5.Ўзбекистонда алоқа ва коммуникация инфратузилмасини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари, тенденциялари ва ислоҳотлар.
Ўзбекистонда 2018-2021 йилларда алоқа ва коммуникация инфратузилмасини ривожлантириш- нинг асосий устувор йўналишлари:
1. Хорижий ва ички молиялаштириш манбаларини, замонавий технологияларни жалб этиш кўламини кенгайтириш, қурилиш ва индустриал ишлаб чиқариш комплексларини янгилаш асосида замонавий телекоммуникация тизимларини комплекс равишда ва илдам ривожлантириш ҳамда қуриш;
2. Замонавий телекоммуникация тармоқлари ва иншоотларини модернизация қилиш ва жадал ривожлантириш, уяли алоқа ҳамда маълумотларни кенг йўлакли узатиш тармоқларини кенгайтириш, республика минтақаларида рақамли телевидениега босқичма-босқич ўтиш;
Телекоммуникация соҳасини ривожлантириш бўйича ислоҳотлар:
Телекоммуникация тармоқларини ривожлантиришда республикада рақамли тармоқларга босқичма-босқич ўтиш амалга оширилмоқда. Ўз.Р. ВМ нинг 2002 йил 6 июндаги 200-сонли “Компьютерлаштиришни ривожлантириш ва ахборот-коммуникация технологияларини янада жорий этиш борасидаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, маълумотларни рақамли узатиш тизими ва рақамли коммутацион қурилмалар базасида миллий телекоммуникация тармоғини янада ривожлантириш ва такомиллаштириш, ягона илмий-техник ва инвестиция сиёсатини ўтказиш, телекоммуникация соҳасидаги корхоналарнинг барқарор ва самарали фаолиятига эришиш, иқтисодиёт ва мамлакат аҳолисининг алоқа ҳизматларига бўлган эҳтиёжларини ҳартомонлама қондириш мақсад қилиб олинди.
Охирги 10 йил ичида 40 дан ортиқ 2,5 млрд. долл. қийматга эга бўлган лойиҳаларни амалга ошириш натижасида барча халқаро ва шаҳарлараро ва 97.5% маҳаллий телефон станцияларини рақамлаштиришга эришилди. Республика вилоят марказларидаги барча аналогли автоматик халқаро телефон станциялари рақамли станцияларга алмаштирилди.
Почта хизмати соҳасини ривожлантириш бўйича ислоҳотлар.
Ўзбекистонда почта хизмати фуқаролар мулоқотининг оммабоп механизми, давлат хўжалик ва ижтимоий инфратузилмасининг ажралмас қисми бўлиб ҳисобланади. Почта бугунги кунда товар ва хизматларни ишлаб чиқариш ва истеъмол қилиш билан бирлаштиради, ҳам ишлаб чиқарувчиларга, ҳам истеъмолчиларга хизмат кўрсатади, ва шу билан, иқтисодиётга, бошқарувга, шунингдек бизнесни ривожлантиришга ва одамлар фаровонлигини оширишга фаоллик билан таъсир этади. Почта алоқасининг миллий тармоғи “Ўзбекистон почтаси” очиқ акциядорлик жамияти томонидан географик принципга кўра ташкил этилган ва почта алоқаси объектлари ҳамда почта йўналишларининг кенг тарқалган тармоғидан иборат бўлиб, бу тармоқ почта жўнатмаларини юбориш ва етказиб бериш, пул ўтказмалари, давлат пенсия ва нафақаларини тўлаш учун мўлжалланган. Ўз.Р. да почта алоқаси тармоғи ўз ичига 14 та ҳудудий филиаллар, 174 та туман ва шаҳар узеллари, 13 та ишлаб чиқариш участкалари, 3006 та алоқа бўлимлари, шунингдек 1 та ихтисослаштирилган “Халқаро почтамт” филиалини олган тизимдан иборат. Бугунги кунда 33 та авиа, 1 та темирй йул ва 400 дан зиёд автомобиль йўналишлари мавжуд бўлиб, улар почта жўнатмаларини мунтазам тарзда ташишни таъминлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |