6-маъруза: Шлақопортландцементни ишлаб чиқариш. Шлақопортландцементни қурилишда қўллаш соҳалари
Режа: 1. Шлақопортландцемент таркиби
2. Шлакоцементларининг турлари ва технологияси
3. Шлақопортландцементни қурилишда қўллаш соҳалари.
Шлақопортландцемент.
Шлақопортландцемент – бу портландцемент клинкер ва донадор домна шлагини бирга туйиш ёки алохида-алохида майда порошок холигача туйилган клинкер билан домга шлагини қуруқлигича обдан аралаштириб ва иккала холда хам бутун аралашма оғир лигиниг 5 % гача микдорда гипс қўшиб ишланган гидравлик боғловчи моддадир.
Шлак-портландцементда оғир лиги буйича камида 20% ва кўпи билан 85% шлак бўлиш и зарур, уртача 50 – 60%.
Қотиши. Шлақопортландцемент қотишининг дастлабки муддатларида портландцементга нисбатан секин, кейинчалик эса тез мустаҳкамлана боради. Мухит паст мусбат температурада бўлганида шлак-портландцемент мустаҳкамлигининг усиши нихоятда кескин пасайиб кетади. Етарли даражада нам мухитда температуранинг ошиши пуццолан портландцементнинг қотишига қандай яхши таъсир этса, шлак-портландцементга хам ана шундай таъсир қилади.
Хоссалари ва ишлатилиши.
Шлақопортландцемент олти маркага бўлинади: 150; 200; 250; 300; 400; 500. Хозирги вақтда асосан 300 ва 400 маркали шлак-портландцемент ишлаб чиқарилади.
Шлақопортландцементнинг чучук сувга, шунингдек сульфатга чидамлилиги портландцементникига қараганда юқори. Чунки қотиш маҳсулотларида кальций гидрат оксиди кам.
Шлақопортландцементининг совуқка чидамлилиги каноатланарли. Бироқ дам намланиб, дам куриб, шунингдек дам музлаб, дам эриб туриш шароитларида шлақопортландцемент асосида ишланган бетон портландцемент асосида ишланган бетонга қараганда хар холда анча чидамсиз бўлади. Шлак-портландцементнинг кимматли хоссаларидан бири, унинг утга нихоятда чидамлилигидир. Бу хам қотиш маҳсулотларида кальций оксиди камлигидан. Шлак-портландцемент хатто узок вақт жуда катта (1000о гача) температура таъсир қилиб тургани такдирида хам уз мустаҳкамлигини бушаштирмайди.
Шлақопортландцемент хам амалда одатдаги портландцемент қандай сохаларда ишлатилса, худди шундай сохаларда ишлатилади. Юмшок сувлар, шунингдек баъзи минераллашган сувлар таъсирига жуда чидамли бўлгани сабабли, дегиз суви ёки бошка агрессив сув таъсирида бўладиган гидротехник иншоотларга ишлатилгани маъқулроқ. Қотаётганида кам иссиқ чиқариш ва ўтга нихоятда чидамлилигини назарга олиб, шлакопортландцементни яхлит бетон иншоотларда, шунингдек иссиқ цехларнинг утга чидамли темир-бетон конструкцияларида ишлатиш фойдали бўлади, деб ҳисоблаш лозим.
Шлак-портландцементни тез-тез музлаб-эриб ва намланиб куриб турадиган конструкцияларга ишлатиш тавсия килинмайди.
Қурилишда активлиги жихатидан тенг портландцементга қараганда шлакопортландцемент ишлатиш (клинкердан оз сарфланиши сабабли) иктисодий жихатдан жуда фойдалидир.
Назорат саволлар:
1. Шлакопортландцементнинг кимёвий таркиби.
2. Шлакопортландцементнинг қандай хоссаларини биласиз.
3. Шлакопортландцемент қандай сохаларда ишлатилади.
Фойдаланилган адабиётлар
1. Қосимов И.К. Қурилиш ашёлари. Дарслик. Мехнат. Т., 2004.
2. Махмудова Н.А. Боғловчи моддалар. Ўқув қўлланма. ТАҚИ, Т., 2012.
3. Нуритдинов Х.Н., Қодирова Д.Ш. Боғловчи моддалар ва қурилиш материалларини тадқиқ этиш усуллари. Ўқув қўлланма. ТАҚИ, Т.,2012.
4. Волженский А.В. Минеральные вяжущие вешества. М., Стройиздат. 1979.
Do'stlaringiz bilan baham: |