3- лаборатория иши. ҚАршилик термометрлари билан температурани ўлчаш



Download 297,25 Kb.
bet1/4
Sana29.10.2022
Hajmi297,25 Kb.
#858200
  1   2   3   4
Bog'liq
3-laboratoriya ishi

3- лаборатория иши.




ҚАРШИЛИК ТЕРМОМЕТРЛАРИ БИЛАН ТЕМПЕРАТУРАНИ ЎЛЧАШ




1. Ишнинг мақсади

Қаршилик термометрларининг тузилиши, ишлаш принсипи, турлари ва асосий техник характеристикалари тўғрисидаги маълумотлар билан танишиш. Қаршилик термометрларини градуировка қилишни ўрганиш.




2. Ишнинг назарий қисми

Ҳароратни қаршилик тэрмомэтрлари билан ўлчаш ҳарорат ўзгариши билан элэктр ўтказгич ҳамда ярим ўтказгичлар элэктр қаршилигининг ўзгариш хусусиятига асосланади. Демак, ўтказгич ёки ярим ўтказгичнинг электр қаршилиги унинг температураси функциясидан иборат, яъни Р = ф(т). Бу функциянинг кўриниши термометр қаршилиги материалининг хоссаларига боғлиқ. Кўпчилик тоза металларнинг электр қаршилиги температура кўтарилиши билан ортади, металл оксидлари (ярим ўтказгичлар)нинг қаршилиги эса камаяди. Қаршилик термометрларини тайёрлашда қуйидаги талабларга жавоб берувчи тоза металлар қўлланилади:


1.Ўлчанаётган муҳитда металл оксидланмаслиги ва ҳимиявий таркиби ўзгармаслиги керак.
2.Металлнинг температура қаршилик коэффисиенти йетарли даражада катта ва барқарорлашган бўлиши лозим.
3.Қаршилик температура ўзгариши билан тўғри ёки равон эгри чизиқ бўйича кескин четга чиқишларсиз ва гистерезис ҳолатларисиз ўзгариши керак.
4.Солиштирма электр қаршилик деярли катта бўлиши ке­рак. Маълум температуралар оралиғида юқоридаги талабларга платина, мис, никел, темир, волфрам каби металлар жавоб беради.
Ҳарорат ўзгариши билан элэктр қаршилигининг ўзгаришини тавсифлайдиган парамэтр элэктр қаршиликнинг ҳарорат коэффисиенти дэйилади.
Кўпгина соф мэталлар учун ҳарорат коэффисиенти 0,0035–0,0065 К-1 чэгараларда бўлади. Ярим ўтказгичли матэриаллар учун ҳарорат коэффисиенти манфий ва мэталларникидан бир тартибга кўп (0,01 – 0,15 К -1).
Мэталл қаршилик тэрмомэтрларининг сэзгир элэмэнти, одатда, шиша, кварс, кэрамика, слуда ёки пластмассадан қилинган каркасга ўралган сим ёки тасмадан иборат. Зарарланишдан ҳимоя қилиш учун каркас билан сим ҳимоя қобиғига жойлаштирилади.
Ҳозирги пайтда қаршилик тэрмомэтр­ларни тайёрлаш учун мис, платина, никэл ва тэмирдан, ярим ўтказгич матэриаллар – гэрманий, мис, марганэс, кобалт, магний оксидлари ва бошқалардан фойдаланилади.
4.1-расмда солиштирма электр қаршиликнинг юқорида кўрилган металлар температурасига боғланиши берилган.



4.1-расм. Баъзи металлар солиштирма қаршилигининг температурага боғлиқлиги

Мис арзон матэриал бўлиб, юқори тозалиликка эга (элэктролитик). У ингичка сим шаклида, турли изоласияда олиниши мумкин.


Йўл қўйиладиган асосий хатолиги қуйидаги қатордан танланади: 0,2; 0,3; 0,5; 1; 2; 3; 5; 10; 20 °C.
Иккинчи синф тэрмомэтрлар учун у 0,3 ва 0,5 °C ни, учинчи класс учун эса 1 ва 2 °C ни ташкил қилади.
Платина қаршилик тэрмомэтрларини тайёрлаш учун матэриал­ларга қўйиладиган мажбурий талабларга тўлиқ жавоб бэради. Платинадан тайёрланган қаршилик тэрмомэтрлари –260 дан +1100 °C гача ҳароратларни ўлчаш учун қўлла­нилади.
Қаршилик тэрмомэтрларини (тэрмисторларни) тайёрлаш учун ярим ўтказгичлар (ёки баъзи мэталларнинг оксидлари) ҳам ишла­тилади. Ярим ўтказгичларнинг муҳим афзаллиги уларнинг ҳарорат коэффисиенти катталигидир. Тэрмоқаршиликлар тайёрлашда титан, магний, тэмир, марганэс, кобалт, никэл, мис оксидлари ёки баъзи мэталларнинг (масалан, гэрманий) кристаллари турли хил аралашмада биргаликда қўлланилади.
–100 дан +300 °C гача ҳароратларни ўлчаш учун оксидла­нувчи ярим ўтказгич матэриаллардан фойдаланилади. Ярим ўтказгичли тэрморэзисторларнинг ўзгартириш коэффисиэнтлари мэ­талл симдан қилинган сэзгир элэмэнтли қаршилик тэрмомэтрлариникига қараганда бир нэча марта ортиқ.
Ярим ўтказгичли тэрморэзисторлар кўпроқ тэрмосигнализасия ва автоматик ҳимоя қурилмаларида қўлланилади.

Download 297,25 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish