3-мавзу мустақил ўзбекистон республикасининг ташкил топиши ва унинг тарихий аҳамияти (2-соат)


Олий Мажлис палаталарининг биргаликдаги ваколатлари



Download 0,76 Mb.
bet7/10
Sana21.05.2022
Hajmi0,76 Mb.
#606572
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
3-мавзу слайд

Олий Мажлис палаталарининг биргаликдаги ваколатлари

  • Олий Мажлиснинг хар икки палатаси биргаликда Ўзбекистон Республикаси Конституциясини қабул қилади, унга ўзгартириш ва қўшимчалар киритади;
  • Ўзбекистон Республикаси қонунларини қабул қилади ва ўз навбатида, уларга қўшимча ва ўзгартиришлар киритади;
  • мамлакат ташқи ва ички сиёсатнинг асосий йўналишларини белгилайди; республика қонун чиқарувчи ва суд ҳокимиятлари тизимини ҳамда ваколатларини белгилайди;
  • Бож, валюта ва кредит ишларини, шунингдек, маъмурий-ҳудудий тузилиш масалаларини қонун йўли билан тартибга солиш;
  • Ўзбекистон Республикасининг чегараларини ўзгартириш билан боғлиқ фаолиятни амалга оширади;
  • Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди, Олий суди, Олий хўжалик судини сайлайди;
  • Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг раисини тайинлайди ва васифасидан озод этади;
  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг Бош вазири, унинг биринчи ўринбосари ва ўринбосарларини, Вазирлар Маҳкамасининг аъзолари, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ва унинг ўринбосарларини тайинлаш ва лавозимларидан озод этишга доир фармонларини, вазирликлар, давлат қўмиталари ва бошқарув органларини тузиш ва тугатиш ҳақидаги фармонларини тасдиқлайди;
  • Халқаро шартномаларни ва битимларни ратификация (тасдиқлаш) ва денонсация (барвақт тўхтатиш ) қилади; давлат мукофотлари ва унвонларини таъсис этади;
  • Туманлар, шаҳарлар, вилоятларни ташкил этади; уларни тугатиш, номини ўзгартириш ва уларнинг чегараларини ўзгартиришга оид масалаларни ҳал қилади ва бошқалар.

Вазирлар Маҳкамаси

  • Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи ҳокимиятни амалга оширади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, унинг ўринбосарлари, вазирлар, давлат қўмиталарининг раисларидан иборат. Қорақалпоғистон Республикаси ҳукуматининг бошлиғи Вазирлар Маҳкамаси таркибига ўз лавозими бўйича киради.
  • Вазирлар Маҳкамасининг таркиби Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан шакллантирилади. Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номзоди Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари томонидан кўриб чиқилади ва тасдиқланади. Вазирлар Маҳкамасининг аъзолари Ўзбекистон Республикаси Бош вазири тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади.
  • Вазирлар Маҳкамаси иқтисодиётининг, ижтимоий ва маънавий соҳанинг самарали фаолиятига раҳбарликни, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Олий Мажлис қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари ижросини таъминлайди.
  • Вазирлар Маҳкамаси амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудидаги барча органлар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бадарилиши мажбурий бўлган қарорлар ва фармойишлар чиқаради.
  • Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини ташкил этида ва унга раҳбарлик қилади, унинг самарали ишлаши учун шахсан жавобгар бўлади, Вазирлар Маҳкамасининг мажлисларига раислик қилади, унинг қарорларини имзолайди, Ўзбекистон Республикаси Президентининг топшириғига биноан халқаро муносабатларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси номидан иш кўради, Ўзбекистон Республикаси қонунларида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларида назарда тутилган бошқа вазифаларни бажаради.
  • Вазирлар Маҳкамаси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси олдида жавобгардир.

Download 0,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish