3. Мустақил Ўзбекистон давлатининг барпо етилиши ва мустаҳкамланишида И.Каримовнинг тарихий хизматлари.
Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти И.Каримов мустақиллик арафасидаёқ мустақил Ўзбекистон давлатининг яратиш ва уни мустахкамлашни ўз фаолиятининг мухим вазифаларидан бири деб хисоблади. Истиқлолга эришувимиз билан давлат бошқарувининг, янги замонавий ва самарали тизимининг бош бўғини- Президентлик бошқаруви мустаҳкамланди. 1991-йил 29- декабрда ўзбек халқи ўз хохиш иродаси билан Ўзбекистон Республикаси Прездентини сайлади. Сайлов муқобиллик асосида ўтди. Олий лавозима икки номзод- Ўзбекистон ХДП ва Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси номзоди И.А.Каримов ва республикадаги “Эрк” демократик партиясининг вакили Салой Мадаминов (Муҳаммад Солиҳ) номзоди қўйилди.
Сайловлар якунига кўра, 8 миллион 514 минг 136 овоз ёки овоз беришда қатнашганларнинг 86 фоизи Ислом Каримов номзодини, 1 миллион 220 минг 474 сайловчи (12,3%) Салой Мадаминов номзодини ёқлаб овоз берди.
Ана шу тариқа эришган истиқлолнинг дастлабки ойлариданоқ давлат бошқарувининг янги, замонавий ва самарали тизимининг бош бўғини бўлган президентлик бошқаруви қонуний мустаҳкамланди. Кейинги сайловларда хам Биринчи Президент И.Каримов сайловларда юқори овоз билан сайланиб келди.
2002 йил 27 январда Ўзбекистонда умумхалқ референдуми ўтказилди. Референдумга қуйидаги саволлар киритилди:
1) Сиз келгуси чақириқ Ўзбекистон Республикаси парламентининг икки палатали қилиб сайланишига розимисиз?
2) Сиз Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президентининг конституциявий ваколат муддатини беш йилдан етти йиллик қилиб ўзгартиришга розимисиз?
Умумхалқ референдуми натижаларига биноан, Олий Мажлиснинг VIII сессиясида, 2003 йил 24 апрелда “Референдум якунлари ҳамда давлат ҳокимияти ташкил этилишининг асосий принциплари тўғрисида”ги конституциявий қонун қабул қилинди. Президент ваколатларининг бир қисми, биринчи навбатда, давлат, суд тизими ва маҳсус хизматларнинг раҳбарларини, чет эллар ва халқаро ташкилотлардаги дипломатик вакилларни тайинлаш ва тасдиқлаш масалалари, амнистия эълон қилиш ваколати Олий Мажлиснинг Сенатига ўтказилди.
Сайловлар ва референдумлар фуқороларимизнинг юксак хуқуқий маданияти ва сиёсий фаоллиги юқорилигини, халқимиз мамлакатимизда босқичма-босқич амалга оширилаётган ислоҳотларни қўллаб-қувватлашини яна бир бор намоён этди.
Мустақилликдан кейинги Ўзбекистонда юзага келган мураккаб ижтимоий-сиёсий вазиятга тўғри баҳо бериш, оғир иқтисодий танглик, аҳолининг ночор ижтимоий аҳволи келтириб чиқариши мумкин бўлган аянчли оқибатларнинг олдини олиш ёш давлат, айниқса,Биринчи Президент Ислом Каримов зиммасига жуда катта масъулият юклади.
И.Каримов ўша давр учун мамлакатни ҳар жиҳатдан тараққий эттирувчи йўлини ишлаб чиқди. Назарий ва амалий жиҳатдан пухта ишлаб чиқилган бу дастур яшаб турган фуқароларнинг тақдиринигина эмас, балки келажак авлодларнинг тақдирини ҳам ўйлаб тузилган бўлиб, ўша даврда ҳукмрон яккаҳокимлик тизимининг иллатларини тезроқ бартараф этиш, мамлакатни ривожланган маданиятли давлатлар даражасига чиқиб олишини таъминлашни кўзда тутар эди. Бу, ҳақиқатан ҳам Республикамизнинг Биринчи Президенти И.А.Каримов номи билан жаҳонга танилган ва дунё тан берган тараққиёт дастури эди. Бу тараққиёт дастури жахон миқёсида “Ўзбек модели” номи билан тан олинди.
Ишлаб чиқилган тараққиётнинг “ўзбек модели” бозор иқтисодиёти ва демократия тамойилларига асосланадиган жамиятни барпо этишга, собиқ иттифоқ парчалангандан кейинги Ўзбекистон иқтисодиётининг ҳақиқий холатига, мавжуд шарт-шароит ва имкониятларга, халқнинг менталитети ва тарихий анаъналарига, ислоҳотларни амалга оширишнинг у ёки бу суръатларига ахолининг тайёргарлик даражасига асосланган эди.
Ўзбекистон миллий ҳуқуқий давлат, фуқаролик жамияти қурилишида халқаро тан олинган демократик тамойилларга, ривожланган демократик давлатлар тажрибасига ҳамда кўп минг йиллик ўзбек давлатчилиги тарихи ва ўзига хос миллий, маънавий, ахлоқий қадриятларга таянди ва таянмоқда.
Вакиллик ҳокимиятини вужудга келтиришнинг энг демократик тизими – қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимияти барпо этилди.
Давлат бошқарувининг янги, замонавий, самарали, энг мақбул тизими – Президентлик республика бошқаруви амал қилмоқда.
Ўзбекистонда давлат бошқаруви тизими тубдан ислох қилиниб, миллий давлатчилик анаъналарини ўзида мужассамлаштирган кучли ижроия ҳокимияти Вазирлар Маҳкамаси тузилди. Амалдаги Конституцияда Президент давлат ва ижро этувчи ҳокимиятнинг бошлиғи қилиб белгиланиши ижро этувчи ҳокимиятни кучайтиришга қаратилган йўл эди.
Ўзбекистонда президентлик институти ўрнатилган дастлабки даврда вазирлар кенгаши ҳукумат сифатидаги ҳуқуқий мақомини ва ваколатларини сақлаб қолган эди.
Вазирлар Маҳкамасининг асосий ҳуқуқий мақоми – унинг мустақил Ўзбекистон ҳукумати эканидадир. Унга, ўз ваколати доирасида, қонунларни ва Президент фармонларини ижро этиш масъулияти юкланган. У иқтисодиётнинг, ижтимоий ва маънавий соҳанинг самарали фаолиятига раҳбарликни таъминлайди, давлат бошқарув идоралари тизимига ва ўзи ташкил этадиган хўжалик бошқаруви муассасаларига бошчилик қилади.
Ўзбекистон давлат бошқарувини тўлиқ монополия қилишдан чекланиш ва фуқаролик жамиятини вужудга келтириш, аҳоли турли табақаларининг ҳокимият тизимида иштирок этишини таъминлашда маҳаллий давлат ҳокимиятларини шакллантириши лозим эди. 1992 йил 4 январда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасида маҳаллий ҳокимият органларини қайта тузиш тўғрисида”ги ва 1993 йил сентябрдаги “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунлар асосида маҳаллий ҳокимият органлари тизимида бутунлай янги орган – ҳокимлик ва ҳоким лавозими таъсис этилди ҳамда унинг вакиллик органларига бошчилик қилиши тамойиллари белгилаб қўйилди.
Ижро этувчи ҳокимият органларида боғлиқликни кучайтириш мақсадида, вилоят ҳокимлари Ўзбекистон Президенти томонидан, туман ва шаҳар ҳокимлари вилоят ҳокими томонидан лавозимига тайинланиши ва лавозимидан озод қилиниши ҳамда бу масалалар тегишли халқ депутатлари Кенгашлари томонидан тасдиқланиши тартиблари белгиланди. Шунингдек, туман ва вилоятларда собиқ тузум давридан қолган ва партия органлари қарамлигига тушиб қолган ижро органлари (исполкомлар) бутунлай тугатилди.
Хулоса қилиб айтганда, И.А.Каримов мустақил Ўзбекистон давлатини шакллантириш ва мустахкамлашда бор кучини сарфлади. У кишининг бундай буюк хизматларини унутмаслик, унинг янада мустаҳкамланиши ва гуллаб яшнаши учун барча ёшлар ўз ҳиссаларини қўшишлари лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |