3. 1-Мавзу. Молия тизими ва унинг бўғинлари Режа
3. Молия тизими ва унинг бўғинлари маъруза
Молия тизимининг асосий функциялари қуйидагилардан иборатдир: Режалаштириш функцияси. Ташкиллаштириш функцияси. Рағбатлантириш функцияси. Назорат Юқорида келтирилган функциялардан ташқари Америкалик иқтисодчи олим Р.Масгрейв молия тизимини учта функциясини алоҳида асослаб берган, яъни: ресурсларни тақсимлаш (аллокациялаш), даромадларни қайта тақсимлаш, иқтисодиётни барқарорлиги. Ресурсларни тақсимлаш (аллокациялаш) функцияси давлат томонидан жамият аъзоларига маълум миқдорда фаровонликни тақдим этиш билан боғлиқ бўлади. Даромадларни қайта тақсимлаш функциясини мақсади катта ижтимоий тенгликка эришиш мол-мулкларни ва даромадларни тақсимлашни туғирлаб тартибга келтиришдан иборатдир. Даромдаларни қайта тақсимлаш иккита асосий қоидага асосланади. Биринчидан, юқори даромадга эга бўлган шахс жамоат фондларига ижтимоий-моддий ёрдамлар бериш ўзининг даромадини ошган ҳиссасига нисбатан маълум хайрия ва бошқа куринишдаги тўловларни амалга оширади. Иккинчидан, кам даромадга эга шахсга умумий молия фондларига қўшган ҳиссасидан юқори миқдорда давлатдан моддий ёрдам оладилар. 2. Давлат молиясининг мазмуни ва бўғинлари. Давлат молияси мамлакат молия тизимининг асосий соҳаси бўлиши билан бир қаторда давлатнинг иқтисодий, ижтимоий, сиёсий ва экологик функцияларини амалга оширишда молиявий ресурслар билан ҳам таъминлаб туради. Давлат молиясининг иқтисодий моҳияти бу – жами ижтимоий маҳсулотнинг қийматини ҳамда миллий бойликнинг бир қисмини тақсимлаш ва қайта тақсимлаш жараёнида давлат ва давлат корхоналари ихтиёрида марказлаштирилган ва марказлаштирилмаган молиявий ресурсларнинг шаклланиши, шунингдек, кенгайтирилган ишлаб чиқариш билан бир қаторда жамиятнинг ўсиб бораётган социал-маданий тадбирларини молиялаштиришдаги пул муносабатлари йиғиндисидир. Мазкур соҳадаги пул муносабатларининг субъектларига давлат, корхоналар, бирлашмалар, муассасалар ва кенг аҳоли қатлами мисол бўлади. Давлат молиясида давлат кредити иқтисодиётни барқарорлаштириш ва молиявий соғломлаштиришда муҳим рол ўйнайди. Хорижий мамлакатлар тажрибасидан маълумки, давлат кредитидан бюджет тақчиллигини қоплашда кенг фойдаланилади. Муомаладаги пул оқимининг сустлашишини олдини олган давлат кредити пул муомаласидаги пул айланишини ҳам тезлаштиради. Молия-бюджет соҳасида, шунингдек, солиқ-бож соҳасида тўғри сиёсат юритилиши жамият тараққиётининг муҳим шарти ҳисобланади. Қадимий манбалар шуни кўрсатадики, жамият ҳаётида мустаҳкам ўрин тутган пул ҳисоб-китоби билан боғлиқ молиявий муносабатлар минг йиллар аввал пайдо бўлган. Греция, Хитой, Ҳиндистон, Қадимги Рим империяси қонунларида бож-хирож, солиқлар тўплаш, давлат ғазнаси ҳисоб-китоби масалаларига алоҳида эътибор берилган. Турли мамлакатларда иқтисодий ва молиявий муносабатлар-нинг янада ривожланиши улардан сиёсий мақсадларда фойдаланиш, солиқ, бож, кредит каби воситалар ёрдамида ички ва ташқи сиёсатда муайян ютуқларга эришиш имконини яратди. Бундай шароитда давлатнинг молиявий тизимини вужудга келтириш, уларнинг бир маромда ишлашини таъминловчи қоидаларни яратиш, жамият молиявий фаолияти тамойилларини ишлаб чиқиш масалалари долзарб муаммолардан бўлиб қолди. Соҳибқирон Амир Темур «Тузукларида» «Амр этдимки, раиятдан мол-хирож йиғишда уларни оғир аҳволга солишдан ёки мамлакатни кашшоқликка тушириб қўйишдан сақланиш керак. Негаки, раиятни хонавайрон қилиш давлат ғазнасининг камбағаллашувига олиб келади» дея солиқларнинг, молиянинг давлат ва жамият ҳаётида муҳим рол ўйнашини таъкидлаб ўтган. Машҳур шотланд иқтисодчиси Адам Смит «халқлар бойлигининг табиати ва сабаблари ҳақида тадқиқот» асарида молиянинг давлат ва жамият ҳаётидаги юксак аҳамиятини кўрсатиб берган. Жамиятни идора қилишда давлат муҳим ўрин тутган бугунги кунда давлат молияси ва молиявий муносабатлар тарихий тараққиётнинг энг муҳим омилларидан бирига айланди. Шотландиялик буюк иқтисодчи Адам Смитнинг «Одамлар бойлигининг табиати ва сабаблари тўғрисида тадқиқот» асари замонавий иқтисодиёт фанининг бошланиши ҳисобланади. Адам Смитнинг бу асари беш қисмдан иборат бўлиб, биринчи қисмида қиймат ва қўшимча даромад муаммолари тадқиқ этилди, иккинчисида–ка-питал жамғарилиши ва унинг функционал шакллари, учинчисида–капитализм ривожланишининг тарихий шарт-шароитлари кўрсатиб берилди, тўртинчисида – унинг меркантилизм ва физиократлар-нинг таълимотига бўлган муносабатлари акс эттирилди, бешинчи қисмида давлат молиясини бошқариш масалалари кўриб чиқилди. Адам Смитнинг фикрича, давлатни фаровонликнинг энг қуйи босқичидан энг юқори босқичига кўтариш учун фақатгина тинчлик, солиқлар ва бошқарувчилик керак, қолганларнинг барчаси табиий ҳаракат туфайли бўлади. А. Смитнинг ушбу асари иқтисодий таъ-лимотларнинг ривожланишига ва албатта, кўпгина мамлакатлар-нинг иқтисодиёти тараққиётига ўзининг ижобий таъсирини кўрсат-ди. А. Смит давлатнинг айрим функцияларини ижобий баҳолади, масалан, мамлакат ички тартибини сақлаш, ташқи ҳарбий хавф-хатардан асрашни хўжалик ривожининг зарурий шартлари, деб ҳисоблади. Шунингдек, асарда, давлатнинг молиявий фаолиятига ало-ҳида аҳамият берилди. А. Смит ўз асарининг бешинчи, охирги китобини давлат бюд-жети ва давлат қарзларига бағишлаган. У фақат бутун жамият манфаатларига мос келадиган давлат харажатларинигина қўллаб-қувватлади, “арзон давлат” тезисини илгари сурди. Смит замонавий давлатнинг солиқ сиёсатининг назарий асосларини яратди. Унинг фикрича, солиқлар фуқароларнинг кучи ва имкониятига мос кели-ши, ишга яроқли ҳар бир кишига алоҳида белгиланиши керак, солиқ имкони борича арзон, унинг шакли ва олиниш вақти эса тўловчи манфаатига мос келиши зарур бўлади. Америкалик иқтисодчилар Г. Коун, М. Клюдо фикрларига кўра, давлат солиқларидан ва трансферт тўловларидан фойдаланиш йўли билан жамият миллий даромадини камбағаллар фойдасига қайта тақсимлаш имконига эга бўлади. Немис олимлари А. Вагнер, М. Веберв, Г. Шмоллерларнинг фикрига кўра, мамлакатнинг бойли-гини ва даромадларини адолатли тақсимлашда давлат молиясидан фойдаланиш мумкин. Шу фикрларга қўшилган инглиз олими Д. С. Милль мамлакатдаги ижтимоий зиддиятларни юмшатиш мақсадида давлат даромадларини тақсимлаш соҳасида ўзгартиришлар киритиш кераклиги тўғрисидаги таклиф билан чиқди. Давлат молияси ёрдамида ишлаб чиқаришни ривожлантириш, фан-техника тараққиётини, ижтимоий эҳтиёжни қондириш ма-салалари, давлат ва жамият хавфсизлигини таъминлаш соҳаларини самарали тартибга солинади. Шу йўл билан давлат жамиятнинг кам таъминланган ва ёрдамга муҳтож бўлган қатламларининг ижтимоий жиҳатдан ҳимояланишларини таъминлайди, иқтисодиётнинг устувор йўналишларини тезроқ ривожлантириш чораларини кўради. Бугунги кунда Ўзбекистон Республикасининг давлат молиясини бошқариш тизими Ўзбекистоннинг ҳозирги даврдаги иқтисодий-сиёсий шарт-шароитларига мос келадиган бозор иқтисодиёти муносабатлари асосида шаклланган ва ривожланмоқда. Давлат молияси молия тизимининг асосий қисмини ташкил этади, унинг асосий бўғини эса давлат бюджетидир. Давлат бюд-жети – давлат бюджети даромадлари билан харажатларининг тар-кибий қисмидан иборат бўлган молиявий режадир. Давлат молиясининг иқтисодий тузилиши том маънода бир хилда эмас, у бир-бирига боғлиқ бўлган бўғинлардан ташкил топса-да, лекин, бажараётган функциялари билан бир-биридан фарқ қила-диган бўғинлар йиғиндисидан иборатдир. Давлат молияси соҳасининг бўғинларига Давлат бюджети, дав-лат мақсадли жамғармалари, давлат кредити ва давлат корхонала-ри молияси киради. Республикамизда давлат тузилиши икки бўғин-лидир, республика бюджети ва маҳаллий бюджетлар йиғиндиси. Республика бюджетидан жамият аҳамиятига молик бўлган чора-тадбирлар молиялаштирилади. Жумладан, марказлаштирилган ин-вестициялар, мудофааа харажатлари ва бошқарув харажатлари. Рес-публика бюджети яна мамлакат миқёсидаги иқтисодий – ижтимоий масалалар ижобий ҳал қилинишига қаратилади. Бозор иқтисоди ривожланиши билан бюджет муносабатлари ичида маҳаллий бюджетларга эътибор кучаймоқда. Кейинги пайт-ларда маҳаллий ҳокимиятларга мустақиллик берилиши муносабати билан маҳаллий бюджетлар тез суръатлар билан ривожланиб бор-моқда. Маҳаллий бюджетлардан, асосан, маҳаллий аҳамиятга мо-лик бўлган чора-тадбирлар молиялаштирилади. Жумладан, ҳудудий инфратузилмани ташкил қилишда, меҳнат ресурсларини қайта тиклаш, аҳолининг меҳнат фаровонлигини оширишга хизмат қила-диган ижтимоий тадбирлар амалга оширилади. Давлат молияси таркибида давлат бюджети давлатнинг мақ-садли жамғармалари, давлат кредити ва корхоналар молиясининг аҳамияти ажратиб кўрсатилади (2-чизмага қаранг). 2-чизма
Download 85,68 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024 ma'muriyatiga murojaat qiling |
kiriting | ro'yxatdan o'tish Bosh sahifa юртда тантана Боғда битган Бугун юртда Эшитганлар жилманглар Эшитмадим деманглар битган бодомлар Yangiariq tumani qitish marakazi Raqamli texnologiyalar ilishida muhokamadan tasdiqqa tavsiya tavsiya etilgan iqtisodiyot kafedrasi steiermarkischen landesregierung asarlaringizni yuboring o'zingizning asarlaringizni Iltimos faqat faqat o'zingizning steierm rkischen landesregierung fachabteilung rkischen landesregierung hamshira loyihasi loyihasi mavsum faolyatining oqibatlari asosiy adabiyotlar fakulteti ahborot ahborot havfsizligi havfsizligi kafedrasi fanidan bo’yicha fakulteti iqtisodiyot boshqaruv fakulteti chiqarishda boshqaruv ishlab chiqarishda iqtisodiyot fakultet multiservis tarmoqlari fanidan asosiy Uzbek fanidan mavzulari potok asosidagi multiservis 'aliyyil a'ziym billahil 'aliyyil illaa billahil quvvata illaa falah' deganida Kompyuter savodxonligi bo’yicha mustaqil 'alal falah' Hayya 'alal 'alas soloh Hayya 'alas mavsum boyicha yuklab olish |