48 В кучланишли автоматлаштирилган электр таъминоти манбалари
Телекоммуникацион қурилмалар ўзгарувчан ток энергияси билан биргаликда ўзгармас электр энергиясини ҳам истеъмол қилади. Телекоммуникацион қурилмалари томонидан электр таъминоти манбаларига қўйиладиган талаблар ортиб бормоқда. Ҳозирда телекоммуникацион қурилмалар 24, 48, 60 В кучланишларда ишлайди. 4-расмда 48 в кучланишли автоматлаштирилган электр таъминотиниг функционал схемаси келтирилган. Бирламчи тармоқ кучланиши тўртта ўтказгичдан иборат бўлиб, у телефон станциясининг кириш-тақсимлаш қурилмасига (А,В,С уч фазали ўтказгич ва нейтрал ўтказгич N) уланган. Кириш-тақсимлаш қурилмасига (1) узлуксиз электр энергияси билан таъминлаб бериш учун захира двигател-генератор қурилмаси уланган. Тўғрилагич модули (4) бир фазали тўғрилагичлар гуруҳини ташкил қилиб, кириш тармоғининг нейтрал ўтказгичлари ва фазаларидан бирига, чиқиши эса назорат ва ҳимоя аккумулятор батарея блоки билан боғланган. Электр таъминоти қурилмаси чиқишлари истеъмолчиларнинг талабларига мос равишда тақсимланган. Электр энергияни тақсимлаш қурилмасида ўлчаш асбоблари (амперметр, вольтметр, ваттметр) ўрнатилган бўлиб, у тармоқдаги кучланишнинг пасайиши ёки ортишини автоматик тарзда назорат қилиб туради. Тармоқда кучланиш бўлмаган вақтида аккумулятор батареяси (6) боғлаш қурилмаси (5) орқали ишга тушади.
4-расм. 48В кучланишли автоматлаштирилган электр таъминотиниг функционал схемаси
2. Электр энергия манбаларининг телекоммуникация ҳамда алоқа тизимларидаги ўрни
Телекоммуникация кўп энергия талаб қилувчи соҳа бўлиб, телекомуникация тизимининг ишлашига кетадиган энергия учун кўп сарф талаб қилинади. Бунда, истеъмол қилинадиган энергиянинг катта қисми телекоммуникация соҳасининг технологик жараёнлари (сигналларни кучайтириш ва узатиш, тебранишларни генерациялаш, сигналларни қайта ишлаш, абонентлар орасидаги алоқани ўрнатиш ва ҳ.к.) учун сарф бўлади. Телекоммуникация қурилмаларининг иш сифати кўп жиҳатдан электр энергияси манбаларининг ишончлилиги орқали аниқланади. Электр таъминот манбаи таъминот тармоғидаги авария ҳолатида ҳам алоқа қурилмаларининг узлуксиз ишлашини таъминлаши талаб қилинади. Бу икки омиллар (энергия сарфи ва энергия сифати) ҳам йирик алоқа тугунлари (телемарказлар, телефон станциялари ва ҳ.к.), ҳам алоҳида электрон қурилмалар электр таъминоти манбалари, тизимлари элементларини ва тузилмасини аниқлайди.
ЭТМ электрон қурилмалар, асбоблар, тизимларнинг таркибий қисми сифатида кўп жиҳатдан уларнинг техник тавсифларини аниқлайди. Ҳозирда замонавий компьютерлар, электрон ва оптик толали автомат телефон станциялари (АТС) ҳажмининг 20...30 фоизини ЭТМлар ташкил қилади, шунинг учун уларнинг келажакда такомиллаштирилиши ЭТМларнинг такомиллаштирилишига боғлиқ. ЭТМлар тавсифларини кейинги яхшилаш янги физик самаралардан ва электрон техниканинг янги элементларидан фойдаланишни талаб қилади.
Йирик электр таъминоти тизимлари соҳасида уларнинг такомиллаштиришнинг энг илғор йўналиши металларнинг ишлатилишини камайтириш (айниқса қимматбаҳо рангли металларни) ва энергияни ўзгартиришда қувват исрофларини камайтириш (фойдали иш коэффициентини ошириш) ҳисобланади. Афсуски, бунда маълум чеклашлар мавжуд. Хусусан, АТСлар электр таъминоти учун 200...400 А токли замонавий тўғрилагичлар ФИК и 90 фоизларга етади.
Фанни ривожланиши электрон техника ютуқларига боғлиқ. Бинобарин, ярим ўтказгичли техниканинг тараққиёти ярим ўтказгичли асбоблардаги нисбатан юқори токларда ўзгарувчан токни ўзгармас токка ўзгартириш муаммосини самарали ечишга имкон берди. Алоқа соҳасида ишлаб чиқаришда тўлиқ кремнийли диодлар асосидаги тўғрилаш қурилмаларини ишлаб чиқаришга ўтилди. Катта қувватли тиристорли калитларнинг пайдо бўлиши тўғрилагичларни такомиллаштириш, қурилманинг чегаравий қувватларини ошириш, фойдали иш коэффициенти ва уларни автоматлаштириш даражасини оширишга имкон берди.
Тўғрилаш техникасининг такомиллашиши билан бир қаторда ўзгармас кучланишни ўзгарувчан кучланишга ва бошқа қийматдаги ўзгармас кучланишга ўзгартириш ҳам ривожланди. Бу йўналиш бошқариладиган ярим ўтказгичли калитлар бўлган транзисторларларга тўлиқ асосланди. Бугунги кунда транзисторлар тиристорлар билан коммутацияланадиган токлар қийматлари бўйича рақобат қилади, уларнинг ишлаш тезлиги эса тиристорларга нисбатан икки марта юқори. Кўп вақт транзисторларнинг имкониятлари ток бўйича кичик кучайтириш коэффициенти қиймати ва уларнинг кучсиз юкланиш қобилияти билан чегараланди. Майдоний транзисторларнинг пайдо бўлиши ва янги технологияларнинг ўзлаштирилиши бошқариш элементили қувватли транзисторлар, кучланиш ва ток бўйича юкланишлардан ҳимояни ўз ичига олган “мақсадли” калитлар ва бутун модулларни яратиш имкониятини берди.
Бу технология бўйича электр таъминоти тизимини модулли лойиҳалаштиришни таъминлайдиган ўзгартириш қурилмаларининг функционал жиҳатдан тугалланган қатор кўплаб бошқариш ва назорат қилиш қурилмалари ишлаб чиқилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |