2.2. Статистик кузатишнинг турлари ва усуллари
Статистик кузатиш турлари ва усуллари билан ўзаро фарқ қилинади. Статистик кузатишнинг турларини уларнинг қатор белгилари бўйича таснифланади.
Статистик кузатиш туплам бирликларини қамраб олиш даражасига қараб икки турга бўлинади:
1. ялпи (тўлиқ) кузатиш;
2. қисман кузатиш;
Ялпи (тўлиқ) кузатишда ўрганилаётган тупламнинг барча бирликлари қамраб олинади. Ялпи (тўлиқ) кузатиш ўрганилаётган фактлар ва ҳодисалар тўғрисида тўлиқ маълумотлар тўплаш имконини беради. Лекин ҳар доим ҳам ялпи (тўлиқ) кузатишни амалга ошириб бўлмайди. Айниқса кузатилаётган бирликларнинг жисмоний йўқотилиши ва бузулиши билан боғлиқ ҳолларда, ёки тўплам нихоятда катта бўлган холларда, шунингдек кузатиш катта вақт ва маблағ сарфи билан боғлиқ бўлган холларда, ялпи (тўлиқ) кузатишни амалга ошириш қийин.
Қисман кузатишда эса ўрганилаётган тўпламни фақат бир қисми қамраб олинади. Қисман кузатиш ўз навбатида танлаб кузатишга, асосий массивни кузатишга ва монографик кузатишга бўлинади.
Танлаб кузатиш деб, тасодифий усулда ажратилган туплам бирликларинининг қисмини кузатишга айтилади.
Асосий массивни кузатиш ўрганилаётган тўплам бирликларининг энг муҳим белгиларини қамраб оладиган қисмини кузатишдан иборат. Мисол тариқасида маълум бир махсулотларнинг 90 - 95 % ини ишлаб
чиқарувчи йирик корхоналарнинг 15 - 20 % ини кузатишни айтиш мумкин.
Монографик кузатишга ўзига хос бўлган хусусиятларга эга бўлган қандайдир туплам алохида бирликларини чуқурроқ ва ҳар томонлама ўрганилишидир. Монографик кузатишда тўпламни тўлиқ ва яхлит ўрганиш назарда тутилмайди. Бунга мисол қилиб, корхона ва ташкилотларнинг илғор тажрибаларини ўрганиб, уни аммаллаштириш ёки қолоқ корхоналар иш фаолиятидаги камчиликларни аниқлаш мақсадида ўтказилган кузатишни айтиш мумкин.
Вақт омилига асосан статистик кузатиш узлуксиз ва узлукли бўлиши мумкин.
Узлукли статистик кузатиш ўз навбатида даврий ва вақт-вақти билан ўтказиб туриладиган статистик кузатишларга бўлинади.
Узлуксиз (жорий) кузатиш узлуксиз равишда факт содир бўлиши билан қайд қилиниши тушунилади ва у ўрганилаётган ҳодиса ва жараёнлар тўғрисида тулиқ маълумот туплаш имконини беради.
Жорий кузатишга мисол қилиб, махсулотларнинг ишлаб чиқарилиши ҳисоби, тайёр махсулотларнинг сотилишининг хисоби ва ҳоказо шу сингариларни айтиш мумкин.
Узлукли кузатиш маълум вақт оралиғида (даврий) ёки вақти -вақти билан, унга зарурият туғилган ҳолларда утказилиб турилиши мумкин.
Масалан, товар қолдиқлари қайта бахоланиш пайтига қайта ҳисобга олинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |