• Йўналиш – нимага эришишни ҳохлаймиз, белгиланган, исталган мақсад ва натижалар қандай? Бу ўз навбатида кейинги ҳаракатни белгилайди:
• Ҳаракат – ҳукумат ва идоралар белгиланган мақсадга эришишнинг қандай режасига эга: стратегияда ифодасини топган тамойиллар қандай қонунлар ва дастурларда кафолатланмоқда, жамиятни қандай омиллар етаклайди, рағбатлантирувчи куч нимада? Мазкур ҳаракатлар кўтилмаган оқибатларга олиб келиши мумкин бўлганлиги учун стратегия таълимга боғлиқ бўлади:
• Таълим – жамият тасаввурларини шакллантириш тизими сифатида танланган йўналишни ва шунингдек, мақсадни қайта кўриб чиқиш, имкониятларни белгилаш асосида қанчалик амалий натижаларга эришилаётганлиги ҳамда қайси соҳаларда имкониятлар бой берилаётганлигини аниқлаш, таққослаш, қиёслаш индекаторларини (илмий услубларни)жорий этиш талаб этилади.
Джефф Малган. Искусство государственной стратегии. М.: изд. институт Гайдара. 2011. С 14
Давлат стратегиясининг функционал вазифалари турли бўлишга қарамасдан, уларнинг мазмун-моҳияти учта асосий функциянинг элементлари ҳисобланади.
Биринчи элемент аниқ истиқболли сиёсатни шакллантириш жараёнини қамраб олади. Унинг дастлабки устуни сифатида мазкур сиёсатни омма эътиборига ҳавола этиш, онгига сингидириш, тадбиқ этиш вазифаларини белгилашга, имкониятларни ҳисобга олишга қаратилади. Яъни режалаштириш.
Иккинчи элемент мақсадга эришиш йўлида моддий ва маънавий ресурсларни тўғри тақсимлаш, кетма-кет боғлиқ вазифаларни аниқлаш орқали эришилинади. Бунда асосий эътибор режаларни амалга ошириш фаолиятини тўғри рағбатлантириш муҳим аҳамият касб қилади.
Учинчи элемент фаолият натижаларининг мониторингини ташкил қилиш, самарали омилларни такомиллаштириб бориш, назоратни кўчайтириш лозим, деб қарайди. Мазкур унсурлар яхлит жараён сифатида бири иккинчисини мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Джефф Малган. Искусство государственной стратегии. М.: изд. институт Гайдара. 2011. С 232
Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакат тараққиётининг комплекс дастурини илгари сурди. Бу ҳужжат «2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси» деб номланди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 26 йиллик тантаналарига бағишланган маърузаларида муҳтарам Президент –“ Асосий қомусимиз негизида яратилган Ҳаракатлар стратегияси бугунги кунда жонажон Ватанимиз тараққиётини янги босқичга кўтаришда, инновацион ва индустриал ривожланиш сари одимлашда беқиёс ўрин эгалламоқда деб, улкан ўзгаришларга даҳилдор янги ғояларни илгари сўради.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги Фармони. “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”// Веб-сайт Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси – www.lex.uz.
Халқ сўзи. 2018 йил 8 декабрь.
Давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 28 декабрь ҳамда 2020 йил 24 январдаги Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномаларида ҳам мавжуд ўткир муаммоларга эътибор қаратилиб, уларни ҳал этишнинг аниқ йўллари кўрсатиб берилди.
2017 йил «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили» деб эълон қилиниши, 2018 йил “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш” 2019 йил “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” 2020 йил “Илм маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” сифатида давлатнинг стратегик йўналишлари янада самарали, мустаҳкам ва изчил қарорлар билан бойитилди.
ЎЗБЕКИСТОН ҲАРАКАТЛАР СТРАТЕГИЯСИ
I. Давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштиришнинг устувор йўналишлари;
II. Қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилишнинг устувор йўналишлари
III. Иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштиришнинг устувор йўналишлари
IV. Ижтимоий соҳани ривожлантиришнинг устувор йўналишлари
V. Хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик таъминлаш ҳамда чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий ташқи сиёсат соҳасидаги устувор йўналишлар.
Do'stlaringiz bilan baham: |