3.3. Мижознинг ҳисоб рақами бўйича нақд пулсиз ҳисоб-китобларни амалга оширилишини текшириш.
Ўзбекистон Республикаси банклари накд пулсиз ҳисоб китобларни Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида ва Марказий банк норматив актларида ўрнатилган тартибда амалга оширади. Тўловлар мижоз шахсий маблағларидан, айрим вақтларда банк кредитидан копланади, агар банк ва мижоз уртасидаги шартномада бошқа ҳолат кўрсатилмаган тақдирда.
Пул маблағларини қабул килувчи ҳисобига ўтказиш факатгина пул тўловчи ҳисобидан олингандан сўнг амалга оширилади., чек билан ҳисоб китоблар қилиш бундан мустасно. Мижоз ҳисобида пул маблағлари етарли бўлмаган тақдирда, унга қўйилган талабларни кондириш қонунчилик ва Марказий банк норматив актлари асосида белгиланган тартибда ўтказилади.
Банк шартнома шартларини бажармасдан, қарздор кредиторга жарима туланиши ва ҳисобланиши учун жавобгарликни ўз буйнига олмайди. Етказиб берилган товар учун пулларни ҳаридор ўз вақтида туламаган тақдирда, етказиб берувчи ва ҳаридар уртасида тузилган шартномага ҳаридор жарима тулайди.
Ўзбекистон Республикаси худудида банклар орасида ҳисоб китоблар Марказий банкнинг худудий бошқармаларида очилган корреспондентлик ҳисобварақлари оркали амалга оширилади.
Юридик шахсларга тўловлар бўйича ҳисоб китобларда сумма Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси томонидан ўрнатилган микдордан ошиб кетса, тўловлар факат накд пулсиз шаклда тўловчининг ҳисобидан қабул килувчига ўтказилади.
Ҳисоб операцияларини аудиторлик текширувини ўтказиш Накд пулсиз ҳисоб китблар тўғрисидаги Низомга асосланади. Банкларда бир хил ҳужжат оборотини тартибга солувчи Накд пулсиз ҳисоб китблар тўғрисидаги Низом корхоналар томонидан ҳисоб китоб шаклини танлашда эркинлиги, уларни шартномада кўрсатиш ва банкларнинг корхона шартномавий алоқаларига аралашмаслик тамойилидан келиб чиқади.
Накд пулсиз ҳисоб китобларни амалга оширувчи корхоналарни текшришда асосий аудиторлик стандартлари ҳисоб китоб формалари тўғрисидаги низом, ҳисобварақлардан маблағларни факатгина маблағ эгаси фармойишига кўра олиш тартибларидан келиб чиқади.
Ҳисоб операцияларини текшириш қуйидагиларни ўз ичига олади:
мижоз ҳисобварақлари бўйича операцияларнинг тўғри ва ўз вақтида амалга оширилиши,
тўлов ҳужжатларини тўғри ҳужжатлаштириш, аккредитивларнинг ўз вақтида қўйилиши,
ўз вақтида солик инспекцияси ва Пенсия фондига ҳамма очилган ҳисобварақлар тўғрисида ахборот бериш,
мижозларнинг очилаётган ва ёпилаётган ҳисоб китоб, валюта ва бошқа ҳисобварақларининг қонунийлиги.
Тўлов топширикномаси мижознинг фармойишига кўра хизмат кўрсатаётган банкка маълум суммани ўз ҳисобидан бошқа ҳисобга ўтказиш тўғрисидаги топширикдир.
Тўловчи банкка белгиланган формадаги топширикномани тақдим этади. Топширикнома бўйича товарлар, хизмат ва бошқа тўловлар амалга оширилиши мумкин. Тўлов топширикномаларини текшириш давомида аудитор топширик муддатининг тақдим этилган муддатга мос келишини, бир бирига тўғри келмаган тақдирда, тўлов топширикномаси банк томонидан амалга оширилмаслиги лозим (бюджет ва бюджетдан ташкари фондлар бундан мустасно). Тўлов топширикномаси факатгина мижоз ҳисобида пул маблағи мавжуд бўлган тақдирда банк томонидан амалга оширилади, агар шартнома ва бошқа норматив ҳужжатларда бошқа ҳолат назарда тутилмаган булса.
Аудитор хўжалик субъекти топширигига кўра зарурий талабларга маблағ ажратиш норматив ҳужжатларда ўрнатилган тартибда амалга оширилганлигини назоратга олади.
Топширикномада тўлов мақсади албатта кўрсатилиши лозим: “Зарурий эхтиёжлар учун”.
Мижоз банкка қуйидаги тартибда топширикнома тақдим этади:
а) уч нусхада, тўловчи ва қабул килувчи бир банк хизматидан фойдаланса,
биринчи нусха тўловдан кейин кунлик ҳужжатларга тикилади.
иккинчи нусха қабул килувчи ҳисобварагининг кучирмасига илова қилинади,
учинчи нусха тўловчи хисбварагининг кучирмасига илова гилинади.
б) Икки нусхада, банклараро ҳисоб китобларда, тўловчи ва қабул килувчига турли банкларда хизмат кўрсатилса,
биринчи нусха тўловдан кейин банк кунлик ҳужжатларига тикилади;
иккинчи нусха тўловчи ҳисобварагининг кучирмасига илова қилинади. Мижоз Банк-клиент алоқа каналидан олинган электрон тўлов топширикномалари ҳам текширилади. Тўлов талабномаси мол етказиб берувчининг ҳаридорга белгиланган суммани банк оркали тулаш талабини ўзида акс эттирувчи ҳисоб китоб ҳужжатидир. Мол етказиб берувчи банкка белгиланган тартибдаги талабномани тақдим этади. қуйидагиларга талабнома қўйилади.
- юклаб жунатилган товарларга,
- кўрсатилган хизматлдарга,
- бажарилган ишга,
- амалдаги қонунда, норматив ҳужжатларда ва шартномада кўрсатилган ҳолларда бошқа тўловлар учун.
Аудитор талабнома ўзида қуйидаги реквизитларни акс эттиришига эътибор бериши керак:
- шартнома номери ва санаси,
- мол етказиб бериш бўйича шартнома контрактацияси,
- мол жунатилган сана, транспорт тури ва номери, товарларни почта Агентлиги ёки телекоммуникация оркали жунатилган тақдирда - почта квитанцияси номери,
- товарни ҳаридор транспорти билан олиб кетишда Мол жунатиш каторида “Сотиб олувчи транспорти билан олиб кетилди” Ишончнома номери кўрсатилиши лозим.
- қонунчиликда белгиланган бошқа реквизитлар.
Аудитор тўлов талабномасига жунатилган товар ва кўрсатилган хизмат нархлари кўрсатилган транспорт ҳужжатлари илова киинганлигини текшириши лозим, агар етказиб берувчи ва тўловчи орасидаги шартномада бошқа ҳолатлар келишилмаган булса. Мол жунатилгандан сўнг шартномага кўра транспорт ҳужжатлари билан етказиб берувчи томонидан инкассога беоилади. Томонлар келишувига биноан талабнома акцептланиши ёки акцептланмаслиги мумкин.
қуйидаги ҳоллардан бошқа ҳолларда мол етказиб берувчи бир операция учун такроран талабнома тақдим эта олмайди:
- биринчи юборилган талабнома банкка етиб келмаганлиги тукрисида маълумот булса,
- юк нотўғри адресга жунатилган тақдирда. Бунда мол етказиб берувчи биринчи талабномани тўловчи банкидан чакириб олиши лозим.
Талабнома ҳисобварақлар руйхати билан етказиб берувчи томонидан банкка тақдим этилади. Бунда ҳисобварақлар руйхати икки нусхада тузилади ва тўлов талабномасининг ҳамма реквизитларини ўзида акс эттириши лозим. Биринчи нусха корхона рахбари ва бош бухгалтер томонидан имзоланиб, мухр билан тасдикланиши керак. Биринчи нусха мол етказиб берувчи банкида бухгалтер томонидан имзоланиб, санаси кўрсатилиб колади.
Талабнолма қуйидаги тартибда тақдим этилади:
а) уч нусхада, тўловчи ва қабул уилувчи бир банк хизматидан фойдаланса,
б) икки нусхада, банклараро ҳисоб китобларда, қабул килувчи ва тўловчига турли банкларда хизмат кўрсатилса.
Талабноманинг биринчи ва иккинчи нусҳалари почта оркали тўловчи банкига юборилади, бунда:
- биринчи нусха банкда тўлов амалга оширилгунга қадар колади,
- иккинчи нусха транспорт ҳужжатлари илова қилинган ҳолда кейинги иш кунидан кечиқмасдантўловчига тақдим этилади.
Тўловчи белгиланган муддат ичида акцептланганлигини белгилаб, талабномани банкка қайтариши лозим. Акс ҳолда талабнома умумий тартибда банк томонидан акцептланади ва тўловдан сўнг:
- биринчи нусха банк кунлик ҳужжатларига тикилади,
- иккинчи нусха ҳисобварақ кучирмаси билан биргаликда тўловчига берилади.
Тўловчи депозитида маблағ йук бўлган тақдирда, талабнома 2 сонли картотекага ўтказилади. ва бу хакида мол етказиб берувчига хабар килади. Депозит ҳисобварақка пул келиб тушиши билан тартиб билан қонунчиликка кўра тўловлар амалга оширилади.
Аккредитив - банк шартли мажбурияти, мижоз топширигига кўра шартнома бўйича карши тараф фойдасига очилади. Аккредитив очган банк мол етказиб берувчига ёки бошқа банкка аккредетивда келтирилган ҳужжатлар тақдим этилган тақдирда тўловни амалга ошириш ҳуқуқини беради.
Аккредитивлар банкнинг айрим ҳисобварақларида юритилади ва балансда 22602 “Аккредитив бўйича мижоз депозитлари” ҳисобварагида жой олади. Ҳар бир мол етказиб берувчи учун ўз банкида алоҳида аккредитив ҳисоб очилади.
копланган ва копланмаган аккредитивлар чакириб олинадиган ва чакириб олинмайдиган бўлиши мумкин. Агар бунака кўрсатма мавжуд бўлмаса, аккредитив чакириб олинувчи ҳисобланади.
Банк томонидан чакириб олинувчи аккредитив ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин, мол етказиб берувчи розилигисиз. Чакириб олинувчи аккредитив ўзгаришлари хакида тўловчи факат банк-эмитент оркали хабар беради.
Аммо - аккредитив шартларига тўғри келувчи, аккредитив ўзгариши олдидан тақдим этилган ҳужжатлар тўлови амалга оширилиши лозим.
Чакириб олинмайдиган аккредитив мол етказиб берувчи розилигисиз бекор қилиниши ёки ўзгартирилиши мумкин эмас.
Мол етказиб берувчи аккредитивдан фойдаланиш муддатидан олдин воз кечиши мумкин, агар бу аккредитив шартларида кўрсатилган булса.
Аудитор аккредитив ёпилишининг қонунийлигини текшириши лозим. қуйидаги ҳолларда мол етказиб берувчи банкида аккредитив ёпилиши амалга оширилади:
а) аккредитив муддати тугаганда. Аккредитив ёпилиши хакида ижро этувчи банк банк-эмитентга хабар беради.
б) аккредитив муддати тугамасдан олдин аккредитивни бекор қилиш хакида мол етказиб берувчи аризасига кўра. Ижро этувчи банк банк-эмитентга хабар беради. Аудитор бу ҳолатларнинг тўғри белгиланган тартибда амалга оширилишини текширади.
в) Сотиб олувчининг аккредитивни тўлиқ ёки қисман чакириб олинган тақдирда, аккредитив шартларида белгиланган булса. Бунда аудитор 22602 “Аккредитивлар бўйича мижоз депозитлари” баланс ҳисобварагидаги колдикдан ёпилаётган аккредитив суммаси ошиб кетмаганлигига эътиборни каратади. Аккредитив ёпилиши хакида банк-эмитентга хабар берилади.
Аудитор аккредитив бўйича депозит ҳисобварагидан накд пул маблағлари туланмаганлигини ҳам текшириши лозим.
Инкассо топширикномаси ўзида банк мижозининг тўловчи ҳисобварагидан маблағни мажбурий ечиб олиш талабини акс эттиради.
Инкассо топширикномасини қуйидагилар тақдим этади:
- солик органлари - давлат бюджетига солик ва бошқа тўловлар ўтказади,
- бюджетдан ташкари фондлар - қонун актларида кўрсатилган булса, етмаган маблағларни олишда,
- божхона органлари - ўз вақтида туланмаган божхона тўловларини ундиришда,
- суд органлари - улар берган ижро ҳужжатлари бўйича,
- қонунчиликка кўра бошқа органлар.
Аудитор инкассо топшириқномалари ҳисоб китобларини текшириш давомида тўловчи ҳисобидан маблағлар ечиб олинишининг қонуний ва тўғрилигига эътибор бериши керак. Тўловчи ҳисобидан маблағларни ечиб олиш фацатгина хакикий ҳужжатлар ёки уларнинг дупликатларига кўра амалга оширилади. Ушбу ҳужжатларнинг нусҳаларига асосланиб, маблағларни ечиб олиш рухсат этилмайди.
Хўжалик суди қарорига кўра инкассо топширикномаларини текширишда аудитор қарорнинг номерини, санасини ва давлат божи ҳаражатларига эътибор бериши лозим.
Қонунда инкассо талабномаларини қуйидаги муддатларда кўйиш белгиланган:
судга берилган ижро варақлари бўйича – 3 йил;
хўжалик судига берилган ижро варақлари бўйича – 6 ой;
мехнат англашмовчиликлари бўйича – 3 ой.
Агар тўловчи ҳисобида маблағ йўк бўлса, инкассо топширикномаси 2 сонли картотекага ўтказилади ва қонунда белгиланган тартибда, навбат билан тўланади.
Банкнинг айби билан инкассо талабномаси бажарилмаган тақдирда, қонунчиликда белгиланган тартибда банк жавобгар ҳисобланади.
Валюта операциялари – ташки иқтисодий фаолиятни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси пул бирлигини ва хорижий валютани тўлов маблағи сифатида ишлатилиши билан боғлиқ операциялардир. Ўзбекистон Республикаси худудига валюта бойликларини киритиш ва чиқариш, халқаро пул кўчирмалари ҳам валюта операцияларига киради.
Do'stlaringiz bilan baham: |