Счётлар корреспонденциясини акс эттирувчи қисқача ёзув бухгалтерия проводка(ўтказма)си дейилади. Бухгалтерия проводкалари оддий ва мураккаб бўлади. - Счётлар корреспонденциясини акс эттирувчи қисқача ёзув бухгалтерия проводка(ўтказма)си дейилади. Бухгалтерия проводкалари оддий ва мураккаб бўлади.
- Оддий бухгалтерия проводка(ўтказма)си деб, маълум бир хўжалик операциясининг фақат бир счётнинг дебети ва бошқа бир счётнинг кредитида акс эттирилишига айтилади.
- Мураккаб бухгалтерия проводка(ўтказма)си маълум бир операциянинг суммаси бир счётнинг дебети, бошқа бир қанча счётларнинг кредитида ёки аксинча, бир счётнинг кредити ва бир нечта счётларнинг дебетида акс эттирилиши.
и - 1-мисол. Банкдаги ҳисоб-китоб счётидан кассага 1 500 000 сўм нақд пул олиб келинди. Ушбу хўжалик операцияси натижасида банкдаги ҳисоб-китоб счётида пул маблағи камайди, кассада эса шу суммага кўпайди. Бу счётларнинг иккаласи ҳам актив счётлардир.
- Дебет 5010 (А) Кредит Дебет 5110 (А) Кредит
- (+) (-)
- 1500000 сўмга 1500000 сўмга
- кассада пул ҳисоб-китоб счё-
- маблағининг тидаги пул маблағи
- кўпайиши нинг камайиши
3-мисол. Омбордан асосий ишлаб чиқаришга 1 200 000 сўмлик ва умумишлаб чиқаришга 150 000 сўмлик ёқилғи-мойлаш материаллари берилди. Ушбу хўжалик операцияси натижасида омбордаги ёқилғи-мойлаш материаллари камайади, асосий ишлаб чиқариш ва умумишлаб чиқаришларда ёқилғи-мойлаш материаллари кўпаяди.
Д-т 2010 (А) К-т
(+) (+)
1200000 сўмга 150000 сўмга
ҳаражатлар ҳаражатлар
кўпайиши кўпайиши
Д-т 1030(А) К-т
(-)
1350000 сўмга
ёқилғи-мойлаш
материаллар
камайиши
Д-т 2510(А) К-т
3.3. Синтетик ва аналитик (таҳлилий) ҳисоб
Ҳар бир хўжалик юритувчи субъект ўз маблағларини тўлиқлигини, ундан самарали фойдаланишни назорат қилиб бориш мақсадида синтетик ва аналитик ҳисоб счётларидан фойдаланади. СИНТЕТИК СЧЁТЛАР деб, хўжалик маблағлари ҳаракатини ва улар ташкил топиш манбалари ҳолати ҳақидаги маълумотларни умумлаштириб, пул ўлчов бирилигида акс эттириладиган счётлар тизимига айтилади. Синтетик счётлар орқали юритиладиган ҳисоб эса, СИНТЕТИК ҲИСОБ деб аталади.
АНАЛИТИК ҲИСОБ СЧЁТЛАР эса хўжалик маблағлари ва уларнинг манбалари ҳақидаги маълумотларни алоҳида турлари бўйича, аниқ кўрсаткичлар орқали ифодалайди. Яъни, синтетик счётлардаги ёзувларни турлари бўйича таркибий қисмларга бўлиб ўрганувчи счётлар аналитик счётлар деб айтилади.
Аналитик ҳисоб счётлари миқдори у қўлланаётган корхона, ташкилот ва муассасанинг иқтисодиётнинг қайси тармоғида эканлиги, уларнинг фаолияти катта ёки кичиклигига боғлиқ бўлади. Қуйидаги мисоллар орқали синтетик ва аналитик счётларни бир-биридан фарқи ва шу билан бирга уларни ўзаро боғлиқлигини кўриб ўтамиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |