3-ЧЎКИНДИ ТОҒ ЖИНСЛАРИ ҲАҚИДА
УМУМИЙ ТУШУНЧА
Чўкинди тоғ жинслари турли хил тоғ жинсларининг физик ва химик нурашидан ҳосил бўлади. Нураш ва емирилиш махсулотлари шамол ва сув билан маълум масофаларга кўчирилиб ғовакдор тўпламлар ва чўкиндилар ҳосил бўлади.
Чўкинди тоғ жинслари пайдо бўлиш йўлига қараб уч турга бўлинади:
Механик ёки синиқли келиб чиқишга эга бўлган;
Химиявий келиб чиқишга эга бўлган;
Органоген келиб чиқишга эга бўлган чўкинди тоғ жинслари.
Механик ёки синиқли келиб чиқишдаги тоғ жинслари она жинсларнинг физик нураш ва нураш махсулотларининг маълум майдонларида тўпланишадан ҳосил булади.
Химиявий келиб чиқишга эга бўлган чўкинди тоғ жинслари химиявий эритмалардан ажралган моддаларнинг чўкмалар сифатида тўпланишидан ҳосил бўлади.
Органоген чўкинди тоғ жинслари тирик организмлар минерал қолдиқларининг ва ўсимликлар қолдиқларининг тўпланиб тош қотишидан ҳосил бўлади.
Чўкинди тоғ жинслари ўзининг химиявий таркиби буйича жуда хилма – хилдир. Улар орасида силикатлар, сульфатлар, карбонатлар, галоидлар ва бошқалар учрайди. Чўкинди тоғ жинсларининг кўп тарқалган минералларига лойли минераллар (каолинит, монтморилланит ва бошкалар), кварц, кальцит, доломит, гипс, темиртош ва галитлар киради.
Синиқли чўкинди тоғ жинслари
Заррачаларининг катта – кичиклиги, бўлакларининг силликланганлиги характерига, цементлашиш бор йўқлигига қараб гуруҳларга бўлинади. Бу белгилари ўз навбатида чўкинди тоғ жинсларининг ғовакдорлиги ва муҳим физик – механик хоссаларини аниқлайди.
Чўкинди тоғ жинсларининг ғовакли турлари валунлар, галькалар, шағаллар, щабень ва дресвалар қурилиш материаллари сифатида ишлатилади. Цементлашган конгломерат ва брекчийлар – турли ўлчамдаги бўлакларнинг оҳактош, кремнезём ёки темиртош каби минерал моддалар ёрдамида боғланган (цементлашган) бўлади.
Қум ва қумтош асосан кварц заррачаларидан иборат бўлади.
Қумлар сочилувчан жинслардир, қумтош эса цементлашган жинслардир.
Қумлар заррачаларининг катта – кичиклиги билан, силлиқланиш даражаси ва бошқа белгилари билан турларга ажратилади. Улар келиб чиқишига кўра денгиз, дарё, кўллар, музликлар ва зол жараёни кумларига бўлинади.
Қумлар шиша саноатида, қурилишда ҳамда металлургияда (форма беришда) ҳамда силлиқловчи материал сифатида ишлатилади.
Қумтошларнинг сифати улардаги цементловчи моддаларнинг характерига боғлиқ. Энг мустаҳкам қумтош халцедон ва опалли цементлашганларидир. Лойли цементлашган қумтошлар нисбатан кам мустахкамликка эга.
Чангсимон чўкинди жинсларга лёсслар киради. Кўпчилик геологларнинг фикрича, улар шамол таъсирида хосил бўлади, очиқ жойларда кенг қўлламдаги қалин қопламлар пайдо килади. Уларнинг таркибида асосан кварц заррачалари купрок учрайди.
Соф лойлар – булар асосий заррачалар 0,005 мм дан кичик бўлган майда дисперс жинслардир. Булар ичида химиявий йўл билан ҳосил бўлган компонентлар асосий роль уйнайди.
Пайдо бўлиш шароитига қараб денгиз, дарё, морена соф лойлари фарқланади. Соф лойлар катта ғовакликка эга бўлган майда дисперс жинслардир. Улар юқори даражада нам шимиши, пластиклик ва сув ўтказмаслик хусусиятларига эга. Қуриганда ва босим таъсирида зичланиш мумкин. Каолинли соф лойлар чинни ва сопол буюмлар тайёрлашда, иссикка чидамли материаллар олишда ишлатилади. Соф лойларнинг кўпчилик турлари ғишт ва черепица ишлаб чиқаришда ишлатилади.
Қумлоқ грунт (супесь) лар деб таркибида 12% гача лойли минераллар булган кумларга айтилади.
Қумоқ грунт (суглинок) лар таркибида 25% гача лойли минераллар булади ва узининг хоссалари билан соф лойларга якинлашади. Таркибида кўп миқдорда кальцит минераллари булган лойли жинсларни мергеллар дейилади. Мергеллар цемент саноатида ва охак ишлаб чикаришда ишлатилади.
Химиявий ва органоген чўкинди тоғ жинслари.
Кўпчилик чўкинди тоғ жинслари химиявий ва оргоноген йуллар билан ҳосил бўлиш мумкин. Бундай чўкинди тоғ жинсларига карбонатли ва кремнийли жинслар мисол бўла олади.
Карбонатли жинсларга оҳактошлар ва доломитлар мисол бўла олади. Оҳактошлар асосан кальцит минералирдан ташкил топган. Кўпчилик оҳактошлар органоген келиб чиқишга эга. Химиявий келиб чиқишга эга бўлган «натек» лар куринишида ҳосил бўлувчи оҳактошларга оҳактош туфлари дейилади.
Айрим охактош денгиз шароитида пайдо булади.
Оҳактошлар қурилишда, боғловчи моддалар саноатида, куйиш саноатида ва бошқа бир қанча сохаларда ишлатилади.
Доломитлар – доломит минералларидан иборат булган тоғ жинсларидир. Купчилик хоссалари билан охактошларга якин туради.
Кремнийли жинслар асосан опал (сувли аморф кремнезём) дан иборат. Бу ташқи куринишида ок, сарик ва очик – кўкимтир рангдаги майда заррачали оқактошга ўхшаш жинслардир. Кремнийли жинслардан органоген келиб чиқишга эга булган диатомитлар ва химиявий келиб чикишга эга булган трепеллар кенг таркалган.
Трепел ва диатомит – денгиз жинслари ҳисобланади. Улар пардозбоп материаллар сифатида, цемент олишда ҳамда иссиқ сақловчи ғиштлар олишда ишлатилади.
3-АМАЛИЙ ИШ
Do'stlaringiz bilan baham: |