3-Мавзу: су/урта атамалари ва тушунчалари


Суғурта ходимларининг иш хақи ва рагбатлантириш тизими



Download 0,65 Mb.
bet55/61
Sana17.07.2022
Hajmi0,65 Mb.
#818134
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   61
Bog'liq
sugurta ishi

Суғурта ходимларининг иш хақи ва рагбатлантириш тизими

Бозор шароити суғурта ходимларининг иш хақи ва рағбатлантиришни амалга оширишни янги усулларини тавсия қилади. Илгари суғурта ходимларининг иш хақи марказлаштирилган шаклда амалга оширилса, энди ҳар бир суғурта ташкилоти иш хақи тизимини уз шароитига қараб белгилайди. Иш хақи икки йўналишда белгиланади.


Биринчиси, вақтбай иш хақи. Бу иш хақининг асосан суғурта сохасидаги мутахассисларга нисбатан жорий қилинади ва қуйидаги формула асосида белгиланади.


В П қ К хт

П вақтбай иш хақи


К шартнома иш хақи ставкаси
Т бажарилган иш вақти (ой)

Бундан ташқари ўз вазифаларини бажаришда юқори курсаткичларга эришган ходимларга иш хақига мукофот қушиб берилиши мумкин, бунда иш хақини вақтбай мукофот усули деб аталади.


Суғурта ташкилотларида умумий штатда курсатилган ходимлар билан бирга штатдан ташқари ходимлар ҳам хизмат қиларди.

Иш хақи фондини хисоблашда қуйидагилар хисобга олинади:





  1. Тариф ставкалари билан хисобланган иш хақи;

  2. Мукофотлар;

  3. Байрам ва дам олиш кунларида ишлагани, хизмат командировка (сафар) ҳаражатлари;

  4. Меҳнат таътили учун туланган ҳаражатлар;

  5. Ўриндошлик йули билан бажариладиган хизмат хақи;

  6. Ижтимоий суғурта йули билан бериладиган нафақа.

Бундан ташқари суғурта ташкилотларининг фойдаси хисобидан суғурта ходимларини маиший ахволини яхшилаш фонди ташкил қилиниб, унинг хисобидан мукофотлар берилиши мумкин.


Молиявий режалаштириш ва хисоботлар тузиш

Молиявий прогнозлаш марказлаштирилган тартибда эмас, балки марказлаштирилмаган тартибда амалга оширилади. Ҳар бир давлат ва хусусий суғурта ташкилоти уз фаолиятини режалаштиради.


Режалаштириш қуйидаги босқичларда амалга оширилади:



  1. Режалаштирилиш мақсади аниқланади;

  2. Ҳар бир мақсадни амалга ошириш учун сарфланадиган маблаглар ва хосил буладиган даромадлар аникланади;

  3. Режани бажариш босқичлари аникланади;

  4. Режани текширилади, бахоланади ва тегишли хулоса чиқарилади.

Суғурта ташкилотининг режаси асосан даромад ва ҳаражат баланси шаклида тузилади.
Бу молиявий режанинг асоси суғурта тўловларининг тушуми хисобланади. Суғурта тўловлари тушумининг режалаштирганда, биринчи навбатда хуқуқий ва жисмоний шахслар билан тузилган шартномалар эътиборга олинади. Режалаштириш суғуртанинг ҳар бир тури бўйича амалга оширилади.
Режалаштириш қуйидаги босқичларни узида мужассамлаштиради:



  1. Жорий йилда олиниши кутилган тўловлар тушуми;

  2. Шартноманинг сони, бир шартномага тўғри келадиган тўлов миқдори.

Бу икки курсаткични аниқлаб, суғурта тушумининг миқдори аниқланади. Бунда айрим суғурта тўловларининг муддати ва хусусиятлари эътиборга олинади.
Учинчи босқичда кўрсаткичларни ҳар бир ижрочига етказиш, маълум қилиш керак булади. Ҳар бир суғурта агенти узининг режа кўрсаткичларига эга булиши керак. Йиллик режа чоракларга бўлиб хисобланади.
Суғурта ташкилотининг молиявий режаси даромад ва ҳаражат бўлимларига ажратилиб алохида жадвалларда тузилади. Бунда суғурта ташкилоти даромад ва ҳаражатларининг ҳар бир тури курсатилади.
Масалан, «Ўзагросуғурта» чекланмаган миқдорда суғурта фондини белгилаши мумкин. Захиравий фондлар устав фондининг 25 фоизини ташкил қилади, у компания даромади хисобидан ташкил қилинади.
Компания уз фаолиятини амалга ошириш учун бошқа фондларни ҳам ташкил қилиши мумкин.
Суғурта компанияси молиявий хўжалик фаолиятининг асосий умумлаштирувчи курсаткичларига маблаглар тушумлари ва ишлаб чиқариш ҳаражатларига ажратиладиган маблаглар, захиравий фондлар, иш юритиш ҳаражатлари киради.
Солиқ тулангандан кейин қолган даромаддан компаниянинг фондларини ташкил қилиш ва купайтиришга йуналтирилган маблаглар иш хақи фонди, ижтимоий ривожлантириш, ишлаб чиқариш ва моддий рагбатлантириш фондлари чегириб ташлангандан кейин соф фойда аниқланади. Бу фойда дивидендлар шаклида акциядорлар орасида эгалик қилаётган акциялари сонига қараб пропорционал тақсимланади.
Суғурта компаниялари уз фаолияти юзасидан бухгалтерия ва статистика хисоботини олиб боради. Йиллик хисобот акциядорларининг умумий йигилишида тасдиқланади.

Download 0,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish