Кўзлар инсоннинг ижодий қудратини ташкил этиб,
улар қувватни қабул
қиладилар ва инсонга етказиб берадилар. Яъни бу шахс башариятга нима бера олишини
англатиб туради. Пешона эса, кишининг маҳнавий ва руҳий дунёқарашидан ҳикоя
қилиши мумкин.
Кармик фалакиёт маълумотлари бўйича,
эркак юзидаги ҳудудлар:
1 - ўнг кўз (Куёш);
2
- чап кўз (Ой);
3
- пешона (Юпитер);
4
- ияк (Сатурн);
5
- бурун (Марс);
6
- оғиз (Венера);
7
- ёноқ (Меркурий).
Кўплаб бошқа машҳур бўлмаган мактаблар ҳам инсон юзи ва ҳайвон ўртасида
боғлиқлик излаб келганлар ёки юз ифодаларида мазкур ҳайвонга хос белгиларни
ахтарганлар (тўнғиз қулоқ, буқа бўйин, бургут бурун, бўри тиш ва бошқалар). Бироқ барча
қошга қадар; 2-қошдан буруннинг қуйи қисмигача; 3-бурун учидан иякка қадар.
мактаб намояндалари инсон юзи унинг ички олами кўзгуси, юзнинг ташқи кўриниши
кишининг ички дунёсига таъсир ўтказади, деган фикрда якдил бўлганлар. Юзни ўқишда
бош шакли, пешона ва қошлар, қош-кўзлар ва бошқаларни бирга олиб, маълум
қонуниятлар асосида солиштириш керак. Бошловчиларга дарҳол «сўнгги ҳукм»
чиқаришга шошилмасликни маслаҳат берамиз, чунки, барча ифодаларни жамлаб, баҳо
бериш тажриба орқали эришиладиган қобилиятдир. Шу боис, биз бир неча мактаб
тажрибаларига асосланиб, ўзбекона менталитетга муқояса этган ҳолда масаланинг
моҳиятини баён қилишга ҳаракат қилдик. Асос сифатида эса «Мянҳ-Сян» ҳамда «Сианг-
Минп> Хитой физиогномика мактаблари таълимотларини олдик.
Юз мутаносиблигининг бузилиш сабаблари бир неча бўлиб, механик, руҳий
жароҳатлар, ёш (ёш ўгиши), жинс (ирқ)ни ўз ичига олади. Ёш ўтиши билан инсон
танасининг умумий ҳажмига нисбатан юз ва бош мутаносиблиги сезиларли ўзгариши
маълум. Мисол учун, қарияларда юзнинг қуйи қисми (оғиз-ияк) қисқаради. Юз
тузилишининг ўзгариши, ўз навбатида, юзнинг ўнг ва чап яримшарлари етакчилик
фаолиятига нисбатан ҳам таъсир кучи га эга.
Юзининг чап қисми устивор бўлган шахсларда оқилона, мантиқий фикрлаш юқори ва шу
сабабли бундай кишиларнинг юзи эркакшода, ўнг яримшар устивор юзли кишилар юз
ифодаси юмшоқроқ кўринишда бўлади.
Аёллар боши эркакларга нисбатан йигирма фоизга кичикроқ бўлиши фанда
исботини топган. Умуман, кўп аёллар пешонаси силлиқ, бўртиб чиқмаган, жағлар
нисбатан ингичка, қош усти ёйи ажралиб турмайди. Аёл юзини ажратиб турувчи белги
кичкина қулоқ чаноқпари ва юмшоқ чизгили иякдан иборат. Қадимий мактабларнинг ҳар
қайсиси одам юзини, юқорида кўрсатилгандай, ўзига хос қисмларга ажратган. Кўҳна
Хитой физиогномистлари юзни беш унсур: темир, сув, дарахт, олов ва тупроққа
нисбатлаганлар.
Инҳ-Янҳ - қарама-қаршиликлар (оқ-қора, кун-тун, яхши-ёмон) мутаносиблигини англатиб,
хитойликлар ана шу асосда инсонни ўрганишга ҳаракат қиладилар. Беш унсур
мутаносиблигини таҳлил қилишда Инҳ-Янҳ копцепциясига асосланилади.
Юз шакли
Мумтоз анатомия юзни бир неча асосий қисмга бўлади: пешона (1); кўз (2); бурун (3); кўз
ости; оғиз (5); ияк (6); лунж (7); қулоқ-жағ (8); ёноқ (9); чакка (10).
Оврўпа, Ўрта Осиё, Хитой ва Япон физиогномика мактаблари табиблари,
уламолари юзнинг асосий 5 шаклини фарқлайдилар.
Чўзинчоқ юз - шакли бўйича тўғри тўртбурчакка ўхшаган бўлиб, Хитой
физиогномистлари уни темир унсурига хос деб белгилайдилар. Юз баландлиги энгак
еканлиги билан тенгроқ. Бундай юз тузилиши оқсуякларга хос бўлиб, мазкур юзли
шахслар хотиржамлиги, интеллекта, ҳиссиёти билан одамларда ҳурмат уйғотади. Бундай
юз тузилишли шахслар доно ҳамда ҳисоб-китобли бўладилар.
Улар ўз мақсадларига эришишда ташкилотчилик хусусиятларига эга.
Япон физиогномистлари бундай юз тури барча япон императорларига хос бўлган, деган
фикрда.
Думалоқ юз - бундай юз шаклига эга шахслар хуш кайфият, лаззатли таомлар,
қувноқ суҳбатлар, шинамлик ва қулайликни ёқтирадилар. Хитой уламолари уларни сув
унсурига нисбатлайдилар.
Шу билан бирга, улар мулойимлик ва келишувчанлик хислатлари билан ҳам
ажралиб турадилар. Бироқ, бундай шахслар баланд қаншарли бурун эгаси бўлса, ёноқлари
бўртиб, кўзлари ёниб турса, қатҳиятли бўладилар. Улар орасидан яхши саркардалар
етишиб чиқади, деб ҳисоблашади япон физиогномистлари.
Юзнинг квадрат кўриниши, одатда, қатҳиятли, бардошли ва оз-моз шафқатсиз
кишиларга тегишлидир.
Уларнинг фикрлаш доираси тор эсада, бироқ ҳар доим мақсадларига сабот билан
интилаверадилар. Хитойликлар юзнинг бу кўриниши тупроқ унсурига хослигини
таҳкидлашади. Муомалада очиқ ва ростгўйдирлар. Бу шаклдаги юз эгалари доимо омадга
интиладилар. Улар
етакчиликка ошиққанлари билан меҳнат фаолиятларида ижрочиликка мойил бўладилар.
Бундай юз тузилишига эга аёллар оилада устувор бўлишни хоҳлайдилар.
Учбурнак юз - бундай юзли шахсларнинг пешонаси очиқ ва кенг, ёноқлари
бўртган, жағлари кичик, кўзлари чуқур жойлаигган бўлади. Олов унсурига хос юз. Юзлар
гўштсиз. Бундай шахсларнинг имкониятлари юқори бўлади.
Учбурчак юз эгалари жамоа билан якдил бўла олмайдилар. Улар доимо ўз
фикрларига эгаликлари ва ёшликдан кўп қнйинчилик кўрганлари сабаб, ўзгалар билан
унчалик келишувчан эмасдирлар. Моддий жиҳатдан ҳам улар кўп қийинчиликларга дуч
келадилар. Сабаби, улардаги одамларга нисбатан ишончсизликдир, дея таҳкидлайди хитой
физиогномистлари. Улар улкан ақл ва кузатувчанлик қобилиятларига эга.
5. Трапециясимон юз - бундай шахсларда юз тузилиши кенг ва очиқ пешонаси, жағининг
кичиклиги билан ажралиб туради. Уларда дарахт унсури белгилари намоёндир, дейишади
хитой физиогномистлари. Жағлари учли эмас. Улар билимга чанқоқ, илм ва идрокда катта
ҳурматга эришиб, муваффақиятга йўл топадилар. Бироқ, уларнинг ички дунёсига йўл
топиш, улар билан дўстлашиш жуда қийин.
Осиеда шахснинг юз тузилишига қараб, юз белгилари, мимика ифодаси, рангига кўра
кишининг тимсоли турлича ифодаланган. Масалан, «ўт», «кесак», «чарм» ва ҳоказо деб
баҳоланган. Мисол учун, биров ҳақида «Бу бола ўт, ўт...», ёки «Бунча кесак бўлмаса...»,
каби ибораларга дуч келамиз.
Хитой (физиогномистлари инсон юзини 5 унсурга менгзаш билан бирга, бир-
бирига қарма-қарши унсурлар билан ҳам фарқлайдилар. Масалан, *олов-сув» - бундай
шахслар ўз-ўзидан кўп қийинчиликларга дуч келадилар, деб ҳисоблайдилар. Уларда
шахсий муаммолар талайгина бўлади. Чунки, олов ва сув турфа табиатга эга бўлиб,
турфалик истак-хоҳишлар зиддиятини юзага чиқаради. Сув унсури табиатан олов
унсурига мос келмайди ва уни ўчиради. Шу тариқа, шахсда унинг келажагига таъсир
этувчи ички зиддият қўзғалиши маълум. Хитойликлар, бу унсурларни тўғри англаган
киши, улардан бирининг табиатини сўндириш орқали катта натижаларни қўлга киритиш
мумкин, деб ҳисоблайдилар.
Барча физиогномистлар якдиллик билан насл, ота- онадан мерос ирсий белгиларга
кўра ҳам шахснинг юзида бир-бирига номутаносиб унсур-белгилар бўлади, деган фикрни
билдирадилар. Бундан, беш панжа баробар бўлмаганидай, фарзандлар ҳам бир-бирига
ўхшасаларда, ўзаро фарқлари бўлади, деган маъно англашилади.
Юз ранги
Қадимги Шарқнинг барча табиблари (Ҳиндистон, Хитой, Ўрта Осиё) юзни ўқиш
санҳатини (физиогномика) пухта эгаллаганлар. Бу, айниқса, хасталикларни аниқлашда қўл
келиб, касаллик бемор юз ранги ва суяк тузилишига қараб аниқланар эди. Юз ранги ҳар
биримизда соғлиқ барометри ва ички руҳий туйғулар кўзгусидир. Масалан, буюк
император Юлий Цезар саркардалар довюраклигини юз рангига қараб ажаратарди. Хавф
пайтида ботир қизаради, қўрқоқ оқаради, деб ҳисоблар ва ҳеч қачон адашмас эди. Шарқ
табиблари асосан юзнинг пушти, қизил, рангпар, буғдой ранг ва кўкиш каби рангларини
фарқлайдилар. Шунинг учун, муҳтарам китобхон, ҳар қандай вазиятда, суҳбат ёки
учрашувда сиз ҳам, энг аввало, суҳбатдошингиз юз рангига эътибор қаратишингиз муҳим.
Шунда сиз муомалада кўзлаган натижага эришишингиз мумкин.
Пушти юз - терининг пушти ранги коммуникабеллик, кечиримлилик, ҳар хил
жанжал ва низолардан ўзини олиб қочувчи ёки ундай ҳолатлар олдини олишга уринувчи
шахсга хос. Бундай киши табиатан ақл эгаси бўлиб, доимо ўз билимларини
чуқурлаштириб боради. У мулойим ва романтик. Шовқинни ёқтирмайди, сокин, босиқ
гапиради. Асосан, болаларнинг юзи пушти рангда бўлгани учун улар кечиримли, кучли
хотирага эга бўладилар.
Қизил юз - бундай ранг шахс соғлигида қандайдир камчилик борлигини биддиради. Нафас
йўллари ёки қон босими билан боғлиқ муаммоларни кўрсатади. характерига кўра, бундай
кишилар фаол, мустақил фикрга ега бўладилар.
Юқорида келтирилган ранглар кўпинча аралаш ҳолда кўзга ташланиб (оқиш-
пушти, оқиш-қизил, оқиш- буғдойранг), шахс соғлиғи ва ички туйғуларидан дарак беради.
Ҳар қандай суҳбат пайтида киши турли эмоционал ҳолатга тушиб қизаради, оқаради ва
ҳоказо. Шундан келиб чиқиб, физиогномика билан танишишни киши юз рангини
солиштиришдан бошланг.
Юзнинг суяги тузилиши ва гўштдорлик
Шахс юзининг суяк тузилиши ва гўштдорлиги унинг характерини белгилашда
катта аҳамият касб этади. Бу икки белгидан унинг хулқ-атвори ҳам да фикрлаш доирасини
англаш мумкин. Шу боис. юз шакли, рангини аниқлаб олгандан кейин, суяк тузилиши ва
гўштдорлигига эътибор қаратишни маслаҳат берамиз.
Юзида суяк бўртиб чиққан шахс шошқалоқ, серҳаракатдир. Бундай юзли шахслар
ҳам ўзига, ҳам бошқаларга жуда талабчан ва қатъий кишилардир. У билан дўстлашиш,
мулоқотга киришиш жуда қийин. Мулоқотга киришганда эса, уларга ишониш мумкин.
Характерининг салбий хусусиятларидап бири ҳеч қандай танқидни кўтаролмаслигидан
иборат. Ўзбилармонлик ва мақтанчоқлиги билан ажралиб турадилар.
Юзнинг гўштдорлиги. Гўштдор юз эгалари ўзининг юмиюқтабиатлиги билан
одамларни жалб қилади. Улар киришимли, билимга чанқоқ, давраларда кишилар
диққатини тортишни ёқтирадилар. Шу билан бирга, асл ҳолатларини табассум ёрдамида
яширишга интилишади. Халқда тўладан келган, доимо табассумли кишиларни беғам, деб
баҳолайдилар. Чунки, улар шахсий ҳаётларига бировлар аралашишини, кечинмаларини
ошкор этишни исташмайди.
Пешона. Суҳбатдош юзини таҳлил қилиш икки йўналишда амалга оширилади.
Ташқаридан ёки суҳбат пайтида. Бу тилни пешонадан бошлаш керак. Юзнинг пешона
қисми кишининг бутун ҳаёт йўлини акс эттиради ва интеллектуал ҳамда маҳнавий-
маданий, руҳий дунёқарашини белгилайди. Шунинг учун,
халқда «пешонанг ёруғ бўлсин», «пешонангдагини кўрасан» каби иборалар бежиз
ишлатилмаган.. Хитойликларни хикматига кўра, идеал пешона ялтираб туриши керак,
пушти ёки оз-моз қизил ранг шахс саломатлигининг яхшилиги кўрсаткичидир.
30 ёшдан сўнг пешонада илк ажин ва бурмалар пайдо бўлади. Бу ҳаёт тажрибаси
қолдирган асорат.
Пешонани таҳлил қилишдан олдин, биз унинг баланд-пастлиги, кенг-торлигига
эътибор беришимиз лозим. Шу билан бирга, соч қоплами бошланишининг шаклини
назардан қочирмаслик керак.
Мутаносиб кўринишга эга пешона кўз кенглигининг икки баробарини ташкил этади ёки
бурун баландлигига тўғри келади.
Соч қоплами бошланишининг текис шакли. Тўғри бурчакли соч қоплами кўпинча
эркакларда учрайди. Бундай шахслар оилага содиқ, меҳнат фаолиятида топширилган
вазифани аниқ бажарадилар. Улар атрофдагилардан яхши сўз, мақтов кутадилар.
Бажарган иши яхши баҳоланишини ва иш фаолияти орқали ҳурматга сазовор бўлишни
истайдилар. Юқори лавозимга интилишса ҳам, камдан-кам ҳолда унга эга бўладилар.
Кўпроқ ўрга даражадаги ходимлик лавозимларига етишадилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |