3-AМАЛИЁТ ИШИ
АМПЛИТУДА МОДУЛЯТОРИНИ ТАҲЛИЛ ЭТИШ
И шдан мақсад: Амлитуда модулятори ишлаш принципини ўрганиш ва модуляторнинг сифат кўрсатгичларини тажриба йўли билан таҳлил этиш.
1.1-расм Амплитуда модуляторининг принципиал схемаси.
Лаборатория ишини бажариш учун топшириқ
Статик модуляцион тавсифи (СМТ) ни тадқиқ этиш.
Динамик модуляцион тавсифи (ДМТ) ни тадқиқ этиш.
Транзисторнинг ишлаш режимини модуляция сифатига таъсирини ўрганиш.
Юклама параметрларини модуляция сифатига таъсирини ўрганиш.
Услубий кўрсатмалар
1. Статистик модуляцион тавсифини тадқиқ этиш.
СМТ деб чиқиш токининг 1-гармоникасининг модуляцияловчи кучланишга боғлиқлигига айтилади. СМТ ни тахлил этиш учун модуляцияловчи кучланиш сифатида силжиш кучланишидан фойдаланилади.
Вариант №
|
1
|
2
|
3
|
4
|
5
|
6
|
7
|
8
|
9
|
10
|
U
|
1.1
|
1.2
|
1.3
|
1.4
|
1.5
|
1.6
|
1.7
|
1.8
|
1.9
|
2
|
Вариант №
|
11
|
12
|
13
|
14
|
15
|
16
|
17
|
18
|
19
|
20
|
U
|
2.1
|
2.2
|
2.3
|
2.4
|
2.5
|
2.6
|
2.7
|
2.8
|
2.9
|
3
|
СМТ ни тадқиқ этиш учун қуйидагиларни бажариш керак.
1.1. Дастурни компьтер хотирасига киритинг. Осциллографни сигнал кўчайтиргичини ҳар икки каналда 1 катак 1В ва сигнал ёйилишини 1 катак 0,1 МС га созланг.
1.2. "Измерение СМХ" ёзуви олдидаги "Да" тугмасини, сўнгра "LC" тугмасини босинг. Юқори частота генератори (ГВЧ-ЮЧГ) чиқишидаги сигнал частотасини f = 14 000Гц ва амплитудасини вариант бўйича ўрнатинг.
1.3. Биринчи канал киришига 1-нчи назорат нуқтасини ва иккинчи канал киришига 4-нчи назорат нуқтасини уланг.
1.4. Силжиш кучланиши Есм ни -3В дан 0В гача, қийматига мос келувчи миллиамперметр кўрсатган ток амплитудаси қийматларини 1.1. жадвал 2-нчи қаторига ёзиб боринг.
1.1. жадвал
Есм,В
|
3
|
2.6
|
2.2
|
1.8
|
1.4
|
1
|
0.6
|
0.2
|
0
|
I1,мА
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Олинган кўрсаткичлар асосида I1 = f (Есм) графигини чизинг.
Назорат саволлари
1. Модуляция нима учун керак? Модуляциянинг қайси асосий турларини биласиз?
2. Амплитуда модуляцияси деб қандай модуляцияга айтилади?
3. Нима учун АМ сигналларни олиш учун электр занжири ночизиқли бўлиши керак?
4. Ночизиқли элемент ВАТ си қайси даражали полином билан аппроксимацияланганда амплитуда модуляцияси бузилишсиз бўлади?
5. Модуляция коэффициенти нима? Унинг ифодасини ёзинг. Модуляция чуқурлиги деганда нима тушунилади?
6. Гармоник шаклдаги модуляцияловчи сигнал билан модуляцияланган АМ сигнал вақт ва спектр диаграммаларини чизинг.
7. Силжиш модуляцияга эга транзисторли АМ модуляторнинг принципиал схемасини чизинг.
8. СМТ тарифини келтиринг.
9. Ночизиқли элементнинг ВАТ асосида (аналитик ва график услубда) қандай қилиб СМТ ни олиш мумкин.
10. СМТ асосида транзистор (ночизиқли элемент)нинг ишчи режими қандай танланади?
11. Силжиш кучланиши қийматининг ўзгариши АМ сигнал шаклига қандай таъсир қилади?
12. Тебраниш контурини частотасини ташувчи частотасига тўзғитилиши АМ сигналнинг шаклига қандай таъсир қилади?
13. Транзистор юкламаси резистор (апериодик) R бўлганда сифатли АМ олиш мумкинми?
14. Нима учун транзистор юкламасидаги контурнинг асллиги (добротность) ўзгарганда модуляцияси коэффициенти ўзгаради?
Do'stlaringiz bilan baham: |