3-мавзу. Шахснинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш муаммолари


Шахснинг ҳаётий муҳим манфаатлари ва унинг хавфсизлигига таҳдидлар



Download 24,06 Kb.
bet2/4
Sana24.06.2022
Hajmi24,06 Kb.
#700182
1   2   3   4
Bog'liq
3-мавзу. Шахснинг иқтисодий хавфсизлиги

3.2. Шахснинг ҳаётий муҳим манфаатлари ва унинг хавфсизлигига таҳдидлар

Инсоннинг эҳтиёжлари, манфаатларига салбий таъсир кўрсатадиган, уларни рўёбга чиқаришга тўсқинлик қиладиган омиллардан ҳимояланганлиги шахс хавфсизлиги деб аталади. Шахс хавфсизлиги ўз ичига унинг ҳаёти, саломатлиги, эркинлиги ва шахсий дахлсизлигига, қадр-қиммати, шаъни ва обрўсига, мол-мулкига қилинган тажовузлардан ҳимояланишни олади.


Шахс манфаатлари ва хавфсизлигига таҳдидлар кўпқиррали бўлиб, улар қуйидаги гуруҳларга бўлинади:
- шахснинг ўз олдига нотўғри мақсадларни қўйиши;
- бошқа, ташқи ижтимоий тизимлар таҳдиди;
- ички ижтимоий тизимда вужудга келадиган таҳдидлар;
- табиий таҳдидлар.
Шахс билан боғлиқ таҳдидлар ичида ижтимоий таҳдидлар ҳам мавжуд. Уларга қуйидагилар киради:
- ишсизлик;
- камбағал бўлиб қолиш;
- жамиятда аҳолининг ижтимоий ва мулкий табақаланиши, даромадлардаги тенгсизликнинг кучайиши, камбағал аҳоли қатламларининг кўпайиши, аҳоли турмуш даражасининг пасайиши;
- меҳнат шароитларининг ёмонлашуви, ишчи кучи малакаси ва сифатининг пасайиши;
- аҳоли ўртача умр кўриш даражаси, давомийлигининг қисқариши, туғилиш даражасининг пасайиши, ўлим даражасининг ўсиши, аҳоли табиий ўсиши суръатларининг ҳаддан ташқари пасайиб кетиши;
- оналар ва болалар ўлими ва касалланишининг ўсиши, турли инфекцион, юқумли касалликларнинг, жумладан, ОИВ/ОИТС ва туберкулез, гепатит, безгак касаллари, норкомания тарқалишининг ўсиб бориши, майиб ва мажруҳлар сонининг кўпайиши;
- уйсиз ва ишсиз, дайди кишилар, гадойлар ҳамда қаровсиз болалар, люмпен пролетариатнинг кўпайиши;
- хуфёна иқтисодиёт кўламининг кенгайиши, порахўрлик, коррупция, товламачилик, уюшган жиноятчиликнинг кучайиши;
- соғлиқни сақлаш, таълим, уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш нархларининг ҳаддан ташқари ўсиб кетиши ва сифатининг пасайиши, аҳоли кўпчилик қисмининг даволаниш ва таълим олиш имкониятларидан маҳрум бўлиши;
- аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида оммавий ахборот воситалари, Интернетдаги маданий-оқартув тадбирларида аҳлоқсиз, бузғунчи, маънавий қашшоқ турмуш тарзининг зўр бериб тарғиб ва ташвиқот қилиниши жуда хавфли таҳдид ҳисобланади.



Download 24,06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish