3. Туристик маҳсулотнинг баҳоланиши Туристик маҳсулотнинг сотилишида рол ўйнаган энг аҳамиятли омиллардан бири маҳсулотнинг нархидир. Туризм маркетингида нарх асосий бўлиб, энг таъсир қилувчи ва стратегик ўзгарувчидир. Нарх омили хусусан ўрта табақа туристлар томонидан кузатилган ҳодисадир. Харидорларнинг кўпчилиги қуйидаги сабаблар туфайли нарх ўзгаришларига қарши жуда ҳис қилувчилар хисобланади, яъни турли масофалар ораси ёки бир хил масофалардаги турли хизматлар ўртасида пайдо бўлган рақобат юзасидан. Кам даромадли халқ механизмларининг туристик истеъмолчига этиш адиган харакатларидан нарх фарқлари кўпаймоқдадир. Туризм секторида кўрилган турли хизмат ва маҳсулотлар натижасида нарх омили сотиб олиш омилларидан кейин 2 чи ўринга тушишни бошлаган. Чунки туристларнинг кутишлари ва завқ олиш ҳислари анча олдинда. Меҳмонхонанинг нархини билмасдан туриб, турист хонани мажбуран сотиб олишга мажбур эмас. Бошқа арзон меҳмонхонанинг мижози айни вақтда маълумот олишни ҳам ҳоҳлайди. Етарли маълумотни олгандан кейин нарх-сифат фарқлилигини қилади. Туристик маҳсулотни сотиш нархининг белгиланиши келгусидаги сотиш ва фойда олиш тартибининг тавсия қилинишига имкон беради. Фақат туристик маҳсулотнинг аралаш хусусиятда бўлганлиги учун нархнинг белгиланиши жуда кўп омилларга боғлиқдир.
4. Туризм соҳасида нарх белгилашга қуйидаги омиллар таъсир қилади. 1. Таннархлар. Ишлаб чиқариш таннархи сотиш нархини белгилашда асосий рол ўйнайди. Таннархлар 2 шаклда ҳисобланади: барқарорва ўзгарувчан. Барқарортаннархнинг тўкри бир шаклда ҳисобланиши осон бўлгани учун туристик корхоналардаги ўзгарувчан таннархлар аҳамиятли ўрин тутади ва ҳисобланиши ҳам қийиндир.
2. Корхонанинг ўрни ва жойлашган ери. Туристик маҳсулот жойлашгани ернинг бозоргача бўлган масофаси, табиий ва ижтимоий муҳити, тарихий ва маданий яқинлиги корхонанинг нархларига таъсир қилади. Самарқанд, Бухоро ва Хивадаги меҳмонхоналар билан Тошкентдаги меҳмонхоналар орасида фарқли нархлар қўлланилади.
3. Бозордаги рақибларнинг нархлари. Бирор туристик маҳсулотнинг нархи, бозордаги мавжуд бўлган ўхшаш маҳсулот ва хизматларнинг нархларига мос бўлиши керакдир. Ишлаб чиқарилган товар ва хизматларнинг хусусиятига ва фарқларига кўра корхоналар бозор нархидан паст ёки юқори нархни тавсия қиладилар. Янги бир маҳсулотнинг бозорга илк киришида асосан бошқа маҳсулотларникидан паст нарх қўядилар. Бозор нархидан юқори нарх белгилаган корхоналар, маҳсулотларнинг ўхшаш маҳсулотлардан фарқли сифати ва хусусиятларга эга бўлишини яратишга мажбурдир.
4. Истеъмолчининг хусусиятлари - талабнинг хусусиятлари. Истеъмолчилар туризм хизматларидан фақат ўз бюджетларига мос бўлган миқдорда фойдаланадилар. Агар нарх юқори бўлса, маҳсулотларга бўлган талаб камаяди, шу сабабли талаб белгиланган тартибга келгунча нархларни таништириш керак. Туризм талаби миллий ва халқаро даражада бўлмоқда. Баъзан корхоналар нархларни халқаро талабларга мослаб ҳосил қилмоқда.
5. Ишлаб чиқариш ҳажми. Нарх, ишлаб чиқариш таннархларига, корхоналарнинг ҳажмига, ўлчовларига боғлиқ бўлиб, турли шаклларда тавсия қилинади. Корхонанинг тўлиқлик нисбатларига кўра таннархларни камайтириш мақсадида, маълум бир миқдорда нархларни тушириш ҳоллари бўлмоқда. Хусусан катта ҳажмдаги тунаш корхоналарида, жами таннархларнинг остида нарх тавсияси қилиниб, корхонанинг барқарор чиқимлари кўрилади.
6. Ҳуқуқий тартиблар.
Маркетинг бошқарувчилари нарх тавсиясини ўрганар эканлар, нархнинг давлат бошқарув органларининг мавжуд қонун ва қоидаларига мослигини диққатга олишлари керак. Мамлакат иқтисодини ва истеъмолчиларни ҳосил қилиш мақсадида давлат бошқарув органлари керак бўлган тақдирда нархларга аралашмоқда. Нархларга аралашишда, асосан давлат нархларнинг туризм сектори томонидан қўйилишини таъминламоқда.
Назорат саволлари 1.Тур маҳсулот нима?
2.Турмаҳсулот нечта ҳаётий босқичга эга?
3.Турмаҳсулотни баолаш тартиби андай амалга оширилади?
4.Қайси омиллар нарх белгилашга таъсир қилади?
5.Турмаҳсулотнинг хусусиятлари нималардан иборат?
6.Туризмда нарх сиёсатига таъсир илувчи атроф-муҳит омиллари нима?
7. Харидорлар сонига кўра нархларнинг фари нима?
8. Муддатга кўра нархларнинг фари нима?
9. Туристик маҳсулотнинг пайдо бўлиши неча босқичдан иборат?