3-мавзу. Тадбиркорлик ва кичик бизнес бошқаруви, унинг турлари режа



Download 54,25 Kb.
bet3/4
Sana16.03.2022
Hajmi54,25 Kb.
#497530
1   2   3   4
Bog'liq
3-мавзу

Биринчи ё'налиш – ишлаб чиқариш жараёнлари ва тадбиркорлик таркибларини бошқариш. Тадбиркорлик фаолиятининг ушбу ё'налиши менежмент тамойилларининг тури сифатида мустақил ривожланади. Тадбиркор менежментнинг асосий тамойилларини яхши о'злаштирган бо'лиши ва замонавий менежер бо'лмог'и лозим.
Ишлаб чиқаришни бошқариш ҳеч қачон тадбиркорнинг бошқа ё'налишларидан ажратилган ҳолда олиб борилиши мумкин эмас: у ишлаб чиқаришни фақат исте'молчилар учун ташкил қилади. Шунинг учун ҳам тадбиркор фаолиятининг иккинчи ё'налиши бозорни ҳар томонлама о'рганишдир. Бозорда бо'лаётган жараёнларни таҳлил қилмасдан туриб тадбиркорлик фаолиятини самарали олиб бориш мумкин эмас.
Шериклар билан бо'ладиган алоқаларни яхши ё'лга қо'йиш тадбиркорлик фаолиятининг учинчи ё'налишидир. Бунда тадбиркорликни янада ривожлантириш ё'лида шериклик муносабатларини янги босқичга ко'тариш ва эски муносабатлардан воз кечиш мақсадга мувофиқдир.
Юқорида зикр этилган илмий асослар, тамойиллар О'збекистонда тадбиркорлик, унинг кичик бизнесни ривожлантириш билан бог'лиқ бо'лган жараёнларни тизимли таҳлил қилиш, башоратлаш ҳамда қарор қабул қилишга асос бо'лади.
3.4. Кичик бизнес ва тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришнинг мақсади ва вазифалари

О'збекистонда кенг ко'ламли бозор о'згаришларини амалга ошириш жараёнида мулкдор шахслар доираси кенгайиб бормоқда. Бугунги кунда мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган ялпи ички маҳсулотнинг қарийб 80 фоизи, саноат маҳсулотларининг 78 фоизидан ортиг'и, қишлоқ хо'жалиги ва чакана савдо айланмасининг деярли барча маҳсулотлари нодавлат сектори улушига то'г'ри келмоқда.


Хақиқий мулкдор о'з табиатига ко'ра оқилона иш олиб бориши ва о'зига қарашли мулкни ко'пайтиришга ҳаракат қилиши керак. Борди-ю, шундай бо'лмаса, демак, мол-мулкни тасарруф қилувчи суб'ект ё о'зини мулкдор деб ҳисобламайди, ёки о'зининг ҳуқуқларини зарур кафолатларга эга эмас деб ҳисоблайди, ёки мол-мулк янги эгасига сақлаш ва ко'пайтириш тамойилларига мутлақо ёрдам бермайдиган шартлар билан теккан бо'лади. Шу сабабли, мулк ҳуқуқи қонун билан ҳимояланган бо'либгина қолмасдан, у жамиятдаги барча муносабатлар тизими билан амалда та'минланган бо'лиши керак. Мулкдорлар синфи мавжуд мол-мулк ва даромадлар асосида, шу жумладан:
- жамг'армаларни қимматли қог'озларга солиш, шунингдек, хусусий шахсларга қарашли ко'чмас мулкдан ва бошқа мол-мулклардан фойдаланиш ё'ли билан;
- давлатга қарашли мол-мулкни (ауктсионларда ва танлов асосида), шунингдек хусусийлаштирилаётган корхоналар актсияларини сотиб олиш орқали мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш натижасида;
- юридик шахс ташкил этмаган ҳолда ва корхоналар очмаган ҳолда якка тартибдаги меҳнат фаолиятини ва тадбиркорликни ривожлантириш орқали шакллантирилади.
Мулкдорлар ихтиёридаги барча об'ектларни даромад олиш мақсадида фойдаланилмайдиган об'ектларга ва ишлаб чиқариш ресурсларига ажратиш мумкин.
Улар жумласига қуйидагилар киради:
а) моддий активлар,
б) молиявий активлар, шу жумладан: пул маблаг'лари; қимматли қог'озлар;
в) номоддий активлар – интеллектуал мулк об'ектлари.
Ишлаб чиқариш ресурсларидан даромад олиш ва мулкни ко'пайтириш учун фойдаланилади. Бирон бир мол-мулкка эга шахс мулкдордир.
Мулкдор – моддий ва интеллектуал мулк об'ектларига эга бо'лган, уларни тасарруф этиш ва улардан о'з хоҳишига қаратиб, шу жумладан даромад олиш мақсадида фойдаланиш ҳуқуқига эга жисмоний шахсдир.
Мулкдорлар синфи уч гуруҳдан иборат:
- даромад келтирмайдиган ва шахсий мақсадларда фойдаланишга мо'лжалланган мол-мулкка эга мулкдорлар;
- шахсий исте'молга мо'лжалланган мол-мулк билан бир қаторда, қо'шимча тадбиркорлик даромади ёки киритилган сармоядан даромад олиш учун фойдаланиладиган активлар (сармоя)га эга о'рта мулкдорлар;
- йирик хусусий корхоналар, фирмаларга эга ва уларнинг фаолиятидан катта даромад оладиган йирик мулкдорлар.
Мулкдорлар синфини шакллантиришнинг асосий ё'лларидан бири – бу тадбиркорликни, унинг кичик бизнес шакли ривожини та'минлаш катта аҳамиятга эга. Актсиялаштириш кенг аҳоли оммасини мулкка эгалик қилишга жалб этишнинг энг самарали воситасидир. Бироқ, бу жараён мураккаб, ко'п қиррали бо'либ, у бозор иқтисодиёти суб'ектларининг манфаатларига дахлдордир. Ҳозир республика иқтисодиётида очиқ турдаги актсиядорлик жамиятлари жуда кенг ёйилган.
Бу жамиятларнинг устав сармоясини ташкил қилишда иштирок этувчи улушлар, одатда, қуйидагича тақсимланади:
- давлат улуши;
- меҳнат жамоаси улуши;
- хорижий шерик улуши;
- фонд биржалари ва қимматли қог'озлар бозорларида, шу жумладан, чет элда ҳам эркин сотиш учун ажратилган улуши.
Давлат ва меҳнат жамоаларига қарашли актсиялар пакетлари ҳажмини Давлат мулк қо'митаси белгилайди. Фуқаролар ёки юридик шахслар томонидан сотиб олинган ёки бепул олинган ҳар қандай актсиялар уларнинг мулкдорлари томонидан қонун доирасида ҳеч бир чекловсиз сотилиши мумкин. Акиияларнинг қо'шимча (иккиламчи) эмиссияси ва уларни жойлаштириш актсиядорлик жамияти томонидан амалдаги қонунларга мувофиқ олиб борилади.
Республикада мулкни хусусийлаштириш ва давлат тасарруфидан чиқариш аста-секин, биридан иккинчисига о'тиладиган уч босқичда амалга оширилади.
Мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш борасида ижара корхоналари, кичик, хусусий корхоналар, актсиядорлик жамиятлари, қо'шма корхоналар, фермер хо'жаликлари, кооперативлар ва деҳқон хо'жаликлари каби ташкилий-ҳуқуқий шакллари ташкил топди.



Download 54,25 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish