БУЙРАК АРТЕРИАЛ ГИПЕРТЕНЗИЯСИ
Буйрак калавасида қон айланишининг бузилиши туфайли келиб чиққан қатор буйрак касалликлари: ўткир ва баъзан сурункали нефрит, пиелонефрит, нефроангиосклероз, артериал босимнинг вақтинчалик ёки доимий кўтарилиши билан кузатиладиЖртериал гипертензиянинг патогенези асосан гуморал. Буйрак гипертензиясининг ўзига хос хусусиятларидан бири диастолик босимнинг юқори бўлишидир. У 120-160 мм симоб устунига тенг бўлади, шу билан бир вақтда сисголик босим ҳам юқори бўлади.
Гипертензиянинг клиник кўриниши хилма-хил: қаттиқ бош айриши, қулоқда мунтазам ёки зўрайиб турувчи шовқин пайдо бўлиши, бош айланиши, парестезия, яъни сезгиларнинг пасайиши, тиришиш кузатилиши мумкин. Томирлар қисилганда ҳаракат қилиш, қусиш, эшитиш бузилади. Бош огриги хуружи вақтида кўнгил айниб қусиш кузатилади. Хуружлар узоқ вақт давом этмайди, лекин бир неча маротаба қайтарилиши мумкин. Артериал босим бу вақтда янада юқори кўтарилади, калла суяги ичидаги босим ҳам ортади. Буйрак гипертензиясининг белгилари артериал босим ортиб (асосан, диастолик босим), чап қоринча гипертрофияси ривожланади, аортада II тон кучайган.
Чап қоринча гипертрофияси артериал босим ортишидан тахминан 1 ой кейин аниқланади. Ҳар хил қон оқишлар ва кон қуйилишлар пайдо бўлиши мумкин. Бурундан кўп қон кетиши баъзан бемор ахволини енгиллатиши мумкин, чунки бу вақтда артериал босим пасаяди. Лекин баъзан жиддий асоратлар бўлиши: кўз тўр пардасига қон қуйилиши, кўришнинг бузилиши, фалажга ва хатто ўлимга олиб келувчи мияга қон қуйилиши кузатилиши мумкинД
Гипертензия туфайли юрак-қон томир етишмовчилиги ривожланиши кузатилади. Олдин чап қоринча, сўнгра ўнг қоринча етишмовчилиги ривожланади. Бу касаллик бошланишида, яъни юрак-қон томир системаси ттли тўсатдан бошланган периферик қаршиликка мослашишга улгурмаган вақтда ёки юрак мускуллари узоқ вақт зўриқиб ишлаган вақтда пайдо бўлади. Бу вақтда харакат қилганда хансираш, юракнинг тез уриши, юрак сохасида огриқ кузатилади. Бўғилиш хуружи юрак астмаси шаклида бўлиб, ўпка шишига олиб келиши мумкин. Касаллик сурункали кечганда ўнг қоринча етишмовчилиги қўшилиб шиш, кўкариш ва хоказолар пайдо бўлади.
Артериал гипертензия вақтида кўз тубида ўзгариш ривожланади, у олдин функционал бўлиб, сўнгра органик хусусиятга эга бўлади. Вена қон томирлари кенгайиб, артерия қон томирлари тораяди, кейинчалик тўр парда шишиб, унга қон қуйилиши қўшилади. Чўзилиб кетган сурункали касалликда нейроретинит ривожланади ва одатда у тараққий қилиб борувчи томир касаллигининг белгиси деб ҳисобланади. Шунинг учун "кўз туби - буйрак ойнаси" дейилади. Нейроретинитда бемор кўриши ёмонлашаётганлигидан шикоят қилиб кўпинча кўз докторига мурожаат қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |