Суғурта бозори ва унинг таркибий тузилиши
Суғурта бозори- бу суғурта холатлари рўй берганда жисмоний ва ҳуқуқий шахсларни мулкий манфаатларини суғурталанувчиларнинг пул маблаглари хисобидан химоя килишда акс этувчи суғурта хизматлари олди-сотдиси бўйича иктисодий муносабатлар йигиндиси. Суғурта бозорини амал килишининг асосий шарти суғурта хизматларига эхтиёж (талаб) ва бу эхтиёжларни кондиришга лаёкатли суғурталовчиларнинг мавжудлигидир. Суғурта бозори таркибий жахатдан ташкилий-ҳуқуқий ва ҳудудий жихатлари бўйича булиниши мумкин.
Ташкилий-ҳуқуқий жихатдан акционер, биргаликдаги, хусусий ва давлат суғурта ташкилотларидан иборат булади. Ҳудудий жихатдан эса миллий, минтакавий ва халкаро суғурта бозорларига булинади. Миллий суғурта бозори бирон-бир мамлакат ҳудудидаги суғурта компаниялари ва уларнинг фаолиятини камраб олади. Бунга Ўзбекистон суғурта бозорини мисол килиб олишимиз мумкин.
Хозирги кунда миллий суғурта бозоримизда куплаб суғурта ташкилотлари фаолият курсатмокда. Улардан энг йириклари давлат мулки иштирокидаги суғурта компаниялари бўлиб, улар "Ўзагросуғурта" ДАСК,
"Кафолат" ДАСК, "Ўзбекинвест" ЭИМСК, ва "Мадад" суғурта агентликларидир. Жахондаги ривожланган мамлакатларда йигиладиган суғурта тушумларининг карийб 40 фоизидан ортиги АқШ хиссасига тўғри келади.
Минтакавий суғурта бозори деганда, савдо-иктисодий ва бошқа жихатлардан узаро якин муносабатда булган бир нечта мамлакатлар ҳудудларини камраб олувчи бозор тушунилади. Халкаро суғурта бозори сифатида дунё микёсида суғурта фаолиятини олиб борувчи мамлакатларнинг суғурта бозори тушунилади. Суғурта бозори бозор муносабатлари субъектларининг мустакиллигини, уларнинг суғурта хизматлари олди-сотдиси бўйича тенг хукукли ҳамкорлигини кузда тутади.
Суғурта бозорининг субъектлари қуйидагилардан иборат:
1. Уз манфаатларидан келиб чикиб суғурта химояси бўйича хизматларни сотиб олувчилар (суғурталанувчилар);
2. Бундай хизматларни ишлаб чикарувчи ва сотувчилар (суғурталовчилар);
3. Мазкур шахслар уртасидаги воситалар (суғурта агентлари ва брокерлар);
4. Суғурталанган шахслар;
5. Манфаатдор шахслар (наф олувчилар);
6. Учинчи шахслар.
Ички суғурта бозорини молиявий таркибини суғурта ташкилотларининг моддий ва молиявий ресурслари ташкил килади. Суғурта бозорининг асосий вазифаси суғурта хизматларига талабни шакллантириш (маркетинг, реклама), шартномалар тузиш ва суғурта полисларини сотиш, максадга мувофик ва эгилувчан тариф сиёсатини олиб бориш, уз инфра-тузилмасини тартибга солиш хисобланди.
Do'stlaringiz bilan baham: |