2.16-расм. Анъанавий ёқилғи ҳисобига ишловчи қозонхона ҳудудида жойлашган ва кираётган сувни даслабки иситиб берувчи қуёш сув иситгич қурилмаси
Иссиқлик энергиясига айлантирилган қуёш энергиясидан қиш мавсумида турар-жой биноларини иситиш мақсадларида фойдаланиш мумкин. Аммо қиш пайтида атроф мухит ҳароратининг пасайиб кетиши ва қуёшдан келаётган энергия миқдорининг ёз пайтидагига нисбатан 2-2,5 баравар камайишини ҳисобга олсак, қуёш энергиясидан биноларни иситиш учун фойдаланиш иссиқ сув таъминоти тизимларига нисбатан анча мураккаб эканлиги келиб чиқади. Шу сабабли биноларни 100 % қуёш энергияси ҳисобига иситиш мушкул масала ҳисобланади. Аммо бинонинг томига ёки ён деворларига ўрнатилган қуёш иссиқлик қурилмалари ёрдамида олинган иссиқлик энергиясидан фойдаланиб бинонинг қиш мавсумида иситилиши учун зарур бўлган ёқилғининг 30-40 % ни тежаб қолиш мумкин. Қуёшли иситиш тизимлари, мазкур тизимларда ишлатиладиган насослар, вентиляторлар ва автоматик бошқарув воситалари каби ёрдамчи жиҳозларнинг бор йўқлигига қараб шартли равишда актив ва пассив тизимлар деб аталувчи 2 турга ажратилади.
2.17-расм. Актив куёш иситиш тизими схемаси:
1- бино томига ўрнатилган ясси қуёш сув иситгичлари; 2- ёқилғи ёрдамида ишловчи иситгич (қозон); 3- иситилаётган хона ичига ўрнатилган иситувчи радиатор; 4- иситилаётган хона; 5- қуёш нурланиши
Актив тизимларда қуёш иситгичлари бинодан ташқарида, масалан томида, жойлаштирилиб уларда қиздирилган сув насос ёрдамида бинонинг ичида жойлашган иситиш жиҳозлари яъни радиаторларга юборилади. Булутли кунларда ва кечқурунлари бинони иситиш учун анъанавий ёкилғи ёрдамида ишловчи иситиш қурилмаларидан фойдаланилади.
Куёшли иссиқлик таъминоти тизимларини амалиётга татбиқ этилганлиги одатда ўрнатилган қуёш коллекторларнинг умумий юзаси билан баҳоланади. Шуни айтиш жоизки бошқа хорижий давлотларига қараганда Ўзбекистонда ўрнатилган қуёш коллекторларнинг (ҚК) умумий юзаси анча кам миқдордадир.
Мамлакат
|
ҚК нинг умумий юзаси, млн.м2
|
ҚК ни битта ки шига туғри кела диган юзаси,м2
|
Хар йили тежа ладиган ёқилғи ҳажми, млн.ш.т.
|
Ўзбекистон
|
0,04
|
0,002
|
0,004 0,006
|
АқШ
|
10,0
|
0,05
|
1,0 1,5
|
Япония
|
8,0
|
0,06
|
0,8 1,2
|
Израиль
|
1,75
|
0,45
|
0,18 0,26
|
Австралия
|
1,2
|
0,08
|
0,12 0,18
|
қуёшли иссиқлик таъминоти тизимлари бўйича илмий тадқиқот ишлари ТАКИ (“Инженерлик тармоқларини лойиҳалаш, қуриш ва фойдаланиш” кафедраси), АЖ “ЎзЛИТТИ”, ЎзФА ФТИ “Физика-қуёш” ИИЧБ, Энергетика ва автоматика институт каби ўқув ва илмий тадқиқот институтларида олиб борилмоқда. қуёшли иссиқ сув таъминоти тизимларини амалиётда татбиқ қилиш масаласига ТАқИ олимлари ўзининг катта ҳиссасини қўшган. Улар томонидан 20 дан ортиқроқ намунавий лойиҳалар, ҚМҚ, қуёшли коллекторларнинг давлат стандартлари ишлаб чиқилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |