Дифманометрли сарф ўлчагич. Трубадаги суюқ модда оқимининг сарфини босим тушиши бўйича ўлчайдиган асбоблар комплекти оқимни торайтирадиган қурилма (диафрагма, сопло ва Вентури соплоси) ва сарфи бўйича даражаланган дифференциал манометрдан иборат бўлади.
Сарфни ўлчаш учун қўлланиладиган дифманометрнинг принципиал схемаси 1-расмда кўрсатилган.
Сарфи ўлчанадиган суюқлик труба 1 дан ўтганда диафрагма 2 оқимни торайтиради, натижада босим Р2 босим Р1 га қараганда камаяди ва босимлар фақи Р = Р1 – Р2 ҳосил бўлади.
Босимлар фарқи Р таъсирида призма 4 да ўрнатилган симобли U cимон манометр 3 бир томонга (чапга) оғади. Бу оғиш бурчагига мувофиқ индукцион сезгич 5 дан чиқувчи кучланиш ўзгаради. Кучланишни оғиши электрон кучайтиргич 7 да кучайтирилиб ижро этувчи элемент сервомоторни бошқарувчи ўрами 8 га таъсир қилади ва мотор кулачок 9 ни буриб, ричаг 10 ни юқорига кўтаради. У билан боғланган пружина 6 тарангланиб U симон найчани тик ҳолатга қайтаради. Мотор айланиши билан бурилган стрелка босимлар фарқига Р га мувофиқ вужудга келган сарфни кўрсатиб туради.
Ишни бажариш тартиби
Структур схемасини кўрайлик:
2- расм. Сарф ўлчагичнинг структура схемаси
1,4,5- кучайтириш звенолари; 3- интегралаш звеноси; 2- солиштириш элементи.
Чап тирсакдаги N1 куч cуюқликни суриб, ўнг тирсакда ҳосил бўладиган гидростатик куч билан солиштириб туради, токи улар бир-бирига тенглашгунча, демак ишлаш принципи дифманометрли сарф ўлчагичда кучларни мувозанатлашишига асосланади.
Суюқлик манометрини ишлаш принципини соддароқ қуйидаги кўринишда ифодалаймиз. Бу ерда иккита занжир ифодалаган, яъни:
- тўғри занжир, кириш сигнали Рор , чиқиш сигнали — Н;
- тескари занжир, кириш сигнали – Н, чиқиш сигнали — Nг.
Ишлаш схемаси
Структура схемадан сарф ўлчагичнинг узатиш функциясини топамиз:
Бунинг учун аввал 3,4,5 звенолар учун
W1(p)= (1)
Сарф ўлчагичнинг умумий узатиш функцияси
W(p)= = (2)
га тенг бўлади. Бу ерда k- ўзгартириш коэффициенти, Т- вақт доимийси.
Демак, сарф ўлчагич ҳам биринчи тартибли нодаврий звено экан. Уни ўзгартириш (кучайтириш) коэффициенти
(3)
га тенг.
Вақт доимийси Т эса
(4)
га тенг. Вақт доимийси ўзгарса ҳам s ўзгарса ҳам ўзгаради. Вақт Т ҳам зичликка ва найча кўндаланг кесим юзасига тескари пропорционал экан.
Манометрни статик характеристикаси
Н = 1 / (ρ*g)*Р1 (5)
бўлади.
Сарф ўлчагични динамик характеристикаси, дифференциал тенгламаси эса қуйидагича ёзилади:
ТdН/dt + Н = К*Р1 (6)
ёрдамида график кўринишида кўрамиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |