Пайвандлаш электрод симлари ва уларнинг қопламалари
ГОСТ 2246-70 га кўра пайвандлаш электрод симларининг 77 та маркаси бўлиб, уларнинг 6 таси масалан, СвО8, СвО8А, СвО8ГА ва бошқалар кам углеродли пўлатларни, 30 таси масалан, Св18ГС, Св10Х5М ва бошқалар легирланган пўлатларни ва 41 таси масалан, 5НМФ, Св12Х11, СвО8Х18Н9Т ва бошқаларидан кўп легирланган пўлатларни пайвандлашда фойдаланилади. Электрод симлар маркаларидаги Св—пайвандлаш сими эканлигини, ундан кейинги биринчи рақам углероднинг юздан шунча улуш фоизини, рацамлардан кейинги ҳарфлар масалан, X — хромни, Н — никелни, Т — титанни, М — молебденни ундан кейинги келувчи рақамлар шу элементдан шунча фоиз борлигини билдиради. Шунингдек, чўянларни пайвандлашда қуйма чўян чивиқлардан, алюминий қотишмаларни пай-вандлашда АК, АД, АМг маркали симлардан фойдаланилади. Маълумки, металларни пайвандлашда сифатлн чоклар олиш учун уларнинг сирти махсус таркибли қопламалар билан қопланади. Электрод қопламаларни қалинлигига, чокнинг механик хоссаларига, ишлатиш жойига ва бўлак кўрсаткичларига кўра ажратилади. Қопламаларнинг қалинлигига кўра уларни юпқа ва қалин хилларга ажратилади. Юпқа қопламалар қалинлиги 0,1—0,3 мм оралиғида бўлиб, таркиби ёлғиз ишқорий металлардан, масалан, 80—85% бўр, 20—15% суюқ шишадан иборат бўлади. Энг оддий қопламали электроддан ей барқарорлигини таъминлаш мақсадида фойдаланилади. Қалин қопламалар қалинлиги 0,7—2,5 мм оралиғида бўлиб, таркибида шлак ажра-тувчи моддалар сифатида марганец руда, рутил, кальций фто-рид, мармар ва бошқалар, газ ажратувчи моддалар сифатида крахмал, целлюлоза, магнезит ва бошқалар, чокдаги оксидлар-дан металлни қайтарувчилар сифатида ферромарганец, ферро-силиқий, ферротитан ва бошқалар, легирловчилар сифатида феррохром, ферротитан ва бошқалар киритилади ва уларни ўзаро боғловчи сифатида суюқ шишадан фойдаланади.
Электродларни ишлатилишига кўра тубандаги типларга ажратилади:
Конструкцион пўлатларни пайвандлашга мўлжалланган электродларга Э38, Э40, Э42 ва бошқа турдаги электродлар киради. Бу ерда Э ҳарфи электрод эканлигини, ундан кейинги рақамлар бостирилган чокнинг чўзилишга мустаҳкамлигини билдиради.
Легирланган пўлатларни пайвандлашга мўлжалланган электродлар: Э-09М, Э-05Х2М, Э-ЮХ5МФ ва бошқалар.
Кўп легирланган пўлатларни пайвандлашга мўлжалланган электродлар: Э- 12Х13, Э-06Х13Н, Э-10Х17Т ва бошқалар.
Чок тузилишига кўра уларни аустенит класс пўлатларни пайвандлашга мўлжалланган электродларни ЭА индекси билан, феррит класс пўлатларни пайвандлашга мўлжаллаиганларни Эф индекси билан, қопламалар олишга мўлжалланганларни Н индекси билан белгиланади. Углеродли ва кам легирланған пў-латларни дастаки пайвандлашда фойдаланиладиган электродлар маркаларига УОНИ-13/45, АНО-4, АНО-6, ОЗС-23, СМ-11 ва бошқалар киради. Ҳар бир тур электродға турли таркибли қопламалар қопланиши мумкин. Тубанда ГОСТ 9466-75, ГОСТ 9467-75 ларга кўра кам углеродли пўлатларни пайвандлашга тавсия этилган электродлар типи ва маркаси, ГОСТ бўйича шартлн белгиларини таъбирлашга мисол сифатида келтирилган:
бу ерда Э42А-электрод типи, УОНИ-13/45 — маркаси, 5,0— днаметри, мм, у — углеродли пўлатларни пайвандлашга мўлжалланганлигини, Д-қалин қопламали, 3 — сифатига кўра учинчи гуруҳда эканлигини, Е — электрод, 41 чокнинг чўзи-лишдаги мустаҳкамлигини, 2 — чокнинг нисбий узунлигини (22% лиги), (5) чидамлилиги (Т ·400гача), Б — асос қоплама, 2 — вертикал чокни юқоридан пастга қараб бостиришдан бўлак барча ҳолатдаги чоклар бостириш мумкишшги ва О — фақат ўзгармас токда тескари қутбли уланишини билдиради.
Do'stlaringiz bilan baham: |