб, иудаизмнинг ривожланиши ва бу дин таълимотининг вужудга келиши узоқ даврларни ўз ичига олган. Шулардан дастлабкиси Библия даври, дейилади. Библия текстлари бир неча юз йиллар давомида юзага келган. У икки қисмдан - қадимий ахднома (Ветхий завет) ва Янги ахднома (Новьй завет) дан иборат. Иудаизм руҳонийлари Янги ахднома таннах деб атайдилар. Иудаизм тарафдорларининг фикрича, таннахни худо - Яхве "мукаддас ёзувлар" сифатида яҳудийларга юборган. Аслида эса Янги ахднинг муаллифлари уни ёзишда қадимги Шарқ халқларининг турли диний эътиқод ва тасаввурлари, тарихий ҳикоялар ва афсоналар, миф ва диний-фалсафий қарашлар, муҳаббат киссалари ва бошқа шунга ўхшаш манбалардан фойдаланганлар.
қулдорлик тузуми даврида иудаистлар давлати Ассирия, Вавилония ва юнонлар томонидан бир неча бор босиб олиниши туфайли яҳудийлар Фаластинни ташлаб кетишга мажбур бўлдилар. Эрамизнинг 70-йилларида римликлар яҳудийларнинг диний маркази Куддус шариф ибодатхонасини бузиб ташладилар. Ўз ибодатхонасидан маҳрум бўлган яҳудийлар турли жойларда маҳаллий йиғилишлар - синагоглар4 ташкил этдилар.
Яҳудий диний ёзувлари асосан 2 қисмдан: Таврот ва Талмуддан иборат. Яҳудий динида муқаддас ҳисобланган Таврот эрамиздан илгариги минг йиллик ичида шаклланган 5 та китобдан иборат. Тавротни шархлаш натижасида аввало Мишна, сўнг Гемара пайдо бўлган. Уларни қўшишдан вужудга келган рисолалар тўплами Талмуд деб аталган. У яхудий жамоаларида диний урф-одат, маросим меъёрлари, ижозатлар, тақиқлар, фукаролик муносабатлари, оилавий ҳаёт ва бошқаларга оид кўрсатмаларни ўз ичига олган.
Яҳудий динидаги асосий ақида якка худо - Яхвега эътиқод қилишдир. Диний ақидалардан бирида замона охир бўлгач, Яхве ўз элчиси Маҳдий (Мессия) ни юбориб, "мумтоз халқ" ни дунёга ҳукмрон қилармиш. Иудаизмда махдийлик ғояларига кенг ўрин берилган. Мусо худонинг амрини ерга етказиб турувчи пайғамбар тариқасидагина эмас, балки инсонларни ёвузликдан, гунохдан сақлаш мақсадида худо ерга юборган вакил сифатида ҳам тасвирланган.
Иудаизмда мураккаб урф-одат ва маросимлар бўлиб, уни таълимотининг муҳим акидаларидан бири кишиларни азоб-уқубатлардан қутқариш билан юртда адолат ўрнатиб, оламни янгиловчи Махдийнинг келишини кутишдир. Иудаизм таълимоти инсон ҳаётини 600 турдан зиед тоат-ибодат, урф-одат билан боғлайди.
Иудаизм тарихи давомида унинг бир қанча мазҳаб ва йўналишари пайдо бўлган. Иудаизмда XX асрда вужудга келиб, фаолиятини ҳозиргача давом эттираётган ислоҳотчилар динни замонавийлаштиришга интилдилар ва Турли тангликлар иудаизмни ўз системасига баъзи тузатишлар киритишга мажбур этди.
Иуданизмнинг асосий ақидаларидан орасидаги энг муҳимлари -монотеизм - ягона худо бўлмиш Яхвега эътиқод; халоскорлик - худо томонидан юбориладиган халоскор Маҳдига ишонч; бу халоскор дунёни қайта қурар ва бутун яҳудийларни фаластиндан Синион (қуддус яқинидаги тепалик) атрофига тўплаши ва уларнинг душманларини жазолаши, нариги дунёга ишонч, охиратда ҳар кимнинг ўз қилмишига яраша ажрини топиши, жаннат ва дўзахларнинг мавжудлигига, дунёнинг охири борлигига, муқаддас китобларнинг бенуқсонлигига ишонишдир.
Илоҳиётчилар фикрига биноан, Библия5нинг биринчи беш китоби бўлмиш Таврот (айнан таржимаси қонун, Мусонинг беш китоби) яҳудийларга етказиш учун Мусо пайғамбарга худо Яхвенинг шахсан ўзи Синион тепалигида берган. Библиянинг бошқа қисмлари эса (Қадимги аҳдга тааллуқлиси) худонинг бевосита панд-насиҳатлари таъсири натижасида яҳудийларнинг бошқа турли пайғамбарларига юборилган деб тушунилади. Шундай қилиб Библияни шаклланиши узоқ даврни ўз ичига олади.
Одатда иудаизм шартли равишда икки даврга бўлинади. Биринчиси, қадимий (қулдорлик даври бўлиб, у милоднинг II асригача бўлган бу даврда Библиянинг қадимий аҳд қисми юзага келган. Иккинчиси, XIX асргача давом этган Ўрта аср феодал, раввин, талмуд, анъанавий даврларга бўлинади. Шу даврларда диаспораларда (юн. тарқоқ фаластиндан ташқаридаги яҳудий масқанларининг номи) Тавротни талқин этиш натижасида иудаизмнинг янги бир мукаддас китоби Талмуд (қадимги яҳудий тилида ўрганиш) шаклланган. Унда иудаизмнинг ақида ва маросимлари батафсил ёритилган. XVIII асрнинг охири ва XIX асрнинг бошларвда иудаизмда янги босқич- ислоҳ қилинган иудаизм вужудга келган. Бу даврларда янги буржуа шароитига мослашиш мақсадида ақидаларни янгилаш ва Талмудда белгиланган бир қатор йўл-йўриқлардан, ибодатлардан воз кечишлар рўй берган.
Ҳозирги замон иудаизмида ислоҳ қилинган иудаизм билан бир қаторда ортодоксал (соф) фундаментал иудаизм ҳам мавжуддир. Ортодоксал иудаизм Исроилда алоҳида мавқега эга бўлиб, расмий давлат дини ҳисобланади. Бунга XX асрда вужудга келган муҳофазакор йўналишдаги иудаизм, унинг мафкурачилари иудаизм ва сионизм иттифоқининг тарафдорларидир. Утган асрнинг 20-30-йилларида ғарбда реконструкционизм деб ном олган, гўёки шахсий миллий мансублигини белгилайдиган иудаизм "яҳудийлар революциясидир" деб эълон қилган янги йўналишлар ҳам киради.
Марказий Осиёда яшаётган яҳудий диндорлари орасида асосан ортодоксал шаклдаги иудаизм мавжуд ва улар шартли равишда этник кўринишлар тартибига мувофиқ тўрт хил, бўлиб улар европалик, бухоро, грузин, тоғли ёки тат яҳудийларига бўлинади.
Бу жойлардаги яҳудийларнинг асосий қисми, кейинчалик улар Бухоро яҳудийлари номини олган, чамаси, сосонийлар даврида Мавр ва Эрон орқали кириб келган бўлсалар керак. Бунга уларнинг қадимги Форс лаҳжаларининг тожик шевасидан бири бўлмиш тили, шунингдек, айрим эроний одатлари ва ҳозирги кунгача сақланиб қолган элатлар маданиятининг биргина обидаси - яҳудийларнинг луғати 1327 йил Урганчда ёзиб тугатилгани бундан далолат беради. Бухоро яҳудийлари ўзларининг этник хислатларини ҳаммадан кўпроқ аник саклаб қолган яҳудийлардир. Буларга Библия иудаизмининг асослари оилавий-маиший тартибдаги патриархал одатлар бўлмиш "халицо"-"тўрт тирсак", "кетуба", "кадиш" ўн кишидан кам бўлмаган диндошлар иштирокида вафот этган ота-онага бағишланган хотира ибодатлари киради. Эҳтимол, кўп асрлар мобайнида улар йўқотган асосий нарса, фақатгина диний ибодатларда сақланиб қолган ва жуда оз, тор даражадаги кишилар -раввинларгина биладиган, қадимги яҳудий тили бўлса керак. Тат яҳудийлари ёки улар, илгари айтилганидек, Доғистон, Шимолий Кавказда яшовчи "тоғлик яҳудийлар" Эрон лаҳжалари шевасидан бири бўлган тат тилида сўзлашганликлари учун ҳам эроний тилда сўзлашувчи халқ ҳисобланади. Чамаси, улар V-VI асрларда Дарбантга Эрондан кўчиб келган бўлиб, аввал зардуштийликни, кейин эса (VIII асрлардан бошлаб) икки асрлик Ҳазар когонларининг ҳукмронлик даврида иудаизм таъсирига ўтганлар. Иудаизмда марказий диний ташкилот йўқ, Москвадаги хорал синагоги ва шибатда (ўқув юрти) руҳоний ходимлар; раввинлар, канторлар ва бошқалар тайёрланади.

Download 58,14 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish