3 бўлим: Шўр ерларда доривор ўсимликларнинг интродукцияси ва биологик хусусиятлари


- Аниссимон арпабодиён - Анис обыкновенный (Anisum vulgare Gaertп.)



Download 2,55 Mb.
bet20/39
Sana30.06.2022
Hajmi2,55 Mb.
#719938
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   39
Bog'liq
3 боб

- Аниссимон арпабодиён - Анис обыкновенный (Anisum vulgare Gaertп.).
Аниссимон арпабодиён - Apiaceae оиласига мансуб 1 йиллик культиген ўтдир. Ўсимлик Европанинг Шарқий ҳудудларида маданий ҳолда экилади. Доривор хом-ашё сифатида уруғдан фойдаланилиб, унинг таркибида анис мойи мавжуд. Анис мойи расмий тиббиётда йўталга қарши, ошқозон-ичак касалликларини даволашда ва бошқа доривор препаратларга таъм бериш мақсадида фойдаланилади. Ўсимликларнинг ер устки қисмлари эса парфюмерия ва озиқ-овқат саноатида ҳид берувчи қўшилмалар сифатида ишлатилади [87,197].
Шўр тупроқларда аниссимон арпабодиён уруғдан интродукция қилинди. Ўсимликларнинг уруғ унувчанлиги -3,1% ва сақланиши -33,3% ни ташкил этди.
Вегетация давомида ўсимликлар жуда суст ўсади. Июн ойининг ўрталарида асосий поялар 13,4±1,66 см га етиб, уларда 7,6±1,50 та барг ҳосил бўлади. Вегетация охиригача ўсимликларда бошқа ўзгариш кузатилмайди. Сентябр ойига келиб барглар 100 % сарғаяди ва асосий поянинг 35-40 % ёғочланади (3.8 - жадвал).
- Экма седана - Чернушка посевная (Nigella sativa L.).
Экма седана - Ranunculaceae оиласига мансуб 1 йиллик ўтсимон ўсимликдир. Табиий ҳолда Эрон-Турон, Циркумбореал ва Ўрта Ер денгизи флора воҳасининг кенг ареалларида учрайди. Ўсимлик Молдова, Украина, Россия, Кавказ орти ва Ўрта Осиёнинг бир қатор ҳудудларида маданий ҳолда ўстирилади [97].
Шўр тупроқларда ўсимликларнинг интродукцияси уруғдан амалга оширилди. Уруғ унувчанлиги ўртача шўрланган тупроқларда 18,7% ва сақланиши -5,6% ни ташкил этди. Кучли шўрланган тупроқларда бу кўрсаткичлар (47,7% ва 100%) юқори бўлсада, вегетация давомида ўсимликларнинг ўсиши суст бўлди. Яъни, ўртача шўрланган тупроқларда ўсимликлар асосий поялари 12,5±2,13 см гача етиб, уларда ўртача 21,6±4,27 та барг ҳосил бўлганда, кучли шўрланган тупроқларда асосий поялар тегишли ҳолда ўртача 4,9±0,70 см ва 14,8±1,68 та бўлади. Шўрланиш даражаси юқори бўлган тупроқларда ўсимликларнинг ҳолати вегетация бошиданоқ ёмонлашади ва июн ойининг бошида сарғайиб, қуриб қолади (3.8, 3.9 - жадваллар).
Шундай қилиб, экма седананинг шўр тупроқларга чидамсиз эканлиги маълум бўлди.

Download 2,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish