Нитроз (минорали) усулда катализатор сифатида азот оксидлари хизмат қилади. SO2 оксидлаш суюқ фазада насадкали минораларда (4 ва 7 минорали) амалга оширилади.
2NOHSO4 + H2O 2H2SO4 + N2O3 – Q
SO2 + H2O H2SO3 + Q
H2SO3 + N2O3 H2SO4 + 2NO + Q
SO2 + N2O3 SO3 + 2NO + Q
SO3 + H2O H2SO4 + Q
NO + O2 NO2
NO2 + NO N2O3
Демак, минораларга совитилган Н2SO4 юборилади ва азот оксидлари билан таъсирлашиб, нитрозил сульфат кислота ҳосил қилади. Шу билан юқоридаги рекцияларда курсатилганидек азот оксидлари айланма ҳаракат қилиб, катализатор ролини ўйнайди. Бу усулда 75-77 % H2SO4 олинади ва минерал ўғит ишлаб чиқариш юборилади.
Олтингугурт IV – оксиди ишлаб чиқариш
Асосий хом ашё сифатида пирит минерали ишлатилади. Пирит атмосфера босимида, ҳаво кислороди ёрдамида ёндирилади.
4FeS + O2 2Fe2O3 + 8SO2 + Q
Печдаги ҳарорат 500 0С гача киздирилганда пирит диссоцияланиб, қуйидагича ўзгаришларга учрайди: 2FeS 2FeS + S2, шундан кейин олтингугурт газ фазада ёнади: S2 + 2O2 2SO2 . Кейинчалик ҳосил бўлган темир сульфид қуйидагича оксидланади:
4 FeS + 7O2 = 2Fe2O3 + 4SO2
Ҳақиқатдан ҳам 600 0С дан паст ҳароратда оксидланиш оралиқ FeS ҳосил бўлиши билан боради. Юқорироқ температурада эса бошда FeO, кейинчалик Fe2O4 ёки Fe2O3 ҳосил бўлади. Демак FeS нинг оксидланишида Fe оксидлари қатлами ҳосил бўлади. Олтингугуртнинг кейинги ёниши кислороднинг ядродаги FeS ёнига диффузия орқали боради. Бу жараён ички диффузия дейилади ва колчеданнинг куюш тезлигини белгилайди.
Колгеданни куйдиришда қуйидаги печлар ишлатилади:
Механиқ полкали
Колгеданни чанглатиб ёндирувчи
«Қайнар қатламли»
Барча ҳолларда ҳарорат 900 0С дан ошмаслиги шарт, акс ҳолда заррачалар эриб печга ёпишиб қолади. Ҳаво назарий ҳисобдагига нисбатан 1,2 1,6 марта кўп берилиши мақсадга мувофикдир.
Шуни алохида таькидлаш лозимки, хозирги кунда энг кўп ишлатиладиган печь «Қайнар қатламли» куйдириш печлардир. Унинг тузилиши қуйидаги расмда келтирилган:
Расм. «Қайнар қатламли» колчедан куйдириш печи
пўлат кожух; 2- футеровка; 3- тешикли панжара;
4- труба змевик; 5- қайнар қатлам
Печнинг пастки қисми пўлат цилиндрдан иборат (1). У ўтга чидамли ғиштдан футеровкаланган. Пастки қисмида кўп миқдордаги тешиклар билан таьминланган панжара ўрнатилган бўлиб, унга ҳаво пуркалади. Панжара устига доимий равишда колчедан берилиб турилади ва куйинди чиқарилади. Аппарат ичига змевик шаклдаги трубалар ўрнатилган. Труба ичидан сув юборилиб, аппарат ичидаги ҳароратни 800 0Сдан ошмаслигини таьминлайди. Ҳосил бўлган буғни кейинги мақсадларга ишлатиш мумкин. Ҳар бир тонна колчеданни куйдириш ҳисобига 1,1-1,4 тонна буғ олиш имкони бор. Аппаратнинг ишлаб чиқариш куввати суткасига 200 т дан юқоридир.
Куйдириш маҳсулотлари- печь гази 500 0С атрофида чиқиб, оз миқдорда узи билан бирга куйинди чангларини ҳам олиб кетади. Газнинг концентрацияси 14-15% атрофида бўлади. Иккинчи маҳсулот куйиндидир. Асосан темир оксидлари ва сульфидллари аралашмасидан иборат. Уни чуян, цемент ишлаб чиқаришда ишлатиш мумкин.
Сульфат кислотаси ишлаб чиқаришнинг контакт усулида турли навдаги кислоталар олинади. Шулардан олеум-20% гача эркин SO3 билан кислота; кўпорос мойи (92,5 % H2SO4 ва 7,5 % H2O), аккумулятор кислотаси – тахминан шундай концентрацияда, аммо нисбатан тоза кислота.
Бу усул 3 та босқичда олиб борилади:
Газни катализатор учун зарарли моддалардан тозалаш.
SO2 ни SO3 гача контакт оксидлаш.
SO3 ни суюлтирилган кислотага юттириш.
Do'stlaringiz bilan baham: |