3. Ишлаб чиқаришни ташкил этишнинг асосий шакллари. Ишлаб чиқариш кучларини жойлаштиришнинг асосий омиллари



Download 137,61 Kb.
bet1/7
Sana24.02.2022
Hajmi137,61 Kb.
#252908
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
2 mavzu (2)


2- МАВЗУ. МИНТАҚАЛАРДА ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ ЖОЙЛАШТИРИШ ВА УНИ ҲУДУДИЙ ТАШКИЛ ҚИЛИШНИНГ ИЛМИЙ-УСЛУБИЙ АСОСЛАРИ.

1.Ишлаб чиқариш кучларини жойлаштириш тўғрисидаги назарий тушунчалар.
2.Ишлаб чиқариш кучларини жойлаштиришнинг асосий қонуниятлари.
3.Ишлаб чиқаришни ташкил этишнинг асосий шакллари.
4.Ишлаб чиқариш кучларини жойлаштиришнинг асосий омиллари.

Таянч иборалар: ишлаб чиқариш кучлари, ихтиссослашув, мужассамжашув, кооператсия, комбинатлашув

1.Ишлаб чиқариш кучларини жойлаштириш тўғрисидаги назарий тушунчалар.
Ўтиш даврини бошидан кечираётган, ўзларининг мустақил минтақавий сиёсатини жорий этаётган мамлакатлар, жумладан, Ўзбекистон учун хорижий олимлар ва минтақашунос мутахассислар томонидан ишлаб чиқилган ишлаб чиқаришни жойлаштиришнинг назарий асослари муҳим илмий ва амалий аҳамият касб этади. Улар чуқур илмий изланишларга, бой тажрибага ва минтақавий экспертизаларга асосланган.Ишлаб чиқаришни жойлаштириш бўйича назариялар орасида И. Тюнен ва, А. Вебернинг «Стандартлар назарияси», А.Лешнинг «Бозор минтақаси назарияси», В. Кристаллернинг «Марказий ўрин назарияси», Ф.Перрунинг «Ўсиш қутблари ва ривожланиш марказлари назарияси» кабилар муҳим ўрин эгаллайди.Штандортлар назариясига мувофиқ саноатни жойлаштириш қуйидаги омиллар орқали аниқланади:
-корхоналарни жойлаштиришда транспорт харажатларини ҳисобга олиш орқали амалга оширилади;
-корхоналарни жойлаштиришда арзон ишчи кучини ҳисобга олиш орқали амалга оширилади;
-корхоналар саноат раёнлари ва узелларида жойлаштирилади.
Ушбу назарияда транспорт харажатлари омили этакчи рол ўйнайди. Хом ашё ва материалларнинг транспортабеллиги харажатларга таъсир кўрсатади ва шу билан бўлғуси корхонанинг жойини аниқлайди.
Ўзбекистон шароитида, ташқи бозорга чиқиш транспорт харажатларига кўп жиҳатдан боғлиқ. Шунинг учун мазкур омил транспортни кам талаб этадиган, хом ашёни қайта ишлаб тайёр маҳсулот ишлаб чиқарадиган соҳаларни ривожлантиришни тақозо этади.1 Марказдан узоқда жойлашган минтақалар - Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Сурхондарё вилоятлари корхоналарида транспорт харажатлари маҳсулот таннархи таркибида катта ўрин эгаллайди. Шунинг учун транспорт омили мазкур минтақалар учун муҳим аҳамиятга эга.
А.Лешнинг «Бозор зонаси назарияси»га мувофиқ, объект қурилиши учун жой танлашда фойда, солиқ, демпинг, божхона тўловлари ва бошқа бозор индикаторлари муҳим омил сифатида иштирок этади. Муаллиф, иқтисодий-математик моделлардан фойдаланган ҳолда, маҳсулот сотилиш радиусини аниқлайди ва бунга кўра, радиусдан ташқарида маҳсулот сотиш иқтисодий жиҳатдан ўзини оқламайди.
А.Леш минтақани муайян чегарага эга бўлган ва минтақалараро рақобатга тортилган бозор сифатида кўради. Бунда ҳудудга мутлақо бир жинсли ва бир қиёматли бўшлиқ сифатида қаралади ҳамда фақат икки омил: ишлаб чиқаришни бир жойда тўпланишининг самараси ва маҳсулотни истеъмолчига этказишнинг ҳудуд бўйлаб текис тақсимланган транспорт харажатлари ҳисобга олинади.
В. Кристаллер «Марказий ўрин назарияси»нинг асосчисидир. У математик ҳисоб-китоблар орқали ҳудудий иерархия бир даражадан бошқа даражага тўғри геометрик прогрессия орқали ўтишини исботлади. Шундай қилиб, олим аҳоли пунктлари гуруҳий тизимини ташкил этишнинг оптимал вариантини аниқлаш орқали марказий ўринлар назариясини яратди. Мазкур назария асосида бозор минтақасининг энг самарали тузилмаларини, товар ва хизматлар ҳаракатининг оқилона йўналишларини, шаҳар ва аҳоли пунктлари бошқаруви маъмуриятининг оптимал тузилмасини шакллантиришни аниқлаш мумкин.


Download 137,61 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish