3-мавзу. Суғурта фаолияти классификатори ва унга оид суғурта класслари. Ҳаёт суғуртаси Режа



Download 43,72 Kb.
bet1/9
Sana21.05.2022
Hajmi43,72 Kb.
#605941
  1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
3-мавзу


3-мавзу. Суғурта фаолияти классификатори ва унга
оид суғурта класслари. Ҳаёт суғуртаси
Режа:
1. Суғурта фаолияти классификатори ҳақида тушунча ва умумий тавсиф.
2. Умумий суғурта тармоғи ва унга оид асосий суғурта класслари.
3. Хаётни суғурта қилиш тармоғи ва унга оид асосий суғурта класслари.
4. Суғурта классларининг мазмуни ҳамда улар бўйича суғурталаш шартларига қўйиладиган талаблар.
5.Ҳаёт суғуртаси ҳақида тушунча ва унинг жамғарилиш функцияси.
6.Ҳаёт суғуртасининг асосий турлари(класслари)
7.Ҳаёт суғуртасида шартномаларни тузиш ва унда тарифларнинг табақалаштириш.
1-савол баёни: Фаолияти кўп тармоқли ҳисобланган суғуртани ташкил қилишда юзлаб суғурта ташкилотлари иштирок этадилар ва улар минглаб суғурталанувчи ва жисмоний ташкилотларга хизмат кўрсатадилар. Фақат давлат ҳиссадорлик суғуртаси йўли билан суғуртанинг 35 хили мавжуд бўлиб, улардан ҳар бирининг объекти, субъекти, тарифлари бор. Суғуртьа ишини бошқариш, унинг ўхшаш хилларини гуруҳлашлаштириш, бирлаштириш тармоқларига, бўлимларга ажратишни талаб қилади. Шунда суғурта ишини бошқариш ва ташкил қилиш осонлашади.
Ҳар бир суғурта хилининг хусусиятини кўзда тутиб, суғурта фаолияти қуйидаги йўналишларда гуруҳлаштирилади:

  • ҳудудлар бўйича (мамлакатнинг ички доираси ва ташқи суғурта муносабатлари эътиборга олинади) – алоҳида худудда суғурта ишини ташкил этиш билан амалга оширилади.

  • давлат ва хусусий суғурта ташкилотлари бўйича. Суғурта тўғрисидаги қонуннинг чиқиши билан бизнинг компанияларимизнинг суғурталаниши тўла бекор қилинди.

  • мулк турлари бўйича суғурталаш;

  • хавф-хатар хиллари бўйича;

  • мажбурий ва ихтиёрий суғурта бўйича.

Ҳудудлар бўйича суғурталашда мамлакатнинг ички доирасида ва ташқи иқтисодий муносабатларида олиб бориладиган ишлар, шу жумладан, хорижий мамлакатлар билан суғурта соҳасида ҳамкорлик қилиш, бунда фақат экспорт ва импорт муаммоларигина эмас, балки инвестициялар, дипломатия ходимларини ҳам суғурталаш кўзда тутилади, бундай суғурталаш давлат ва хусусий ташкилотлар томонидан амалга оширилиши мумкин. Шу муносабат билан дастлаб суғурта ташкилотларини қуйидагича гуруҳлаш мумкин:

  1. Фақат хорижий мамлакатлар инвесторлари ва ташқи иқтисодий муносабатларга хизмат қилувчи ташкилотлари .

  2. Қўшма суғурта ташкилотлари , компаниялар(масалан, “Умид” суғурта ташкилоти ,“Ўзбексуғурта Хауден Лих” қўшма корхонаси)

  3. Фақат мамлакат доирасида хуқуқий ва жисмоний шахсларга хизмат қилувчи хусусий ташкилотлар

  4. Давлат ҳиссадорлик суғурта ташкилотлари .

Мулк турлари бўйича суғурталаш қуйидаги йўналишларда амалга оширилади:

  • мулк суғуртаси;

  • шахсий суғурта;

  • жавобгарлик суғуртаси;

  • тадбиркорлик бўйича хавф хатар суғуртаси

Бундай суғурталаш фақат мол –мулк суғуртасига таалуқли. Гурухлаш қуйидаги йўналишлар бўйича амалга оширилади:
а) ёнғин ва бошқа табиий офатлардан суғурталаш;
б) қишлоқ хўжалик экинларини қурғоқчилик ва бошқа табиий офатлардан суғурталаш
в) чорва моллари ўлати ва мажбўран сўйиб юборишдан суғурталаш;
г) транспорт воситаларини олиб қочишдан ва бошқа хавф-хатарлардан суғурталаш.
Хавф-хатар турлари бўйича суғурта – бу асосан мулк суғуртасига тегишлидир ва улар қуйидаги йўналишларда амалга оширилади:

  • оловдан суғурта қилиш;

  • қишлоқ хўжалигини суғурта қилдириш;

  • автотранспорт воситаларини суғурта қилиш.

Мажбурий ва ихтиёрий суғурта. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 914-моддасига ва суғурта тўғрисидаги қонуннинг 4-5-моддаларига мувофиқ суғурта мажбурий ва ихтиёрий бўлиши мумкин. Маъмурий суғурта турларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилайди.
Бахтсиз ходисалар шахсий суғуртанинг объекти бўлиб , унга тўсатдан, қисқа муддатда инсон танасига табиий кучларнинг зарарли таъсири натижасида вужудга келадиган ходисалар, кимёвий таъсирланиш, ҳароратнинг пасайиб кетиши ёки кўтарилиши киради.Бахтсиз ходисалар белгиси қуйидагилардан иборат:
1.Ходисалар кутилмаганда, тўсатдан содир бўлади.
2.Қисқа муддатда бўлиб ўтади.
3.Табиий кучлар таъсири асосида содир бўлади.
4.Ипсон танасига зарарли таъсир кўрсатади.
5.Ҳароратнинг кўтарилиши ёки пасайиб кетиши натижасида юзага келади.
6.Кимёвий таъсир натижасида ўзгаришлар вужудга келади.
Суғурта қуйидаги соҳаларга бўлинади:

  1. Хаётни суғурта қилиш;

  2. Умумий суғурта.

Суғурта таваккалчиликлари ёки улар гуруҳларининг ва улар билан боғлиқ мажбуриятларининг умумий ҳусусиятларига мувофиқ суғурта соҳалари суғурта турларига бўлинади. Суғурта турлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси томонидан белгиланади.

Download 43,72 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish