Суғурта атамашунослиги суғуртанинг узига хос муносабатларни
ифода қилувчи восита сифатида
Суғуртада мужжассамлашадиган куп қиррали муносабатлар сўз атама терминлар орқали мазмунан ифода қилинади.
Электрон хисоблаш машиналарида атамалар формула орқали ифода қилинади. Формула аҳамиятини билмаган китобхон унга тушуна олмайди. Суғуртанинг узига хос атамалари, тушунчалари бор. Агар бу махсус атамалар мазмунини билинмаса, суғурта жараёнини тушуниш қийин. Атамалар ёрдами билан суғурта муносабатларни ташкил қилувчиларни хуқуқ ва вазифалари белгиланади. Куп қиррали суғурта фаолияти ҳам ташкил қилинади. Шундай қилиб, куп қиррали жараённи шакллантириш учун суғурта атамаларининг мазмунини яхши ўрганиш лозим.
Суғурта фаолиятида унинг узига хос атамалари билан бирга бошқа фан ва иқтисодиёт сохаларидан кирган атамаларга ҳам дуч келинади.
Суғурта фаолиятида иштирок этадиган атамалар урта хисоб билан 400 га яқин булса, шулардан 50-60 таси узига хос суғурта атамаларидир. Кейинги йилларда уларнинг сони ортиб бормоқда. Касалликдан нобуд булган хайвонларга қоплама туланади, бу касалликларнинг сони 100 дан ортади, лекин бу жараёнга уларга 20 га яқин суғурта атамалари хизмат қилади.
Шунингдек, суғурталанадиган усимликлар сони 30 дан ортади. Лекин уларга хизмат қилувчи атамалар сони куп эмас.
Уларнинг суғурта учун аҳамияти шундан иборатки, бу атамалар суғурта жараёнининг калити хисобланади. Калитсиз эшик очиб булмагандек атамаларнинг мазмунини тушунмасдан суғурта ишини бошқариб булмайди.
Суғурта атамаларини тушуниш учун уларни гурухларга булинади. Атамалар 4 гурухга булинади. Биринчи гурухга суғуртанинг энг муҳим ташкилий-қирраларини, шартларини ифодаловчи атамалар, иккинчи гурухга суғурта фондини шаклланиши билан богланган атамалар, учинчи гурухга суғурта фондини сарфланиши билан богланган атамалар, туртинчи гурухга эса халқаро суғурта атамалари киради. Ҳар бир гурух таркибида 10 дан ортиқ суғурта атамалари мавжуд.
Афсуски узбек тилининг изохли лугатида «суғурта» сўзи йуқ, лекин «страхование» сўзи бор. «Страхование» – рус тили лугатида, қатнашчилари томонидан страхование фонди тузиб, табиий офатлар, бахтсиз ходисалар натижасида етган зарарлар ўрнини қоплаш, шунингдек, муайян ходисалар юз бериши муносабати билан маблаглар тулаш системаси.
С.Айний «эсдаликларида суғурта атамаси ўрнига» страхование сўзи ишлатилган, И.Ожеговнинг машхур рус терминларининг изохли лугатида курсатилишича «страхование» деганда бирор буюм нарсани хавфли ёки кунгилсиз ходисадан асраш, маблаг туплаш, содир булиши мумкин булган зарардан асраш, содир булганда қоплаш учун пул жамгармаларини шакллантириш тушунилади.
Суғурта атамаси ҳақида фақат узбек тилида эмас, балки бошқа тилларда ҳам аниқлик йуқ. Шу сабабли Люксембург шахрида 1960 йилда хуқуқ конгрессида суғуртанинг келиб чиқиши қатнашувчиларнинг диққат марказида булган.
Бунда суғурта атамасининг илдизини «бир киши ҳамма учун, ҳамма бир киши учун» тамойилларидан ахтариб, жамоа бўлиб суғурта фонди ташкил қилиш зарарларини қоплашда алохида хўжалик учун арзонга тушиши, зарарларни барча суғурталанувчилар уртасида тақсимланганлиги қайд қилинган. Конгрессда дехқонлар, хунармандлар табиий офатлар натижасида узил-кесил хонавайрон булмасликлари, уз хўжаликларини тиклаш учун узаро фонд ташкил қилишлари курсатиб утилган. Унинг хисобидан зарарлар арзон ва қулай қопланган. Шундай қилиб конгрессда суғурта сўзини хавф-хатар, дахшат, қурқув ва бошқа маъноларни билдириши, шунингдек, суғурта курсатилган рухий холатларга тушишга мажбур қилган ҳаражатларни қоплаш билан богланган иқтисодий муносабатларни ифода қилиши таъкидлаб утилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |