3-Маъруза.
Мавзу. Электрон хукумат бошқарув тизими
Режа:
Электрон хукумат тушунчаси.
Ўзбекистон республикасида электрон ҳукуматни ривожлантириш.
Электрон хужжат айланиш тизими
Электрон тижорат тизимлари.
Интернет тўлов тизимлари.
Таянч иборалар: электрон ҳукумат, e-government, электрон ҳукумат тизимлари, электрон ҳукуматни ривожлантириш, давлат хизматларини электрон тақдим этиш, интерактив хизматлар, ягона портал, идентификация тизими, авторизациядан ўтиш, open ID технологияси, ҳужжат,электрон ҳужжат, электрон рақамли имзо, электрон ҳужжатнинг реквизитлари,электрон ҳужжат алмашиш,очиқ калит, ёпиқ калит, электрон почта, ҳимояланган почта, E-ХАТ, автоматлаштирилган хужжатлар алмашув мажмуаси,GERMES, электрон тижорат, электрон пуллар, электрон пул бирликлари, тўлов тизимлари, интернет-банкинг, электрон кармон, тўлов карточкалари, пул ўтқазмалар, интернет дўконлар, интернет биржа
1.Электрон хукумат тушунчаси.
Электрон ҳукумат (ингл. e-Government) – бу фуқаролар, бизнес, давлат ҳокимияти бошқа тармоқлари ва давлат амалдорларига ахборот тақдим этиш ҳамда аввалдан шаклланган давлат хизматларини кўрсатиш бўлиб, бунда давлат ва фуқаро ўртасидаги шахсий алоқа минималлаштирилган бўлади ва ахборот технологияларидан максимал даражада фойдаланилади. Бошқача айтганда барча ҳам „ички“, ҳам „ташқи“ алоқалар ва жараёнлар мажмуаси тегишли ахборот-коммуникация технологиялари билан қувватланиб ва таъминланиб турадиган ҳукумат.
Электрон ҳукумат - бу ахборот технологиялари имкониятларидан юқори даражада фойдаланган ҳолда давлат органлари ва фуқаролар ўртасидаги шахсий алоқадорликни камайтириш орқали фуқароларга, бизнесга, давлат ҳокимиятининг бошқа соҳаларига ҳамда давлат хизматчиларига мавжуд маълумотларни ва давлат хизматларини онлайн тарзда етказиб бериш усулидир.
Дунёнинг тараққий топган мамлакатларида «Электрон ҳукумат» миллий тизимини фаол татбиқ қилинмоқда. Бу тизим давлат тузилмаларини бошқаришни, давлат ва тадбиркорлар ўртасидаги алоқани мустаҳкамлаш орқали бизнес-жараёнларни самарали ривожлантиришни таъминлабгина қолмай, фуқароларга давлат хизматларини интернет орқали ҳаммабоп интерактив шаклда тақдим этиш имконини ҳам яратади.
Коммуникация тармоқлари (шу жумладан Интернет) орқали ахборотга ишлов бериш, уни узатиш ва тарқатишни электрон воситалари асосида давлат бошқарувини ташкил қилишни, давлат ҳокимияти органларини барча бўғинлари томонидан фуқароларнинг барча тоифаларига электрон воситалар билан хизматлар кўрсатиш, ўша воситалар ёрдамида фуқароларга давлат органларининг фаолияти ҳақида ахборот бериш.
„Электрон ҳукумат“ тушунчаси 1990-йилларнинг бошида пайдо бўлган, лекин амалиётга сўнгги йиллардан бошлаб татбиқ қилина бошлади. Электрон ҳукуматни ишлаб чиқиш билан биринчи галда , АҚШ, Жанубий Кореа, Англия, Италия, Норвегия, Сингапур, Австралия ва айрим бошқа давлатлар (Франция, Германия, Катар, БАА ва ҳ.к.) шуғулландилар.
Электрон ҳукуматнинг уч асосий ривожланиши тизими ажратилади:
Do'stlaringiz bilan baham: |