Интерфаол таълим методлари
Интерфаол сўзи инглизча сўз бўлиб, «inter» - ўзаро ва «act» - ҳаракат қилмоқ маъноларини билдириб, уларнинг умумий мазмуни интерфаол - яъни ўзаро ҳаракат қилмоқ маъносини англатади. Бундай ўзаро ҳаракат турларига “тингловчи – ўқитувчи” ва “тингловчи-тингловчи”нинг мақсадли ҳаракатларини киритиш мумкин. Интерфаол ўқитишда ўқитувчи ўқув фаолиятниниг фаол ташкилотчиси бўлиб, ўқувчи бу фаолиятнинг субъекти сифатида намоён бўлади.
Интерфаол ўқитиш бу билиш фаолиятини ривожлантиришнинг махсус ташкилий шакли бўлиб, интерфаол ўқитиш жараёнида таълим олувчи ўқитишнинг объектидан ўзаро ҳамкорликнинг субъектига айланиши, ўқув жараёнида фаол иштирок этиши билан тавсифланади.
Ўқитишнинг интерфаол методлари ҳаётий вазиятларни моделлаштириш, ролли ўйинлардан фойдаланиш, муаммоларни ҳамкорликда ечишда кўриб чиқилади.
Интерфаол ўқитиш тингловчилардан ахборотларни ўзлаштириш жараёнида фаоллик, ижодкорлик, мустақилликни шакллантирибгина қолмай, таълим мақсадларининг тўлақонли амалга ошишига ёрдам беради. Бунда таълимнинг қуйидаги концепциялари фундаментал асос сифатида ҳизмат қилади:
ўқитувчининг жадал фаолияти – ўқув фаолиятининг асосий кўриниши сифатида намоён бўлиб, у мазкур ҳаракатнинг субъекти ва ташкилотчиси сифатида фаолият кўрсатади;
ўқув фаолиятининг асосий негизи ва натижаси, мазкур фаолиятнинг субъекти – тингловчи ҳисобланади;
муваффақиятли ўқув фаолиятининг асосий кўрсаткичи, унинг натижаси ўқувчининг фикрлаш усулларини ўрганиш ва амалий масалаларни ижодий ҳал этиш, эркин, мустақил ҳаракат қила олиш кўникмаларини шакллантиришдан иборат;
ўқув фаолиятнинг асосий кўрсаткичи ўқув топшириқлари хисобланади. Бунда таълим жараёнининг асосий субъекти бўлган тингловчида фикрлаш, билиш ҳаракати усулларини ривожлантирувчи ўқитиш тактикаси муҳим ўрин тутади;
ўқув фаолиятини амалга ошириш жараёни тингловчидан ўзининг шахсий билиш маҳорати ва кўникмаларини ўзлаштириб олиши учун замин ҳозирлашдан иборат.
Ўқув жараёнининг интерфаол ТТга асосланиши бир қарашда ниҳоятда оддий, содда, ҳатто “болалар ўйини” каби таассурот уйғотади. Бироқ, бунда ўқитувчининг маълум даражада қуйидаги омилларга эга бўлиши талаб қилинади:
Шу билан бирга интерфаол ТТни қўллаш самарадорлиги қуйидаги иккиламчи омилларга ҳам боғлиқ:
Одатда интерфаол ТТга асосланган таълимий ҳаракатлар қуйидаги шаклларда ташкил этилади: индивидуал, жуфтлик, гуруҳ, жамоа билан ишлаш
Интерфаол ТТни қўллаш жараёнида тингловчилар қуйидаги имкониятларга эга бўлади:
- гуруҳ ёки жамоа билан ҳамкорликда ишлаш;
- муаммони ҳал қилишга ижодий ёндашиш;
- гуруҳ ёки жамоадошлари билан руҳий яқинликка эришиш;
- ўз ички имконият ва қобилиятларини тўлиқ намоён қила олиш;
- фикрлаш, фикрларни умумлаштириш, энг муҳимларини саралаш;
- ўз фаолиятини назорат қилиш ва мустақил баҳолаш;
- ўз имкониятлари ва кучига ишонч ҳосил қилиш;
- турли вазиятларда ҳаракатланиш ва мураккаб вазиятлардан
чиқа олиш кўникмаларини ўзлаштириш
Интерфаол таълим муайян белгиларга эга. Қуйидагилар интерфаол таълимга хос асосий белгилар саналади:
Изоҳ: Рефлексия (лот. “reflexio” – ортга қайтиш, акс этиш): кишининг ўз хатти-ҳаракатлари, уларнинг асосларини тушуниб етиши, фаҳмлашига қаратилган назарий фаолияти; билишнинг алоҳида фаолияти; шахсий кечинмалари, ҳис-туйғулари ва ўй-хаёллари моҳиятини фикрлаш орқали англаш), ўз-ўзини таҳлил қилиши.
Бугунги кунда жаҳон таълим тизимида интерфаол таълимнинг қуйидаги шаклларда амалга оширилаётганлиги барчага маълум :
Do'stlaringiz bilan baham: |